Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Бўстонлиқ_тумани

📌 Миран Сахатов – Паралимпия ўйинлари чемпиони. 2010 йили Гуанчжоуда бўлиб ўтган Параосиё ўйинларида эстафетада бронза медалига сазовор бўлган.

🔖Францияда бўлиб ўтган лицензион мусобақада у биринчи бор уч хатлаб сакраш баҳсларида иштирок этиб, энг юқори 10,61 м. натижани қайд этди ва А нормативини бажариб, Паралимпия ўйинларига йўлланма олди.

✔️2012 йилда Лондон шаҳрида ўтказилган XIV ёзги Паралимпия ўйинларининг ҳал қилувчи босқичида 11,07 метр узунликка сакраган Миран, дунёнинг етакчи спортчилари орасида саккизинчи натижани қўлга киритди. Бу кўрсаткич биринчи бор Паралимпия ўйинларида иштирок этаётган спортчи учун юқори натижа эди.

🏆2018 йилда Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган III Параосиё ўйинларида ҳам қадрдонимиз рекордни янгилади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Эълон

Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасидаги вакант лавозим учун очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, Тошкент вилоятида мавжуд бўш иш ўринга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиши лозим.

Ҳужжатлар 2020 йил 3 декабрдан 17 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ангрен #эзгулик #мурувват

Кўнгли яримларга меҳр улашиб

❇️Инсон қалби згуликка ташна бўлганда, юраги меҳр-мурувватга тўлган кишигина унга ҳузур-ҳаловат бахш этиши мумкин.

🔅Ангрен шаҳар халқ таълими бўлими раҳбари Роҳила Абдукадирова ана шундай меҳридарё педагоглардан саналади. У ҳар он қалб амри билан юрагидаги меҳрини ён-атрофга бағишлашга уринади ва албатта, уддасидан чиқади. Роҳила Абдукадирова шу кунларда кўплаб болалар кўнглига йўл топиб, уларнинг эртанги кунга бўлган умид, ишончини оширмоқда.

🌀20-умумтаълим мактаби ўқувчиси Камола Сирожиддинова уйда таълим олиш билан бирга ана шундай меҳр ва эътибордан баҳраманд бўлаётир.

📌Халқ таълими бўлими мудири Р.Абдукадирова уйда таълим олаётган ўқувчиларнинг ҳолидан хабар олади. Айниқса, Камола Сирожиддинова чизган расмлар, ёзган ҳуснихати устозининг ҳам эътиборини тортди.

💠Опадан илиқ сўзлар эшитиш, меҳнатларига берилган баҳодан қониқиш ҳосил қилган Камоланинг шижоати янада ортди.

🔖 Р.Абдукадирова Камоланинг чиройли ёзуви учун унга "Энг яхши ҳуснихат" номинациясини берди.

📍Шу кунларда Р.Абдукадирова уйда таълим олаётган ўқувчилар ва имконияти чекланганларнинг ўксик қалбларига завқ улашмоқда. Бундан нафақат ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ҳам мамнун бўлаяптилар.

✍️Зуҳра ГАНИЕВА, Ангрен шаҳар ХТБ масъул ходими.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Айни пайтда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан доривор ўсимликларни етиштиришдаги муҳим масалалар муҳокама этилмоқда

Бугун, 3 декабрь куни Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда доривор ўсимликлар муҳофазаси, етиштириш, қайта ишлаш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини оширишдаги долзарб масалалар” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказмоқда.

Мазкур конференция айнан соҳани ривожлантиришда таълим-фан-ишлаб чиқаришни интеграциялашувини масалаларига қаратилган.

Конференция материалларида 110 дан ортиқ илмий ва амалий мақолалар ўз аксини топиб, уларда соҳанинг энг долзарб масалалари кўтарилган.

QISHLOQ XO'JALIGI VAZIRLIGI
Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
​​#Олмалиқ

Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ XVII сессияси бўлиб ўтди

⚡️Сессияда бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган 16-сайлов округи депутатлигига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисида Сайлов комиссияси раиси Рашид Салоҳиддинов ахборот берди.

📌ЎзЛиДеП шаҳар Кенгашидан номзоди кўрсатилган шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов депутатликка сайланган.

🔸“Олмалиқ КМК” АЖ Ижтимоий объектлар бошқармаси тасарруфидаги айрим мактабгача таълим ташкилотларининг фаолиятини карантин талабларига риоя қилган ҳолда анъанавий тарзда босқичма-босқич йўлга қўйиш тўғрисида корхона масъули Зокир Абдусатторовнинг маърузаси тингланди.

🔎Шаҳар ҳокими ўринбосари Солижон Касимов “E-IJRO AUKSION” орқали сотиб олинган ва шаҳар ҳокимининг қарорлари билан берилган ер участкаларидан белгиланган муддатларда фойдаланмаган 24 та ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

🔹Шунингдек, шаҳар ДСИ бошлиғи Авазхон Эргашев томонидан ўзини ўзи банд қилган, ишга жойлаштирилган ва доимий даромад манбаига эга бўлган оилаларни уларнинг аризаларига асосан камбағалликдан чиқариш бўйича (“Темир дафтар”) ҳисоботи эшитилди.

📍Муҳокама қилинган барча масала бўйича қарорлар қабул қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бўка

Маҳалла ходимларининг малакаси оширилди

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан ҳамкорликда туман, шаҳарлар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимларининг соҳавий йўналишлари бўйича малакаларини ошириш мақсадида Бўка туманида ўқув-семинари ташкил этилди.

🎓Семинарда тайм-менеджмент (вақтдан унумли фойдаланиш), энг муҳим самарадорлик кўрсатгичлари (ЭМСК, KPI) ҳамда Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали vacancy.argos.uz портали мавзуларида Агентлик филиал ходимлари маърузалар қилишди.

📌Ўқув-семинар сўнгида иштирокчиларга аҳоли муаммолари билан ишлаш, ўз фаолиятларини тартибли ва ўз вақтида бажаришлари натижасида натижадорликка эришишга хизмат қиладиган таклиф-тавсиялар берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#диспетчер

❇️Тошкент вилояти "Иссиқлик манбаи" ИЧБ тасарруфида бўлган Янгийўл тумани участкасига қарашли РК-1 қозонхонаси 2020 йил 3 декабрь куни эрталаб соат 6:45 да иссиқлик тармоқларидаги носозликлар сабабли вақтинчалик тўхтатилган эди.

🛠Ҳозирда қозонхонадаги мавжуд муаммо бартараф этилиб, аҳоли иссиқлик билан таъминланди.

🏘Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

✍️ Тошкент вилояти "Иссиқлик манбаи" ИЧБ ахборот хизмати

Каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
#Янгийўл_тумани

Аҳолига газдан фойдаланиш бўйича тавсиялар бериляпти

🔥Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Янгийўл туман ҳокимлиги ва "Yangiyo‘ltumangaz" газ таъминоти бўлими ходимлари ҳамкорлигида турмушда газдан хавфсиз фойдаланиш, табиий газ ва ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмаси чақнаш ҳолатларини олдини олиш юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, иштирокчилар йўриқномалар билан таништирилди. Аҳоли гавжум ҳудудлар ҳамда аҳоли хонадонларида бўлиб, ис газидан заҳарланиш олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube