Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай_тумани

🦠Коронавирус пандемияси бевосита мамлакат иқтисодиётига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Бундай вазиятда ҳар бир давлат иқтисодий барқарорлигига эришиш юзасидан барча зарур чораларни кўриши табиий.

❗️Аввало, аҳолига сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш талаб этилади. Мамлакатимизда ҳам бу борада тегишли зарур чоралар кўрилган. Сир эмаски, пандемиянинг илк кунларида аҳолига картошка маҳсулотларини етказиб беришда муайян мураккабликлар бўлди.

🔎Бугунги кунга келиб, ушбу муаммоларни олдини олиш мақсадида, картошка маҳсулотларини захирасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мақсад аҳолига ўз вақтида арзон ва сифатли картошка етказиб беришдир.

🔸Республикамизда ушбу маҳсулот турини етиштиришга алоҳида эътибор қаратилиб фермер ва деҳқонлар қўллаб-қувватланмоқда. Уларга молиявий кўмак берилиб имтиёзли кредитлар ажратилаяпти.

🎞Буни вилоятнинг Қибрай тумани мисолида ҳам кўриш мумкин.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тиббиёт
#Қибрай_тумани

🚑Қибрай туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, тиббиёт бирлашмаси ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази ҳамкорлигида "Май" ва "Янгиавлод" маҳаллалари фуқароларининг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиш жараёнини "O'zbekiston 24" телеканали лавҳасида кўринг👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай_тумани
#коммунал_соҳа

Маҳаллаларда сайёр кассалар фаолияти кўрсатяпти

❗️Қибрай тумани аҳолисига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида электр ва газ тўловлари учун маҳаллаларда бугун 20 та сайёр касса фаолият олиб боради.

⚡️Вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи Олимжон Халикулов Қибрай тумани ҳокимлигида йиғилиш ўтказиб, ҳоким ўринбосарлари, банк ва коммунал соҳа мутасаддиларига амалга оширилиши лозим бўлган ишларни тушунтириб ўтди.

📌Шунингдек, тадбирда электр энергия ва газдан қарздорлиги мавжуд бўлган корхона-ташкилотлардан қарздорликни ундириш бўйича қатъий чоралар кўриш лозимлиги тўғрисида алоҳида таъкидлади.

Натижада бугун барча банклар томонидан ташкил этилган сайёр кассалар орқали фуқаролар, электр энергияси ва газ учун тўловларни амалга оширишмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай_тумани

"BRIGHT FUTURE" саховат тадбирларини давом эттирмоқда

♻️ Илгари Тошкент вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан "BRIGHT FUTURE" МЧЖ томонидан Қибрай туманида яшовчи васийлик ва ҳомийликка олинган 60 нафар болалар учун байрам тадбири ташкил этилиб, болажонларга хурсандчилик улашилганди.

❇️Яқинда ушбу эзгу ишларнинг давоми сифатида масъулияти чекланган жамияти тумандаги "Темир дафтар"га киритилган кам таъминланган, эҳтиёжманд оила фарзандлари учун зарур воситаларни топширди.

🎈🎁Хусусан, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг 5 нафар фарзандига ногиронлик аравачаси ва 10 нафар қизларига қишки кийим-кечаклар ҳамда ширинликлар туҳфа қилди.

✳️
Қибрай тумани ҳокимлиги кўрсатилган беминнат ёрдам учун жамият раҳбарларига миннатдорчилик билдирди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай_тумани

"Ўнқўрғон"да тарғибот тадбири

❇️"Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш" шиори остида тарғибот тадбирларини ўтказишдан асосий мақсад мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш, улар қалбида бугунги кунимизга шукроналик ва эртанги кунга бўлган ишонч, ислоҳотларга дахлдорлик туйғуларини янада ошириш ҳамда фуқароларга кўтаринки кайфият улашишдан иборат.

🔰Қибрай тумани "Ўнқўрғон" маҳалласида туман ҳокими М.Миркасимов, ИИБ бошлиғи У.Жўраев ва фуқаролар иштирокида ташкил этилган тарғибот тадбирида Ўзбекистон халқ артисти Г.Зокирова, сўз устаси В.Шамшиев ва бир қатор санъаткорларнинг чиқишлари, куй-қўшиқлар, видео лавҳалар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Қибрай_тумани
#Тунги_рейд

Интернет клублари раҳбарлари огоҳлантирилди

❇️Қибрай туман ИИБ, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси ҳамкорлигида интернет клубларда тунги рейдлар ўтказилди

🔴Рейдлар давомида Қибрай шаҳарчасида жойлашган интернет клубда тунги соат 22:05да бир нафар 16 ёшдаги вояга етмаган 9-синф ўқувчиси борлиги аниқланган. Ваҳоланки, унинг ота-онаси бундан бехабар бўлган.

🔖Аниқланган ҳолат юзасидан вояга етмаган шахснинг отаси билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва келгусида фарзандини тунги пайтларда сабабсиз кўчага чиқармаслик, доимий назоратига олиши бўйича кафолат хати олинди.

