Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Оққўрғон
#Бандлик

Ишсиз фуқаро ажратилган субсидияга иссиқхона қурди

✍️Оққўрғон туман ҳокимлиги, туман Халқ қабулхонаси, давлат солиқ инспекцияси, Бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари 4-сектор ҳудудидаги "Толовул" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи вақтинча ишсиз Суннат Умаров хонадонида бўлишди.

🧮С.Умаровни иш билан таъминлаш мақсадида бир неча ой олдин туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 2 230 000 (икки миллион икки юз ўттиз минг) сўм субсидия маблағи ажратилганди.

🥬Ҳозирги кунда фуқаро субсидия маблағи ҳисобига томорқасида иссиқхона барпо этиб, етиштирган сабзавотларини бозорга чиқариб, бандлигини таъминлади. Энг муҳими, оиласи даромад топмоқда.

Бундай ибратли ишлар 4 та сектор ҳудудида доимий равишда амалга ошириб келинмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қамчиқ

Тоғда иссиқхона қуриб бодринг, помидор, бақлажон, булғор қалампири ва лимон етиштириш мумкинми?...

📌Буни қарангки, “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси оғир тоғ шароитида ҳам иссиқхонада муваффақиятли равишда маҳсулот етиштирмоқда.

❗️Дастлаб бунга кўпчилик ишонмаган эди. Ахир Қамчиқда қишда бадан-баданингни сирқиратадиган изғиринда иссиқхонани иситиб бўладими?, бу ҳам етмаганидек, тошли тупроқда замонавий иссиқхона барпо қилиб, ҳосил олиш мумкинми?, деган саволлар ҳам бўлди.

Корхона ишчилари махсус жой тайёрлаб, 2-2,5 сотихдан жами 4 та иссиқхонада ўз қўллари билан турли сабзавот маҳсулотларини етиштирмоқда.

Батафсил ▶️Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Ангрен_шаҳри
#Халқаро_ногиронлар_куни

"Менинг тасаввуримда Ўзбекистон" номли ижодий танлов

🔰Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги қарори ва “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга асосан ҳар йили мамлакатимизда 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни сифатида кенг нишонланади.

🔹Шу сана муносабати билан Ангрен шаҳрида уйда таълим олувчи имконияти чекланган ўқувчилар учун "Менинг тасаввуримда Ўзбекистон" деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбирни ўтказишдан мақсад уйда таълим олувчи имконияти чекланган ўқувчилар ўртасида ижодий ишлар бўйича ўтказилган кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш ҳамда болажонларга қувонч улашиш этиб белгиланди.

📌Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов ва халқ таълими бўлими мудири Р.Абдукадировалар ғолиб ўқувчиларни табриклаб, эсдалик совғалар топширишди. Шунингдек, ўқувчиларнинг устозларига ҳам шаҳар ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларни тақдим этишди.

❇️Маросимда шаҳар Маданият маркази қошидаги "Ниҳол" болалар вокал ва "Ангрен юлдузлари" рақс жамоалари ҳамда "Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчилари томонидан ижро этилган жозибали рақслар ҳамда куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди. Хонанда Ферузбек Мадраимов ижросидаги шўх қўшиқлар эса иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Қибрай_тумани
#Тунги_рейд

Интернет клублари раҳбарлари огоҳлантирилди

❇️Қибрай туман ИИБ, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси ҳамкорлигида интернет клубларда тунги рейдлар ўтказилди

🔴Рейдлар давомида Қибрай шаҳарчасида жойлашган интернет клубда тунги соат 22:05да бир нафар 16 ёшдаги вояга етмаган 9-синф ўқувчиси борлиги аниқланган. Ваҳоланки, унинг ота-онаси бундан бехабар бўлган.

🔖Аниқланган ҳолат юзасидан вояга етмаган шахснинг отаси билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва келгусида фарзандини тунги пайтларда сабабсиз кўчага чиқармаслик, доимий назоратига олиши бўйича кафолат хати олинди.

📌Шунингдек, интернет клублари раҳбарияти билан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилиб, тунги вақтларда вояга етмаган шахсларнинг интернет клубга киритилишига йўл қўймасликлари тўғрисида огоҳлантирилди.

🔹Маълумот ўрнида айтиш керакки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан, вояга етмаган фарзандларининг хатти-ҳаракати учун ота-она маъсул этиб белгиланган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани

Тадбиркор деҳқон: “Одам камбағал бўлмайди, дангаса камбағал бўлади”

🍱Янгийўл туманидаги аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиб, нафақат оилавий даромадларини таъминламоқда, балки халқимиз дастурхонига ҳам ўзлари етиштирган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бермоқда.

🏠 Тумандаги хонадонларнинг кўпчилигида иссиқхоналар мавжуд. Кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва даромадини йўлга қўйиши учун субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилмоқда.

📌 Ишни кўзини биладиган тадбиркор деҳқон Абдухалил ака “Одам камбағал бўлмайди, дангаса камбағал бўлади” дейди.

🎥 Батафсил “Тошкент” телеканали лавҳасида танишинг.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев электротехника ва фармацевтика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Давлат раҳбари кечикаётган лойиҳаларнинг сабабларини сўраб, уларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.
Электротехника маҳсулотлари экспортини ошириш, дунёга машҳур онлайн савдо тармоқларидан фойдаланиш, хавфсизлик ва самарадорлик даражаси юқори бўлган дори воситаларини ишлаб чиқариш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам ускорения реализации инвестпроектов в электротехнической и фармацевтической отраслях.
Глава государства поинтересовался причинами задержки в реализации проектов и дал поручения по устранению препятствий.
Указано на важность наращивания экспорта электротехники, использования при этом глобальных торговых онлайн-площадок, производства лекарственных препаратов с высоким уровнем безопасности и эффективности.

#Mirziyoyev #yigilish #elektrotexnika #farmatsevtika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қуйи_Чирчиқ

Аллада мужассам онанинг меҳри, аллада яшайди миллатнинг руҳи

🔹Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида “Миллий алла фестивали”нинг вилоят босқичи ўтказилди.

❇️“Эсга тушса онам алласи” мавзусида ўтказилган мазкур танлов миллатнинг бебаҳо мулки саналган, халқ амалий педагогикасининг муҳим воситаси бўлган аллани кенг оммалаштиришга қаратилган.

📌Маълумки, жамиятда ижтимоий-маърифий, маданий ташаббусни илгари суришга қаратилган ушбу тадбир Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши томонидан ташкил этилди.

🔰Шу муносабат билан алланинг бола тарбиясидаги аҳамиятини таҳлил этишга қаратилган “Эсга тушса онам алласи” мавзусида ташкил этилган танловда 9 та туман ва шаҳардан иштирокчилар қатнашди.

Батафсил▶️Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_шаҳри
#профессионал_таълим
#имтиҳон

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг тақсимот режасига мувофиқ, айни кунларда вилоят ҳудудларида профессионал таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

❇️Бугун Оҳангарон шаҳридаги касб-ҳунар мактаби биносида Оҳангарон туман педагогика коллежига қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказилди. Икки сменада ташкил этилган имтиҳонларда жами 224 нафар абитуриентлар иштирок этишди.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram