Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Ўрганиш
🔹Ёшлар ишлари агентлиги Нурафшон шаҳар бўлими, Спорт бўлими ва бошқа мутасаддилар иштирокида тузилган ишчи гуруҳ мактаблардаги спорт ва мусиқа соҳасидаги мавжуд имкониятлар, зарур шарт-шароитлар бўйича ўрганиш олиб бормоқда.
🏐Ўрганишдан мақсад, шаҳар ёшлар штабига ахборот киритиш орқали, шаҳар мактабларига амалий ёрдам, инвентарларга бўлган эҳтиёжларни аниқлашдан иборат.
____
#Oʻrganish
🔹Yoshlar ishlari agentligi Nurafshon shahar boʻlimi, shahar Sport boʻlimi va boshqa mutasaddilar ishtirokida tuzilgan ishchi guruh maktablardagi sport va musiqa sohasidagi mavjud imkoniyatlar, zarur shart-sharoitlar boʻyicha oʻrganish olib bormoqda.
🏐Oʻrganishdan maqsad, shahar yoshlar shtabiga axborot kiritish orqali, shahar maktablariga amaliy yordam, inventarlarga boʻlgan ehtiyojlarni aniqlashdan iborat.
___
🙋♀️🙋♂️🔥
Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
Biz shu manzildamiz, qadrdon👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrQUzC8XDuW05g

#Чирчиқ
Расмий муносабат
Жорий йилнинг 9 декабрь куни Интернет ижтимоий тармоғида кенг муҳокамага сабабчи бўлган "Ким бу валломат? Нима ҳаққи бор катта ёшли онахонга бундай муомалада бўлишга? "Бу кунингдан баттар бўл," деб "сансираш"га ким ҳуқуқ берган? Давлат ходимлари халққа шу гапларни тилаши қанчалик тўғри? (Чирчиқ деҳқон бозоридаги зўравон паттачилар!) Чора кўришингизни сўраб, расмий жавоб кутиб қоламиз" видеолавҳа юзасидан расмий муносабат.
Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ деҳқон бозори” ҳудудининг ташқи қисми ва атрофидаги А.Навоий шоҳкўчасидан Янги аср ва П.Юсупов кўчалари билан кесишувига қадар, Янги аср кўчасидан Марказий бозор дарвозасига қадар эпидемиологик, эпизоотик ва экологик хавфсизликни таъминловчи ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига қатъий зид равишда савдо-сотиқ учун белгиланмаган жойларда одамлар савдо-сотиқ билан шуғулланган. Ваҳоланки, бозор ҳудудида бўш расталар бўлишига қарамасдан фуқаролар қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат ҳамда ноозиқ овқат маҳсулотлари билан ноқонуний савдо фаолиятини олиб боришган.
Шунингдек, чиқиндиларнинг белгиланмаган жойга (ариқ, зовур ва йўлакларга) ташлаб кетилиши оқибатида ёқимсиз ҳид чиқиши аҳолига ноқулайликлар туғдираётганлиги, бозор ҳудудида қонуний равишда фаолият юритиб келаётган савдогарларнинг норозиликларига, нарх-навонинг сунъий равишда ўсиб кетиши ва контрафакт молларнинг кириб келиш ҳолатлари бозордаги соғлом рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатган.
Ушбу ҳолатларни бартараф этиш юзасидан жорий йил октябрь ойи охирида ноқонуний равишда ишлаётган сотувчилар билан суҳбат ўтказиб, профилактика ишларини олиб бориш мақсадида назоратчи Саипов Собитжон Жаҳонгир ўғли бозор маъмуриятини кўрсатмасисиз, ўз хоҳиши билан ноқонуний фаолият юритаётган сотувчилар билан бозор ҳудудига кириб, ЯТТ гувоҳномаси асосида фаолият юритишлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борган ва шу вақтда сотувчилар билан зиддият чиққан.
Зиддият кўриниши номаълум шахс (йўловчи) томонидан Интернет сайтига юборилган. Бозор маъмурияти ушбу ҳолатни Интернет сайтида кўриб, сабабини ўрганиб чиққан. Натижада назоратчи Саипов Собитжон Жаҳонгир ўғлининг хатти-ҳаракатлари салбий баҳоланиб, у ўз мансабини суистъемол қилганлиги, сотувчи билан қўпол муносабатда бўлганлиги учун тегишли тартибда вазифасидан озод этилган.
👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube

Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
#Янгийўл_тумани
#Меҳнат_ярмаркаси
Фуқароларга 195 та иш ўрни тақдим этилди
📖 Янгийўл туман ҳокимлиги ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.
📝 Меҳнат ярмаркасида 7 та йирик ва кичик корхоналар жумладан, “Парасту канди”, “Лидер қурилиш”, "Қувасойцемент", "Plasteks", "Барака текстиль экспорт", “Умид”, “Мирисмоил тех” корхоналари ўзларининг жами 195 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
🔰“Ал-Азиз”, “Интер скулл стадий”, "Албион эдукеишин" ўқув марказлари касб-ҳунарга ўқитиш бўйича қатнашди.
📌 Ярмаркага туманнинг турли ҳудудларидан 60 нафар ишсиз фуқаролар ташриф буюришди. Улардан 11 нафари касбга ўқиш истагини билдирган бўлса, 29 нафари "Барака текстиль экспорт” корхонасида ишлаш истагини билдиришди.

#Сессия
#Ангрен
🇺🇿Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ XVII сессияси бўлиб ўтди
❇️Сессияда шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудовнинг депутатлар, тадбиркорлар ва жамоатчиликка жорий йилда эришилган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижалари ва келгуси йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисидаги мурожаати эшитилди.
🔰Мурожаатда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилган ишлар қайд этилди. Жорий йилнинг январ-октябрь ойлари ҳолатига асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар қуйидагилардан иборат.
📈Хусусан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,3 фоизга ўсди. Истеъмол товарлари тайёрлаш ҳажми ўтган йилининг мос даврига нисбатан 137,2 фоиздан иборат бўлди. Қурилишдаги кўрсаткичларнинг ўсиш суръати 117,1 фоизга тенг бўлди.
🔰Шунингдек, 650 миллиард сўмлик хизматлар кўрсатилди. Чакана савдо айланмаси, импорт ҳажмида ҳам ўсиш кузатилди.
🔷Инвестиция дастури доирасида 2020-2022 йилларда 62 та инвестиция лойиҳаси бўйича 3 триллион 656 миллиард 270 миллион сўм капитал ўзлаштириши эвазига 3 882 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. 33 та лойиҳа амалга оширилиши эвазига 2031 та янги иш ўрни ташкил этилди.

#Ўрта_Чирчиқ_туман
Ҳокимлик ярашган оилаларга совғалар тақдим қилди
🔹Сўнгги йилларда ижро ҳокимияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда оилани мустаҳкамлашдаги ҳамкорлиги муайян самара бермоқда.
🔰Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлигида ўтган тадбир инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини тўлақонли таъминлаш, алимент қарздорлари томонидан моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг олдини олиш, бундай фуқароларни иш билан таъминлаш масалаларига бағишланди.
✳️Туман ҳокимлиги, прокуратура, Мажбурий ижро бюроси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, нуронийлар, имом-хатиблар ва отинойилар ва бошқа идоралар томонидан 67 та ажрашган оилалар яраштирилди.
📌Тадбирда туман прокурори Собиржон Темировнинг айтишича, 2019 йилда 1452 та, жорий йилнинг ўтган даврида 1303 та никоҳ қайд этилиб, ёшлар бахтли ҳаёт остонасига қадам қўйган. Аммо 2019 йилда 136 та, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида 104 та никоҳ бекор қилинган. Ажримлар сабаблари ўрганилганда, ўзаро келишмовчилик, рашк, моддий етишмовчилик, фарзанд йўқлиги, мулкий низолар ва бошқалар аниқланди.
❇️Тадбирда 27 нафар алимент тўловчи доимий ишга жойлаштирилиб, 50 нафар ишсиз қарздорларни ишга жойлаштириш юзасидан уларга йўлланмалар берилди. Шунингдек, 67 та ярашган оилаларга туман ҳокимлиги томонидан совғалар тарқатилди.
💠Келажакда сектор раҳбарлари, маҳалла, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ажрашган оилаларни яраштириш, никоҳланувчи ёшлар ўртасида эрта ажримлар вужудга келишини олдини олиш мақсадида жамоатчилик асосида "Никоҳланувчи ёшларни оилага тайёрлаш" мактабларини ташкил қилишга келишиб олинди.

Forwarded from ФЕРУЗА ЖЎРАБЕКОВНА
💻 Мурожаатдан сўнг...
📢Фуқаролар томонидан юборилган шикоят ва аризаларнинг натижаси ҳақида.
🤔Халқ банки Пискент туман филиалида узлуксиз текширувлар натижасида банк мижозларининг ишлари битмаётган экан.
💡🔌🤷Электр тармоғидаги узилиш ҳолатлари билан боғлиқ саволларга ким жавоб беради?
🤔💴Фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, уни ўзлаштиргани учун ходимлар ишдан бўшатилган (ми?).
😱“Лассети-2” ёш болани уриб юборди.
💴🙅Коммунал тўловларни амалга оширишда ва банкоматлардан нақд пул олишда муаммолар юзага келмоқда.
💬Мурожаатларни қуйидаги бот орқали юборинг:
@virtual_murojaat_bot
Каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag

Forwarded from Bo‘stonliq tumani hokimligi
#Бўстонлиқ_тумани
Ўзбекистоннинг йирик ишбилармонлари Бўстонлиқда йиғилди
📌Куни кеча туман ҳудудининг сўлим Оқтош қишлоғида жойлашган “Heavenʼs Garden” меҳмонхонасида Юртимизнинг йирик ишбилармонлари ўртасида бизнес форум ташкил қилинди.
▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг
Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/Bustonliq_tuman_hokimligi

#Оҳангарон_тумани
Оҳангаронда 13 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилади
🔰 Президент қарори билан (ПҚ–4916-сон, 07.12.2020 й.) 2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.
✅ Қарорга кўра, Ангрен шаҳрининг “Нуробод” қўрғони, шунингдек Ўртачирчиқ туманидаги “Бахт”, “Тош ДАУ”, “А.Навоий” ва “Ўртасарой” ҳудудларининг 2-участкалари Оҳангарон туманига ўтказилади.
👉 Туманда саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар, сервис ва савдо соҳалари, бўш турган бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш бўйича 527 та лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва бу орқали 13 минг 192 та янги иш ўринларининг яратилиши белгиланган.
👉 Шунингдек, қарор билан тумандаги инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан “бир сўм” бошланғич қийматда “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларига чиқариладиган давлат мулки объектлари (15 та) рўйхати тасдиқланди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#Ёшлар_дастури
#Спорт
♻️ Терма жамоага аъзолар саралаб олинди
🏆 Жорий йилнинг 9-10 декабрь кунлари Тошкент туманидаги 1-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2001-2003 йилда туғилган ёшлар ўртасида спортнинг эркин кураш тури бўйича Тошкент вилояти биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.
🤼♂️ Унда вилоятнинг туман ва шаҳарларидан келган жами 85 нафар спортчилар ғолиблик учун гиламга чиқиб, 10 хил вазн тоифасида ўзаро беллашдилар.
🥇 Мусобақа якунига кўра, 32 нафар (жумладан 6 нафар Тошкент тумани вакиллари) ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, вилоят терма жамоасига саралаб олинди.
📹 Мусобақа жараёнини юқоридаги видеолавҳада томоша қилинг.

#саховат
Қорбобо совға улашмоқда: Умидага диван тортиқ қилинди
❇️Тошкент вилоят ҳокими Рустам Холматов ташаббуси билан "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди. Вилоят ҳокимлиги ҳамда саховатли ташкилотлар ҳомийлигида савобли ишлар амалга оширилди.
🔰Шу муносабат билан бугун вилоятдаги маҳаллаларда истиқомат килаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари ҳамда васийликда бўлган, ногирон ва етим болалардан 140 нафари йиғилди. Улар учун тўкин дастурхон ёзилди. Албатта, болалар бундай ғамхўрликдан кўнгиллари кўтарилиб, шод бўлишди.
🎂Шинам масканда ташкил этилган байрамона тадбирда эстрада юлдузлари ҳам иштирок этишди. Куй-қўшиқлар остида болажонлар рақсга тушишди. Хонандалар билан бирга, ўзлари ҳам қўшиқ куйлашди.
🎁Тадбирнинг энг ёдда қоларли жиҳати, болажонлар бир ой аввал Қорбобога совға сўраб хат ёзишганди. Масалан, Умида Абдуҳакимова Қорбободан юмшоқ ва чиройли диван сўраган эди. Унга диван совға қилинди. Барча болаларга совғалар топширилди. Уларга турли хил уй жиҳозлари ҳам берилди. Хусусан, шкаф, диван, қимматбаҳо буюмлар, велосипедлар, китоб жавонлари, шунингдек, турли хил ўйинчоқлар, китоб, дафтар, ширинликлар тортиқ қилинди.
✳️Тадбир сўнгида болажонлар ташкилотчилар ва ҳомийларга миннатдорчилик билдиришди.