📌Шунингдек, интернет клублари раҳбарияти билан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилиб, тунги вақтларда вояга етмаган шахсларнинг интернет клубга киритилишига йўл қўймасликлари тўғрисида огоҳлантирилди.

🔹Маълумот ўрнида айтиш керакки, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан, вояга етмаган фарзандларининг хатти-ҳаракати учун ота-она маъсул этиб белгиланган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай_тумани
#Оила_мактаби

"Оила мактаби" иш бошлади

🎈Қибрай туманидаги "Нурафшон" маҳалласида вилояти прокурори С.Самадов ташаббуси билан ташкил этилган "Оила мактаби"нинг тантанали очилиш маросимида туман прокурори С.Салихов, хотин-қизлар масалалари бўйича туман ҳокими маслаҳатчиси С.Салихова, ФХДЁ бўлим мудири, маҳалла фаоллари иштирок этди.

🏩Ушбу мактаб янги оила қурадиган ёшларни ҳаёт мактабига тайёрлаш, ажрим ёқасида турган оилалар билан суҳбатлар ўтказиш, муаммоларини ўрганиш, уларнинг ажримларини олдини олиш мақсадида ташкил этилди.

Жорий йилнинг шу кунига қадар туманда 257 та ажримнинг олди олинишга эришилди.

🎆Тантанали маросим давомида "Оила мактаб"ининг илк ёшларига никоҳни қайд қилиш гувоҳномаси туман ФХДЁ бўлими томонидан расмийлаштирилиб тақдим этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай_тумани

Маҳаллаларда кўчма кутубхоналар фаолият кўрсатяпти

🏢Қибрай туманида китобсеварлар учун "Зафаробод" маҳалласидаги 48-умумтаълим мактабида 21 минга яқин китоб фондига эга Ахборот-кутубхона маркази фаолият юритиб келмоқда.

💻Замонавий ахборот технологиялари билан жиҳозланган зиё масканида мавжуд болалар ва библиография бўлимлари ҳамда ўқув залида бир вақтнинг ўзида 30 нафар китобсевар ёшлар босма китобларни ўқиши билан бирга, электрон китобларни (уяли телефонига юклаб) уйларида мутолаа қилишлари ҳам мумкин.

🔎Шунингдек, 11 та маҳаллада (“Ифтихор”, “П.Қадам”, “Янгиавлод”, “Тараққий”, “Салар”, “Наврўз”, “Бобур”, “Байтқўрғон”, “Кўприкбоши”, “Оққовоқ” ва туман молия бўлими биносида) кўчма кутубхоналар ташкил этилган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қибрай_тумани

Коррупцияга қарши кураш масаласи муҳокама қилинди

🔰Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов, ДХХ туман бўлими бошлиғи, туман прокурори, ИИБ бошлиғи ҳамда барча корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирокида коррупцияга қарши кураш масаласида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

❇️Йиғилишда туман прокурори ўринбосари Р.Мадалиев жорий йилда коррупция билан боғлиқ жиноятларни содир этган 15 нафардан ортиқ (асосан солиқ, қишлоқ ва сув хўжалиги, банк, таълим соҳасида) мутахассислар жиноий жавобгарликка тортилганлиги ҳамда олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида 6 миллиард сўмдан зиёд, шундан давлатга 5 миллиард сўмдан ортиқ зиён етказилганлиги тўғрисида ахборот берди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қибрай_тумани
#Спорт

Ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди

⚽️Қибрай туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2008 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида мини футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди.

🏆🥇Мусобақаларда иштирок этган вилоятлар терма жамоалари 10 кун давомида чемпионлик учун кураш олиб борди.

♻️Айниқса, муросасиз ўтган финал учрашувида сирдарёлик ўсмирлар фарғоналик тенгқурларини мағлуб этиб, Ўзбекистон чемпиони бўлишди.

🥉Мусобақанинг ярим финалида мағлубиятга учраган Хоразм ва Жиззах вилоятлари терма жамоалари 3-ўрин соҳиби бўлди. Чемпионатда фаол иштирок этган спортчиларга турли номинациялар бўйича қимматбаҳо эсдалик совғалар топширилди. Чемпионатда Тошкент вилояти терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қибрай_тумани

"Қувноқлар ва зукколар" танловига пухта тайёргарлик

🎭Қибрай туманидаги мактабларда "Қувноқлар ва зукколар" кўрик-танлови ўтказилиб, туман терма жамоасига номзодлар сараланиб олинмоқда.

🎼Ёшлар орасидан истеъдодларни аниқлаш ҳамда ёшлар дастуридаги вазифаларни амалда татбиқ этиш мақсадида ўтказилаётган кўрик-танловда туман маданият бўлими режиссёри Улуғбек Мусамедов, киноактёр Босит Раҳматов ва "Сатира" театри актёри Адҳам Фармоновлар ўқувчилар орасидан иқтидорлиларини саралаб, уларда актёрлик маҳоратларини шакллантиришда ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

🤹Тумандаги барча мактабларда ўтказилиши белгиланган кўрик-танлови ҳозиргача 19 та таълим масканида ташкил этилди.

Маълумот учун, ўтган йил туман "ҚВЗ" терма жамоаси Тошкент вилоятида 1-ўрин, республика ҳудудий босқичида (Тошкент шаҳар, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари орасида) ғолибликни қўлга киритган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Таълим
#Қибрай_тумани

Тошкент архитектура-қурилиш институти билан ҳамкорлик ўрнатилди

Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимов, Тошкент архтектура-қурилиш институти ректори Р.Ҳакимов, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

🏫Тошкент архитектура-қурилиш институти ректори Қибрай тумани халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 10-, 15-, 22-, 27-, 28-, 41-, 50-мактаблар битирувчиларини олий таълим муассасаларига тайёрлаш, фан ўқитувчилари билан ўзаро ҳамкорликда амалий семинарлар ташкил этиш ва институт кафедра филиалларини ташкил этиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилганлиги, шунингдек, институт томонидан мактаблар учун адабиётлар тақдим этилишини таъкидлади.

❇️Тадбир сўнгида туман ҳокими институт ректори ва профессор-ўқитувчиларга бундай хайрли ишлар учун миннатдорчилик билдириб, ҳамкорлик келгусида албатта, ўз натижасини беришини айтди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​#Қибрай_тумани

Касса чекини бермасликнинг жавобгарлиги бор

⚡️Қибрай туман давлат солиқ инспекцияси сайёр солиқ текшируви бўлими томонидан текширув ва рейдлар ўтказилмоқда.

📌Хусусан, “Ўнқўрғон” маҳалласидаги якка тартибдаги тадбиркор "Ниязов.З"га қарашли савдо дўкони эгаси З. Ниязов харидорга 16 минг сўмга касса чеки бермаган ва кунлик нақд 388 минг сўм савдо пулларини касса аппаратига кирим қилмаган. Шунингдек, дўкон савдосида бўлган 13 турдаги 95 шиша, умумий баҳоси 1 млн 228 минг сўмлик алкоголь ҳамда 6 турдаги 92 қути, умумий баҳоси 87 минг 900 сўмлик тамаки маҳсулотларини тегишли ҳужжатларсиз (чакана савдоси ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳнома) сотаётганлиги аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича маъмурий баённома ва текширув далолатномаси тузилди.

🎇Ўтказилган рейдлар давомида, 1992 йилда туғилган фуқаро С.Илҳомов инсон саломатлиги учун хавфли бўлган, умумий баҳоси 6 млн 730 минг сўмлик пиротехника воситаларини сотаётганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда вақтинчалик олиб қўйиш далолатномаси расмийлаштирилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қибрай_тумани

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари аҳоли билан учрашмоқда

⚡️Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Д.Усманова ва М.Ходжаева Қибрай тумани маҳаллаларида ташкил этилаётган аёллар маслаҳат марказлари ҳамда туман кўп тармоқли поликлиникаси фаолияти билан танишди. Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман депутатлари, туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда маҳалла раислари иштирокида аҳолининг мурожаат ва муаммоларини ўрганиш бўйича учрашув ташкил этилди.

📌Маҳаллий кенгаш депутатлари ва маҳалла раислари томонидан билдирилган барча мурожаат, муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, уларнинг ечими юзасидан депутатлик сўровномалари юборилиши ҳамда ваколат доирасида ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўрилиши таъкидланди.

🔖Шунингдек, парламент қуйи палатаси депутатлари маҳалла раисларининг ваколатлари ва хизмат вазифаси тўғрисида ҳам батафсил тушунчалар беришди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қибрай_тумани

Вояга етмаган шахслар алоҳида рўйхатдан чиқарилди

❇️Қибрай туман ҳокими ўринбосари Р.Сайлиев бошчилигида туман вояга етмаганлар идоралараро комиссиясининг умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда ота-оналар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

✳️Йиғилишда туман ИИБнинг профилактик рўйхатда турувчи 13 нафар вояга етмаганлардан 5 нафари қилган ишидан етарли хулоса чиқарганлиги, тўғри йўлга қайтгангилиги инобатга олиниб, профилактик рўйхатдан чиқариш бўйича комиссия қарори қабул қилинди.

📝Шунингдек, 9 та умумтаълим мактабида ўтказилган ўрганишларда ўқитувчиларининг иш ҳужжатлари (ўқув журнали) ўқувчиларнинг давомати, мактаб ички тартиб қоидасига асосан кийиниш одобига риоя қилиниши бўйича аниқланган ҳолатлар муҳокама қилинди.

📌Тадбир якунида профилактик рўйхатда турган вояга етмаган шахслар билан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан мактаб директорлари ва масъулларга топшириқлар берилди.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube