Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Юқори_Чирчиқ

Ёшларнинг қизиқиши ва муаммоларига эътибор қаратилди

Бугунги кунда юртимизда ёшларга бўлаётган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги бежиз эмас. Зеро, ёшлар эртанги кунимизнинг бунёдкорларидир.

🔎Юқори Чирчиқ туманидаги “Миллатлар дўстлиги” маданият саройида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

📌Тадбирдан асосий мақсад 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича қабул қилинган дастур ижросини таъминлаш, ёшларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтиришдан иборат.

🔰Учрашувда туман ҳокими У.Атемов билан мамлакатимизда ёшларга бўлаётган эътибор, китобхонликни кенг тарғиб этиш, компьютер технологияларидан унумли фойдаланиш каби мавзуларда самимий суҳбат бўлиб ўтди.

📍Тадбир доирасида туман маданият бўлими томонидан бир қатор бадиий чиқишлар намойиш этилди. Бундай учрашувлар тумандаги тўртта секторда ўтказилиши режалаштирилган.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент

Иродали инсонларнинг имкониятлари чегарасиз

⚡️Табиат имкониятларини чеклаган бўлсада, лекин иродаси мустаҳкам ва шижоатда соғлом одамдан кам бўлмаган инсонлар орамизда кўп. Бугун сабр ва шукрни маҳкам тутиб, ҳаётнинг ҳар жабҳасида ўзининг ижодий имкониятлари, ақлий салоҳияти ва жисмоний қувватини аслидагидан ҳам кўпроқ намоён этаётган инсонларни кўриб, матонатига қойил қоласиз.

🎖Фахрий журналист, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Собиржон Иномов, у кишининг турмуш ўртоғи "Энг улуғ, энг азиз" республика танлови совриндори, адиба Сайёра Йўлдошева, "Жасорат" медали соҳиблари Дилмурод Жабборов, Лариса Дўсманбетова сингари матонатли пискентликлар рўйхатини узоқ давом эттириш мумкин.

📌Уларни кузатиб, иродали инсонларнинг имкониятлари чегарасиз эканлигига имон келтирасиз.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота_тумани

Талаба бўлган битирувчиларга ноутбук совға қилинди

❇️Жорий йилда Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида Зангиота туман ҳокими А.Тамикаев олий таълим муассасасига ўқишга кириб, талаба бўлган мактаб ўқувчиларига ноутбук совға қилиниши тўғрисида вада берган эди. Жорий йилда зангиоталик 291 нафар битирувчи олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.

🔰Ҳоким ўз ваъдасини бажарди. Маданият саройида ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Дастлаб 54 нафар талабага нотбук берилди. Улардан 34 нафари грант асосида ўқишга кирган, 20 нафари эса кам таъминланган ҳамда ногирон ҳисобланади. Кейинчалик талабаликка эришган бошқа ёшларга ҳам совға берилади.

✳️Келгуси йилдан энг кўп ўқувчиси талаба бўлган мактаб директори, синф раҳбари ва устозлар ҳам тақдирланишини эълон қилинди.

🎥Батафсил "Менинг юртим" телеканали лавҳасида

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#амалий_ёрдам #Инвестиция

Экспорт қилувчи корхоналарга имтиёзлар кўпаймоқда

📊Тошкент вилоятида жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, жами 309 957 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хорижга экспорт қилинган. Уларнинг 168 984 тоннаси сабзавотлар, 140 973 тоннаси эса турли хилдаги ҳўл мевалар ҳисобланади. Маҳсулотларнинг қарийб 75 фоизи автотранспорт, 20 фоизи темир йўллар, қолган 5 фоизи эса ҳаво транспорти орқали экспортга йўналтирилган.

📍Шунингдек, корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларга хориждан харидорлар топиш масаласида амалий ёрдам бериш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига жами 150 га яқин корхоналар маҳсулотлари учун тайёрланган тижорат таклифлари берилган. Хусусан, 36 та корхонада омборлар ва музлатгичларда сақланаётган 16 346 минг долларга тенг маҳсулотлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар тақдим этилди. Аҳамиятлиси, 50 та корхона маҳсулотлари учун 15 млн. долларлик экспорт шартномаларини тузилишига эришилди.

🔸Шу билан бирга, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси томонидан вилоят давлат Солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 61 та корхонада жами 45 563 млн. сўмлик, 35 та корхонада жами 35 513 млн. сўмлик қўшимча қиймат солиғи қайтарилишида тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, ҳозирда 26 та корхонанинг 10 050 млн. сўмлик ҚҚС қайтариш ишлари олиб борилмоқда.

🔹Жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида вилоятда фаолият олиб борувчи 35 та экспортёр корхона томонидан айланма маблағларни шакллантириш мақсадида талаб этилган 136 050 млн. сўмлик банк кредитларидан 14 та корхонага жами 90 950 млн. сўмлик кредитлар ажратилишига эришилди. Яна 21 та корхонанинг 43 100 млн. сўмлик кредитлари Ишчи гуруҳ томонидан тижорат банклари билан биргаликда кўриб чиқилмоқда.

✍️Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси Ахборот хизмати.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ўрта_Чирчиқ
#эътироф

Фидойиларга кўкрак нишонлари топширилди

🏅 Мамлакатимиз Президентининг 2020 йил 26 майдаги Фармонига асосан, Ўрта Чирчиқ туманидаги бир гуруҳ фидойи шифокорлар ва саховатли тадбиркорлар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланган эди.

📌Пандемия шароитида хавф-хатарга қарши курашда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасида алоҳида ўрнак кўрсатган маҳаллаларнинг бир гуруҳ ходимлари хизматлари ҳам давлатимиз раҳбари томонидан эътироф этилди.

🤝Мукофотларни топширишга бағишланган тантанали маросимда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ботир Алимбеков ва туман ҳокими Олимжон Нурматовлар “Меҳр-саховат” кўкрак нишонларини топширди.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бекобод_тумани
#Ижтимоий_ҳимоя

Ўқувчи ўзи тиккан чойшабларни ногиронларга хайрия қилди

🔹Бекобод туманида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан имконияти чекланган фуқароларнинг ҳолидан хабар олинди. Хусусан, туман ҳокимлиги масуллари туман ногиронлар жамияти раҳбари С. Мамаюсупова билан “Ачамайли”, “Қуштамғали”, “Қўқони” МФЙларида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган фуқароларнинг хонадонларига озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиеник воситалар етказиб берилди.

Ёшлар орасида ҳам саховатпеша, қўли очиқ йигит-қизлар кўп. 6-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Мадинабону Абдусаломова дарсдан бўш пайтларида уйида тикувчилик билан шуғулланади. У ўзи тиккан 10 жуфт чойшаб ва ёстиқ ғилофини туман ҳокимлиги вакиллар иштирокида кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга хайрия сифатида тақдим қилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон
#Семинар

Маҳалла раислари ўринбосарлари малакаси оширилди

✍️Оққўрғон туманида маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосарлари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.

”Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти оила ҳуқуқи ва гендер тенглиги бўлими раҳбари Р.Исмоилова ҳамда Тошкент вилояти Чирчиқ Давлат педагогика институти ўқитувчиси, психология фанлари номзоди Б.Тўрақуловлар томонидан машғулотлар ўтказилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#3_декабрь_Халқаро_ногиронлар_куни

Қалбларга меҳр улашилди

♿️Бугунги кунда бутун дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғида, яъни етти кишидан камида биттасида муайян бир турдаги нуқсон мавжуд. Барча ногиронларнинг 100 миллиондан ортиғини эса болалар ташкил этади.

📌Халқимизда ногиронлиги бор, кўнгли ярим инсонларни қўллаб-қувватлаш, уларга ғамхўрлик қилиш юксак қадрият саналади. Ҳар йили 3 декабрь санасида улар ҳолидан хабар олиш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш эса анъана тусига кирган.

♻️Бугун барча жойларда бўлгани каби, Тошкент туманида ҳам туман ҳокими, сектор раҳбарлари ташаббуси билан меҳр-саҳоват тадбирлари ўтказилди.

Кун давомида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари жисмоний нуқсони бор фуқаролар, уйда таҳсил олувчи ўқувчилар хонадонларида бўлиб, улар ҳолидан хабар олишди. Халқаро ногиронлар куни муносабати билан уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва турли хил эсдалик совғалари ҳадя қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Оҳангарон_шаҳри

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

🦽Бугун Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан саховатпеша тадбиркорлар томонидан 120 нафар имконияти чекланган фуқароларга 21 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмасидан иборат жами 30 миллион сўмлик ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди. Шунингдек, бир нафар ногиронлиги бор фуқарога ногиронлик аравачаси тақдим этилди.

❇️Ҳомийлик ёрдамлари шаҳар Кенгаши депутатлари, корхона, ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла раислари ва фаоллар томонидан ўз эгаларига топширилди.

🤲Кўрсатилаётган эътибор ва мурувватдан кўнгли кўтарилган имконияти чекланган фуқаролар дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик, омонлик тилади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Оҳангарон_шаҳри

“Мурувват” ногиронлар интернат уйида байрам тадбири

✳️Бемор ва кўнгли ўксик инсонларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш халқимизга хос инсоний фазилатлардан саналади.

⚡️Бугун 3 декабрь –Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Оҳангарон шаҳридаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида “Меҳр мурувват – олий фазилат” мавзусида байрам тадбири уюштирилди.

Унда ҳарбий қисм хизматчиларининг турли чиқишлари, интернат уйи даволанувчилари томонидан рақслар намойиш қилиниб, байрам дастурхони ёзилди. Ташкил этилган саҳна кўринишлари меҳрга ташна қалб эгалари учун хурсандчилик ва кўтаринки кайфият бахш этди.

✔️Маълумот ўрнида, Оҳангарон "Мурувват” уйида жами 393 нафар васийликка олинган шахслар бўлиб, уларнинг 47 нафарини 18 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube