Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
39.1K photos
5.35K videos
48 files
21.5K links
Download Telegram
#Мақом_санъати

“ҚАЛБЛАРДА МАҚОМ” КАТТА КОНЦЕРТ ДАСТУРИГА МАРҲАМАТ!

Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий
мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида жойларда мақом санъатининг кенг миқёсдаги тарғиботини олиб бориш, шу билан бирга, Шарқ халқлари мусиқа санъати намуналари ва етук намояндаларининг концерт дастурларини ўтказиб бориш белгиланган.

Дарҳақиқат, миллий ўзлигимизни англаш, маънавиятимизни юксалтириш, халқимиз, хусусан, ёшларимизни юксак инсоний туйғулар руҳида тарбиялаш, уларнинг эстетик диди ва тафаккурини шакллантиришда мақом санъати беқиёс ўрин тутади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 28 февраль куни “Туркистон” санъат саройида Тошкент вилояти Маданият бошқармаси тасарруфидаги “Мақом” ансамблининг “Қалбларда мақом деб номланган катта концерт дастури бўлиб ўтади.

Барча санъат ихлосмандларини ушбу концерт дастурига таклиф этамиз.

@toshvilpressa