Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Пискент
#аграр_соҳа

"Ёшлар боғи"да Пискент тумани фермерларининг семинари бўлиб ўтди

Бу йил пахта терими мавсуми қандай ўтади? Кооперация нима дегани?

22 август куни "Ёшлар боғи"да ташкил этилган тадбирда юқоридаги саволлар муҳокама этилди.

💠Кун тартибида пахта йиғим-теримига тайёргарлик, дефолияциялаш, терим отрядларини шакллантириш, мавсумда қатнашадиган техникалар созлиги, кўнгилли теримчилар учун шарт-шароит яратиш сингари ишларнинг бориши муҳокама этилди.

❇️ Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали теримчиларнинг бандлиги расмийлаштирилиб, маош тўланади. Шу орқали терим мавсумида қатнашувчи кўнгилли отрядлар шакллантирилмоқда.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент
#аграр_соҳа

Сабзавотчилик ва чорвачиликдаги аҳвол таҳлил этилди

🔸Пискент тумани ҳокимлигида вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Б.Алимбеков, туман ҳокими Р.Рихсиев раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, аграр соҳа мутасаддилари, чорвачилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари бошлиқлари иштирок этди.

🔎Тадбирда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш долзарб аҳамият касб этиши таъкидланиб, тумандаги мева-сабзавотчилик ва чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолияти танқидий таҳлил қилинди.

🖇Айни вақтда туманда 98 та сабзавотчилик, 55 та чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолият юритиб келмоқда.

📍Йиғилишда агро ва иқлимий ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини тўғри ихтисослаштириш зарурлиги тўғрисида фикр юритилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Деҳқон ёз тараддудини кўрмоқда

🔹Пискент тумани ҳокими ўринбосари М.Абдураҳмонов бошчилигида қишлоқ хўжалиги масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда фермерлар ва қишлоқ хўжалиги йўналишидаги корхона ва ташкилот раҳбарлари қатнашди.

🚜Жорий йилда қишлоқ хўжалигида бажарилиши белгиланган лойиҳалар, бошоқли дон экинлари етиштирилаётган майдонларда агротехник тадбирлар ўтказиш, ариқ-зовурларни тозалаш, экин майдонларига яхоб суви бериш сингари бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

🥔🥬Бу йил туман миришкорлари 21 минг 697 гектар суғориладиган ерларнинг 8 минг 655 гектарида бошоқли дон, 1 минг 807 гектарида сабзавот, шундан 1 минг 50 гектар картошка, 2 минг гектар озуқа экинлари етиштириб, жами 173 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлашади.

📌Режалаштирилган натижага эришиш учун экин ерларидан унумли фойдаланиш, экинларнинг серҳосил ва истиқболли навларни жойлаштириш, мавсумий агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш зарурлиги мутахассислар томонидан таъкидланди.

#аграр_соҳа
#Пискент_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#аграр_соҳа

Мавсумий агротехник тадбирлар ўтказилмоқда

🚜Бугунги кунда фермерлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларимизни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш мақсадида қишки агротехник тадбирларни амалга оширмоқдалар.

🌱Пискент туманида 2021 йил ҳосили учун 8 минг 655 гектар майдонга буғдой сепилган. Айни вақтда ғалла ҳосилдорлигини ошириш мақсадида агротехник қоидаларга мувофиқ экин майдонларига маҳаллий ўғит олиб чиқиш тадбирлари ўтказилмоқда.

Пискент туман ҳокими ўринбосари Мурод Абдураҳмонов майдонларда бўлиб, олиб борилаётган агротехник тадбирларни назорат қилди: - Тупроққа ярим чириган 20–30 тонна гўнг солинганда, ҳар куни ажралиб чиқадиган углерод миқдори гўнг солинмаган далага нисбатан гектарига 100–150 кг кўпаяди. Бу эса экинлардан мўл ҳосил олишда муҳим омил ҳисобланади,-дейди М.Абдураҳмонов.

🚜Ҳозиргача ғаллазорларда 1132 та ҳандақ қазилиб, 26 минг 400 тонна маҳаллий ўғит чиқарилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
​​#аграр_соҳа
#Пискент

Баҳорнинг бир куни ҳосил тақдирини белгилайди

☘️Деҳқончиликдаги тажрибадан маълумки, баҳордаги бир кун ҳам ҳосил тақдирини белгилайди. Пискент тумани деҳқон ва фермерлари ҳам февралнинг илиқ кунларидан унумли фойдаланиб, мавсумий агротехник тадбирларни жадал олиб боришмоқда.

🌾Айни вақтда ғалла майдонларида майсаларнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ниҳолларни биринчи ўғитлаш ишлари бошланди. Туманда 8 минг 655 гектар майдонга буғдой экилган бўлиб, ҳозиргача 1 минг 15 гектарига минерал ўғит сепилди.

– Эрта баҳорги озиқлантириш ниҳоллар қалинлигини таъминлайди. Ғаллани зарур миқдорда озиқлантириш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш ҳосилдорликни 90-100 центнерга кўтариш имконини беради, – дейди туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.Абдураҳмонов.

💧Шунингдек, айни вақтда 115,9 км ички хўжалик суғориш тармоқларини тозалаш, 20 та гидротехник иншоот ва 15 та гидропостда таъмирлаш юмушлари ҳам олиб борилмоқда.

🚜Сув тармоқларини тозалаш ва суғориш мавсумига шай ҳолатга келтириш учун 7 та техника жалб этилган. Ҳозиргача 341,3 км ариқ ва зовурлар тозаланиб, 209 та хандақ қазилди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#аграр_соҳа

🔶Пискент тумани дон қабул қилиш шохобчасида экин майдонларини суғоришда замонавий сув тежовчи технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.

📌Унда туман ҳокимлиги, прокуратураси, ИИБ масъуллари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

🔰Тадбирда Президентимизнинг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш билан боғлиқ вазифалар ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.

💦"NETAFIM" компанияси мутахассислари томонидан иштирокчиларга ерни томчилатиб ҳамда ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш тартиби, унинг афзалликлари ҳақида зарур маълумотлар берилди.

🔎Маълумот ўрнида: Пискентда йиллик сув сарфи 160,2 млн м.кубни ташкил этиб, 2021 йилда илғор технологиялар жорий этиш орқали 40 млн м.куб сувни тежаш режалаштирилган.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|
#аграр_соҳа

Боғлар барпо этилмоқда

🌳Пискент тумани ҳокимининг 165-ф сонли фармойиши асосида баҳор мавсумида кўкаламзорлаштириш, мевали боғлар барпо этиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

“Пискент Шарқ агро фермер хўжалигида амалий семинар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари М.Абдураҳмонов, ҳоким маслаҳатчиси Ҳ.Каримов, аграр соҳа масъуллари, фермерлар, тажрибали боғбонлар иштирок этди.

🍎Туман ҳудудидаги 912 гектар боғларнинг сифати, ҳосилдорлиги М.Маҳмудов номидаги боғдорчилик илмий тадқиқот институти мутахассислари томонидан ўрганилди. Камҳосил боғларни янги серҳосил навлар билан тўлдириш борасида зарур тавсиялар берилди.

🎋Пискентлик қишлоқ хўжалиги ходимлари Фарғона вилоятининг Қува тумани билан кўчат етказиб бериш ва тажриба алмашиш бўйича фойдали келишувлар тузилган. Бугун Қувадан 7 минг 500 туп 7 хил мевали ва манзарали дарахт кўчатлари келтирилди.

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube