Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#спорт

⚡️Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида миллий спорт тури ўзбек жанг санъати бўйича Тошкент вилояти очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ #Паркент #Нурафшон

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш устувор вазифа айланмоқда


⚡️Юқори Чирчиқ, Паркент тумани ҳамда Нурафшон шаҳрида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доираcида лойиҳаларни амалга оширишда муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда имтиёзли кредит талабгорлари билан учрашув ташкил этилди.

🔎Бўлиб ўтган барча тадбирларда Марказий банкнинг Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, молия бош бошқармаси масъуллари, тижорат банклари, савдо-саноат палатаси, ҳокимликлар ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари ижроси юзасидан тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар муҳокама қилинди.

️Батафсил

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон

Ёшларда тадбиркорликка қизиқиш ортмоқда

⚡️Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолияти ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишларни янада ривожлантириш, соҳа вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларга эркинлик ва имтиёзлар бериш, интерактив давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва самарадорлигини юксалтириш бугунги кундаги устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.

Оҳангарон туман давлат солиқ инспекциясида ўтган семинарда айнан шу ҳақда сўз борди. Тадбирда Оҳангарон туман ва шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раҳбари, “Ипотекабанк”, “Қишлоққурилишбанк”, Халқ банки ва “Агробанк” филиаллари раҳбарлари, тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшлар иштирок этди.

📌Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда ёш тадбиркорларга имтиёз ва имкониятлар бериш бўйича чора-тадбирларни белгилаш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Бундан ташқари, семинарда бир қатор фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, муаммолари жойида ҳал этилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Зангиота

“Қизлар овози” форуми истеъдод эгаларини тўплади

⚡️Юртимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг барча соҳаларда фаоллигини ошириш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

🔎Зангиота туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги ва халк таълими бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилган “Қизлар овози” форуми ана шундай лойиҳалардан биридир.

📎“Қизлар овози” форумида туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шодия Умархажаева мамлакатимизда хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар, гендер тенглиги, жамиятда аёлларнинг фаоллигини ошириш хусусида маълумотлар берди.

🏫Туман халқ таълими бўлими мудири Дилбар Инғомова томонидан ўтказилган психологик тренинг қизларга мотивация берди.

🔸Албатта, ўз таклиф ва ғоялари билан иштирок этган қизларнинг дастурлари эътироф этилди. Улар орасидан энг ташаббускор сифатида Чарос Махмуджонова туман координатори этиб сайланди. Ўз сафига спорт, санъат, адабиёт, фан ва маданият соҳаларидаги истеъдодларни чорлаётган форум остида бир қанча қизлар жам бўлди.

🤝Тадбир якунида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари буйича маслаҳатчиси Н.Мавлонбекова форумда фаол иштирок этган қизларни эсдалик совғалар ва ташаккурномалар билан тақдирлади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Жараён #Тошкент_тумани

Тадбирлар доирасида мусобақалар ўтказиляпти

📌 Тошкент туманида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

⛹️Тадбирлар доирасида туман ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда спорт мусобақалари ҳам ўтказиляпти.

🤼Айни вақтга қадар бокс, бадиий гимнастика, Таэквондо ITF, Турон якка кураши, эркин кураш, велоспорт, шахмат, аёллар ўртасида 5000 қадам мусобақалари ташкил этилиб, тадбирларга туман аҳолиси жалб этилмоқда.

🥇Мусобақаларда ғолиб бўлган иштирокчилар туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари томонидан диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланиб бориляпти.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

Йигит омон бўлса, хавфу хатар йўқ

Бекобод туманида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида тадбир ташкил этилди.

🔎Туман ҳокимлиги масъуллари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбарлари, ҳарбийлар ва ички ишлар бўлими ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этган анжуманда ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа кўргазмаси, ҳарбий хизматчилар томонидан қўл-жанги усуллари, ҳарбий оркестр ва ансамблнинг чиқиши намойиш этилди. Шунингдек, фахрийлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Ватанпарварлик – бу Ватанни севиш, уни ҳимоя қилиш ҳамда истиқболи учун қайғуриш демакдир. Халқимизда “Йигит омон бўлса, хавфу хатар йўқ ” деган нақл бор.

📌Дарҳақиқат, ўсиб келаётган ёш авлод – азамат ўғлонларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни эл- юрт ҳимоясига муносиб инсонлар қилиб тарбиялаш долзарб вазифадир.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон

Эҳтиёжманд аёлга тикув машинаси берилди

✍️Оққўрғон тумани ҳокимлиги, туман Халқ қабулхонаси, ИИБ, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Халқ банки филиали вакиллари иштирокида 3-сектор ҳудудидаги “Ҳамид Олимжон” маҳалла фуқаролар йиғинида "Темир дафтар" рўйхатида турувчи 1-гуруҳ ногирони Зарина Резванова ҳолидан хабар олинди.

З.Резвановага маҳаллада бунёд этилган намунавий уйлардан бирининг бошланғич бадал пули тўлаб берилган бўлиб, ҳозирги кунда ушбу уйда истиқомат қилади. Эҳтиёжманд аёлнинг бандлигини таъминлаш ва даромад топиши учун тикув машинаси ҳам берилди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⚡️ Тошкент вилоятида тиббиёт ходимларини тайёрловчи ўқув маркази ташкил этилади

Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Япониянинг “MEDICAL CORPORATION AOIKAI” корпорацияси томонидан ҳудудда ўрта ва кичик тиббиёт ходимларини тайёрлаш ўқув маркази ташкил этиш бўйича учрашув ўтказилди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3o46PQF

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#Ангрен_шаҳри

Меҳнат ярмаркасида 246 та иш ўрни тақдим этилди

✍️Ангрен шаҳар Аҳоли бандликка кўмаклашиш марказида ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида мехнат ярмаркаси ташкил этилди.

🔹Унда шаҳар ҳокимининг ўринбосари С.Анорбоев сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, бандлик масалалари билан боғлиқ амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталди.

✔️Ярмаркада шаҳардаги 39 та корхона ва ташкилот 246 та бўш иш ўрни билан қатнашди. Тадбирда 22 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, 17 нафар фуқарога йулланма берилди.

📌Тадбирда 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Д.Валиев иштирок этди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram