Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#моддий_ёрдам

✳️Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож одамларга кенг кўламли ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

Муҳтож оилалар болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг сентябрь ойида “темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига, ногиронлиги бўлган болаларга бир марталик 500 минг сўмдан моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Навбатдаги моддий ёрдам пуллари Тошкент вилоятида қай тартибда тарқатилмоқда?

Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook|
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Қарор_ва_ижро
#Моддий_ёрдам

Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Бекобод туманида истиқомат қилувчи моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати (“темир дафтар”)га киритилган фуқароларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига бир марталик моддий ёрдам пули берилди.

🔖“Темир дафтар”га киритилган жами 1306 та эҳтиёжманд оиланинг 2 минг 517 нафар 16 ёшга тўлмаган фарзандларига жон бошига 500 минг сўмдан пул топширилди.

🔷Хусусан, 1-сектордаги 360 та оилага 352 миллион сўм, 2-сектордаги 392 та оилага 371 миллион сўм, 3-сектордаги 439 та оилага 412 миллион сўм, 4-сектордаги 115 та оилага 123 миллион 500 минг сўм нақд пул тарқатилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram