Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
39K photos
5.35K videos
48 files
21.5K links
Download Telegram
#тадбир

Президентимизнинг муҳим бешта ташаббус доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалари барчамизга аниқ қилиб белгилаб берилган.

Тошкент вилояти Янгийўл туманида таълим олаётган ўқувчи қизлар ўртасида олиб борилаётган ишлар натижаси сифатида Янгийўл туман ҳоким ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Н. Анваржоновна Республика маънавият ва маърифат маркази Янгийўл туман бўлинмаси раҳбари М.Ғуломовалар иштирокида туманнинг 2 -умумтаълим мактабида "Жаҳолатга қарши маърифат билан" шиори остида тадбир ташкил этилди. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда "Ораста қизлар" тўгараги аъзолари томонидан бешта ташаббуснинг барчасига эътибор қаратилган ҳолда давра суҳбати ўтказилди. Ҳафта давомида қилинган ишлар ўқувчи қизлар томонидан ташриф буюрганларга тақдим этилди.

@toshvilpressa
#жиноят

"Дамас"ни ким ўғирлаб кетди?

Жорий йилнинг 6 февраль куни Олмалиқ шаҳри фуқароси С.Холматовга тегишли бўлган “Дамас” автотранспорти кундуз куни уйи олдидан олиб қочиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБда зудлик билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур жиноят 4-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчилари Б. Ғ. ва Ё.Т.лар томонидан содир этилганлиги аниқланди.

"Дамас" ёшлар томонидан Оҳангарон тумани, “Бирлик” МФЙ ҳудудида бошқариб кетилаётган вақтда ушланган. Бугун 4-мактаб ўқувчилари, ота-оналар, маҳалла аҳли иштирокидаги йиғилиш ана шу жиноят сабаблари, оқибатлари муҳокамасига бағишланди.

Йиғилишда сўзга чиққан Тошкент вилояти ИИББ 2-минтақавий мувофиқлаштириш бошлиғи, подполковник Хотам Қодиров ўқувчиларга тенгдошларининг ушбу қилмиши жиноятнинг оғир тури ҳисобланиб, 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси тайинланишини таъкидлади.

Ёшлар жиноий гуруҳ бўлиб, автоулов ўғирлаш билан бирга, машина салонидаги айрим қисмларни ҳам сотиб юборган, энг ачинарлиси, машинадан 3 кун давомида фойдаланиб, ҳаттоки, мактабга ҳам миниб келишган.

Олмалиқ шаҳар ҳокими ўринбосари С.Аҳмедов, ИИБ вакиллари ушбу ҳолатга эътиборсиз бўлган жамоатчилик, мактаб маъмурияти, совуққон синфдошларининг муносабатларини қаттиқ қоралади.

Бундан ташқари, ёшлар ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатиб қочаётган вақтда, йўл транспорт ҳодисасини содир этиб, автомобилга жиддий зарар етказган.

Мутасаддилар томонидан ёшларга бир жиноят бошқа жиноятга ҳам сабаб бўлганлиги, атрофдаги воқеаларга огоҳ бўлиш зарурлиги бот-бот такрорлаб ўтилди.

@toshvilpressa
#фото

Ёшлар ўртасидаги жиноятчиликка қарши муҳокамадан лавҳалар

@toshvilpressa
#афв

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 58 нафар фуқаро афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг орасида Ўрта Чирчиқ тумани “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини Нурафшон кўчаси 136-уйда истиқомат қилувчи 1978 йилда туғилган Абдулла Усмонов ҳам бор. Бу ҳақда Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар беради.

Ўрта Чирчиқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Ж.Бердиқулов ва туман ҳокимининг ўринбосари Д.Турғуновлар А.Усмоновнинг ижтимоий ҳаётга мослашиб, жамиятда муносиб ўрин топиши учун кўмак бериш юзасидан унинг оила аъзолари билан суҳбатлашишди.

@toshvilpressa
#Мақом_санъати

“ҚАЛБЛАРДА МАҚОМ” КАТТА КОНЦЕРТ ДАСТУРИГА МАРҲАМАТ!

Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида жойларда мақом санъатининг кенг миқёсдаги тарғиботини олиб бориш, шу билан бирга, Шарқ халқлари мусиқа санъати намуналари ва етук намояндаларининг концерт дастурларини ўтказиб бориш белгиланган.


Дарҳақиқат, миллий ўзлигимизни англаш, маънавиятимизни юксалтириш, халқимиз, хусусан, ёшларимизни юксак инсоний туйғулар руҳида тарбиялаш, уларнинг эстетик диди ва тафаккурини шакллантиришда мақом санъати беқиёс ўрин тутади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 28 февраль куни “Туркистон” санъат саройида Тошкент вилояти Маданият бошқармаси тасарруфидаги “Мақом” ансамблининг “Қалбларда мақом” деб номланган катта концерт дастури бўлиб ўтади.

Барча санъат ихлосмандларини ушбу концерт дастурига таклиф этамиз.

@toshvilpressa
#янгилик

Ангрен шаҳрида “ЎЗБЕККЎМИР” газетаси чоп этила бошланди

Ангрен шаҳрида “ЎЗБЕККЎМИР” акциядорлик жамияти муассислигида “ЎЗБЕККЎМИР” газетаси 2020 йил 30 январ куни оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.

6 феврал куни эса газетанинг илк сони оммага тақдим этилди. Газетанинг бош муҳаррири А.Носировнинг таъкидлашича, илгари ушбу жараён жуда узоқ вақт ва қийинчиликлар билан амалга оширилган бўлса, ҳозирги кунга келиб жуда қулай ва содда тартиб жорий этилгани оммавий ахборот воситалари ходимлари учун қувонарли ҳолат.

Газета саҳифаларидан “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида олиб борилаётган ишлар, ишлаб чиқариш салоҳияти, эришилган ютуқлар, фаолиятидаги янгиликлардан ташқари Ангрен шаҳри ижтимоий, сиёсий ҳаётига оид хабар ва мақолалар ҳам акс этган.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_орасида
#Олмалиқ_шаҳри

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган жорий йилги Мурожаатномасида “Бутун жамиятимиз аъзоларининг билими, савиясини ошириш учун, аввало, илм-маърифат, юксак маънавият керак. Илм йўқ жойда қолоқлик, жаҳолат ва албатта, тўғри йўлдан адашиш бўлади” деган фикрни алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

Парламент Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг бир гуруҳ аъзолари Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ шаҳар филиалида таҳсил олаётган талабалар билан учрашар экан, ёшларга Президентимизнинг ушбу Мурожаатномаси, унинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунтириш берди. Талабаларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтардилар.

Тадбир доирасида, халқ ноиблари мазкур ҳудудда жойлашган Олмалиқ кон-металлургия комбинатига қарашли Калмакир кон бошқармаси ҳамда Марказий таъмирлаш корхоналари фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.


@toshvilpressa
#фахр

Қибрай туманидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 6- синф ўқувчиси Отабек Тўлқинов 6-7-синф ўқувчилари учун математика фанидан "Билимлар вақти" деб номланган Россия олимпиадасида интернет орқали иштирок этиб, фахрли 1- ўринни эгаллади!

@toshvilpressa
#фото

Нурафшон шаҳар ИИБ биносининг очилиш маросимидан фотолавҳалар.
Унда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Тошпўлатов, Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир қатнашди.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео

Қибрай туманидаги 1-сонли ўрта мактабда ўтказилган тадбир "Менинг юртим" телеканали нигоҳида

@toshvilpressa
#биласизми

Унинг қадимги номи “Парак” эди, “Бобурнома”да эса “Чир” дейилган

Балки сиз тарихни яхши билсангиз англагандирсиз, Сирдарёнинг йирик ўнг ирмоғи бўлган Чирчиқ дарёси қадимда “Парак”, “Бобурнома”да “Чир” деб аталган.
Дарёнинг узунлиги 154 км, ҳавзасининг майдони эса 14240 км² бўлиб, тоғли қисмида чуқур, тор ва нишаб ўзанда тез оқади.

Чирчиқ 1971 йилгача Чорвоқ сойлигида Чатқол ва Писком дарёлари қўшилишидан ҳосил бўлган. Энди эса дарё Чорвоқ сув омборидан бошланиб, охири Чиноз қишлоғи ёнида Сирдарёга қуйилади. Чирчиқга бир неча ирмоқлар келиб қуйилади.

Энг йириклари Угом дарёси ва Оқсоқотасойдир. Қолган майда ирмоқлар, яъни Қизилсув, Шўробсой, Озодбошсой, Оқтошсой, Товоқсой, Қорангкўлсой, Олтинбексой каби ирмоқларнинг баъзилари ёз ва куз ойларида қуриб қолади. Водийнинг текислик қисмида дарёга бирорта ҳам ирмоқ қўшилмайди. Чирчиқ қор ва музлик сувларидан тўйинади ва Сирдарёга йилига 164 м³/сек. сув қуяди.

Сувнинг энг кўп вақти март-июн ойларига тўғри келади. Захариқ, Бўзсув, Қорасув, Шимолий Тошкент каби каналлар Чирчиқ дарёсидан сув олади. Чирчиқ суви Ўзбекистон ҳудудида 100 минг гектардан зиёд ерни суғоради, шунингдек, Тошкент, Чирчиқ, Янгийўл, Ғазалкент шаҳарларини ва кўп қишлоқларни сув билан таъминлайди.

@toshvilpressa
#фото

Чирчиқ дарёси тарихи ва таърифи

@toshvilpressa