Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XXVI сессияси бўлиб ўтди

⚡️Сессияда қатор масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, туман Кенгаши котибият мудирини тасдиқлаш, маҳаллий бюджетининг 2020 йилги ижроси, маҳаллий бюджетнинг 2021 йил 1 январь ҳолатига шаклланган қўшимча манбаларидан маблағ ажратиш, Адлия бўлимининг ўтган йил IV чораги якуни бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Халқ қабулхонасига ўтган йилдаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари таҳлили, Жиноят ишлари бўйича туман судининг 2020 йилдаги фаолияти, туман Сайлов комиссияси раиси ва аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида масалалар муҳокамага қўйилди.

📌Сессияда туман Кенгаши котибият мудири вазифасига Усмонова Гулчирой Абдурасуловна, туман Сайлов комиссияси раиси вазифасига Юлдашев Жасур Абдурашидович номзодлари тасдиқланди.

#Оҳангарон_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Оҳангарон туманида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилади

⚡️⚡️PAK-MERIT BLEACHING CLAY” масъулияти чекланган жамияти томонидан янги завод қурилмоқда. Активлаштирилган оқартирувчи гел ишлаб чиқаришга мўлжалланган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 7,52 миллион долларини ташкил этади.

📌Мазкур маҳсулот майдаланган бентонит бўлиб, юқори фаол адсорбентга асосан ўсимлик мойлари ва нефть саноатидаги ёғларни рангсизлантиришда фойдаланилади. Яъни, кундалик турмушда ишлатиладиган ўсимлик мойларини истеъмолга яроқли ҳолга келтиришда фойдаланиладиган порошок ҳисобланади.

🔰 Завод ишга тушгач, йилига 10 минг тонна активлаштирилган гил ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Маҳсулотнинг 20 фоизи ички бозорни тўлдиришга етарли бўлиб, 80 фоизини Покистон давлатига экспорт қилиш мўлжалланган.

❇️Батафсил ўқиш учун

#Оҳангарон_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Тикувчи қизларга сертификат топширилди

⚡️⚡️Оҳангарон тумани “Санам” МФЙдаги “Бегойим” ательесида қизлар учун 3 ойлик ўқув курслари ташкил этилганди.

🔍Мазкур курсларнинг илк қалдирғочларига тикувчилик сертификатлари топширилди. Эндиликда улар мустақил равишда тикувчилик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин.

#Оҳангарон_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ислоҳотлар_амалда
#Оҳангарон_тумани

Бугун Оҳангарон туманида ривожланишнинг муҳим даври ўзига хос босқичда. "2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорида ҳудуднинг ресурсларидан оқилона фойдаланиш, мавжуд резервларни тўла ишга солишга алоҳида урғу берилган.

📎Хусусан, мазкур йилларда туманда умумий қиймати 11,5 трлн. сўмлик 527 та лойиҳа амалга оширилиб, 14 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилишига эришилмоқда.

🔍 Соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, биргина қишлоқ хўжалиги соҳасида 1,1 трлн. сўмлик 160 та лойиҳа, саноат бўйича 8,4 трлн.сўмлик 81 та лойиҳа, хизмат кўрсатиш соҳасида 1,2 трлн. сўмлик жами 101 та лойиҳа шакллантирилди.

📽Махсус кўрсатув: 1-қисм.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ислоҳотлар_амалда
#Оҳангарон_тумани

🐑Оҳангарон тумани географик жойлашуви ва иқлим шароитига кўра, қишлоқ хўжалиги учун учун қулай ҳудуд саналади. Айниқса, чорвачилик йўналишида фаолиятни йўлга қўйиш самаралидир.

⚡️Маълумот ўрнида айтиш мумкин, сўнгги 1 йилда шохли қорамоллар 5,5 фоизга, сигирлар 1,8 фоиз, қўй ва эчкилар сони 2,5 фоизга ўсганлигини кўриш мумкин.

🐂Мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, туманда 34 та қорамолчиликка ихтисослаштирилган чорвачилик комплекслари барпо этилмоқда. Шунингдек, жун, сут, парранда гўштини қайта ишлаш корхоналарини ишга тушириш, шулар жумласидандир.

📽Махсус кўрсатув: 2-қисм.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ислоҳотлар_амалда
#Оҳангарон_тумани

📌Оҳангарон туманида хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналарда ўтган 3 ойда 67,7 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Яъни бу 75,2 фоизга ўсиш дегани.

🔹Саноат йўналишида ҳам 81 та лойиҳа шакллантирилганлигини кўриш мумкин. Қиймати 8,4 трлн.сўмлик бу лойиҳалар ишга тушиши билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 3,5 баробарга, хизмат кўрсатиш 2 баробарга ошиши кузатилади.

💵Экспортга йўналтирилган маҳсулотларни 40 млн. АҚШ доллари қийматида экспорт захираси шакллантирилади.

🔍Масалан, биргина БАА билан ҳамкорликда туманда маиший техника буюмлари ишлаб чиқариш комплексини ишга тушириш биринчи босқичи учун 10 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, 450 дан зиёд банд бўлмаган аҳоли жалб қилинди. Иккинчи босқичи ишга тушиши натижасида ҳам шунча аҳоли иш билан таъминланиши кўзда тутилмоқда.

📽Махсус кўрсатув: 3-қисм.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ислоҳотлар_амалда
#Оҳангарон_тумани

Оҳангарон туманини комплекс ривожлантириш белгиланган ҳужжатда ижтимоий соҳа объектларининг моддий -техник базасини мустаҳкамлаш, хизматлар сифати ҳамда қамровини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

🏥Бунга кўра, 27 та мактабгача таълим ташкилоти, 15 та умумий ўрта таълим, 6 та соғлиқни сақлаш ва 1 та маданият муассасаси лойиҳаси ишлаб чиқилган.

🔸Бундан ташқари, туманнинг муҳандислик-коммуникация ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш учун 282,9 млрд. сўм қийматдаги 85 та лойиҳа шакллантирилди.

📽Махсус кўрсатув: 4-қисм.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Хонадонда семинар ташкил этилди

⚡️Оҳангарон тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида маҳсулотлар етиштириш ва экспорт қилиш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида семинар ташкил этилди.

📑Семинарда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, йилига 2-3 марта ҳосил олишни йўлга қўйиш, ихчам иссиқхоналар қуриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

📌Шунингдек, томорқаларда интенсив боғ ташкил этиш, саримсоқпиёз ва тўқсонбости экинларни экиш, парранда, қуён, асалари парваришлаш ва қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишлари бўйича ўзаро тажриба алмашилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

#Оҳангарон_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ички йўллар таъмирланмоқда

Айни кунларда Оҳангарон туманида ФВБ механизациялашган отряди томонидан маҳаллалардаги таъмирталаб ички йўлларга шағал ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

📌Хусусан, шу кунга қадар “Қуюн”, “Қизилой”, “Қорасувёқа”, “Ёнариқ” ва “Телов” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги айрим йўллар, жами 11,6 км.дан зиёд масофадаги таъмирталаб ички йўлларга шағал ётқизилди.

🚜Мазкур юмушларни амалга оширишда туман ФВБ механизациялашган отрядининг 62 та махсус техника ва 86 нафар ишчи-хизматчилар жалб этилган.

📌Маълумот ўрнида айтиш жоизки, режага асосан маҳаллалардаги шағал қопламаси ётқизиладиган ички йўлларнинг умумий узунлиги 46,6 км.ни ташкил этади.

#Оҳангарон_тумани

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Вилоят сектор раҳбарлари Оҳангаронда сайёр қабул ўтказишди

Бугун Оҳангарон тумани “Шодмалик” МФЙда 1-сектор ҳудуди аҳолиси учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда касб-ҳунар коллежи битирувчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш қидираётган, меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган фуқаролар иштирок этишди.

⚡️Куннинг иккинчи ярмида, шу ернинг ўзида сайёр қабул ташкил этилди. Унда вилоят прокурори Салом Самадов ҳамда вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов, туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев иштирок этди.

🔍Шодмалик” МФЙ аҳолиси томонидан кўтарилган автомобиль йўли, тоза ичимлик суви, электр энергияси билан боғлиқ масалалар ўша ернинг ўзида ечим топди. Ҳудуддаги абгор аҳволга келиб қолган маҳалла ички йўлларига икки кун ичида 50 машина шағал ётқизиш ишларини амалга ошириш, трансформаторни тармоққа улаш ишларини амалга ошириш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига вазифалар юкланди.

#Оҳангарон_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube