Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#мурожаат_изидан
#Пискент

⚡️Пискент тумани "Митан" маҳалласида яшовчи Х.Мирсоатова "Темир дафтар"га киритилишини сўраб мурожаат қилган эди

❗️4-сектор раҳбари, ДСИ бошлиғи Ж. Сайфиев мурожаат бўйича Х. Мирсоатованинг хонадонига борди. Туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Х.Ахмедова, депутат Г. Эрназарова, маҳалла фаоллари иштирокида масала ўрганилди.

📍Аниқланишича, аёл уй бекаси, турмуш ўртоғи 14 йил аввал оламдан ўтган, фарзандлари ўз қарамоғида. Мутасаддилар ўрганиш натижасида мурожаат ижобий ҳал этилишини белгилаб олдилар.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#мурожаат_изидан
#Пискент_тумани

“Новкент”да замонавий боғча қурилади

❇️Тошкент вилояти прокурори ва Пискент туман сектор раҳбарларининг "Новкент" МФЙ аҳолиси билан ўтказилган сайёр қабулида бир қатор мурожаатлар билан бирга, болалар учун мактабгача таълим муассасаси ташкил этишда ёрдам сўралганди.

Бугун вилоят прокурори С.Самадов "Новкент"да бўлиб, маҳалла аҳли билан учрашди. Маҳалладаги собиқ ширкат хўжалигининг бўш турган биносида давлат-хусусий шериклик асосида боғча ташкил этиш масаласи кўрилди.

🏫Тадбиркор Қ.Тўрақулов томонидан мактабгача таълим муассасаси қурилиши учун 3 млрд сўм маблағ сарф этилиши режалаштирилган, лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқланган.

🙋Лойиҳанинг амалга оширилиши билан новкентлик 100 нафар болажон замонавий мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинади. Қурилиш ишлари келгуси йилнинг биринчи чорагида якунига етказилиши белгиланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube