Toshkent viloyati hokimligi
14.8K subscribers
39.5K photos
5.41K videos
48 files
21.6K links
Download Telegram
#Суд_ва_ёшлар

Янгийўл тумани 44-умумий ўрта таълим мактабида ёшларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш ва жамиятда коррупцияга барҳам бериш мақсадида “Суд ва ёшлар” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман суди раиси Б.Тошпўлатов, ёшлар иттифоқи Янгийўл туман Кенгаши раиси Ш.Абдуғаниев, Янгийўл тумани халқ таълими бўлими шўъба мудири Ш.Хидиров иштирок этди. Йиғилишда ҳуқуқий саводхонлик, бу борада олиб борилаётган ишлар, ёшларнинг конституция билан белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва бурчлари, суд тизимидаги ислоҳатлар, шунингдек, коррупция ҳолатлари хусусида фикрлар билдирилди. Ёшларнинг саволларига жавоб берилди.

@toshvilpressa
#Бекобод_шаҳар
#тиббиёт
#суд

Бекабод шаҳар тиббиёт бирлашмасидан 80 миллион маънавий зарар ундирилди

🏥2017 йилнинг 20 декабрь куни Бекобод шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси травматология бўлими навбатчи травматолог шифокори Ш.Содиков ва реаниматолог Г.Хусанбаевлар вояга етмаган З.Турғунбоевни кўрикдан ўтказишган.

📎Кўрик жараёнида, шифокорлар беморда чап тос сон бўлимида рентгенологик текшируви натижаларига кўра, травматологик касалликлар аломатлари аниқланмаганлигини асос қилишган.

‼️Бироқ, шифокорлар беморнинг тана ҳароратини (40 С0) ва унинг ёшини ҳисобга олишмаган ҳолда ўз хизмат вазифаларига беписандлик билан муносабатда бўлишлари, беморнинг ҳаётини сақлаб қолишни имконияти мавжуд бўлсада, барча керакли мутахассисларни жалб этиш чораларини кўрмаганликлари оқибатида, бемор З.Турғунбоевда сепсис ривожланиб, йирингли зотилжам миокардитга олиб келиб 23.12.2017 йил куни вафот этган.

⚡️Судга оид тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, вояга етмаган ўсмирнинг ўлими йирингли зотилжам, миокардит натижасида юзага келган мия ва ўпка шишидан келиб чиққан.

🔴Бу эса ўз ўрнида,Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси маъмурияти томонидан шифокорларнинг фаолияти назорат қилинмагани, шифокорлар эса ўз хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашмаганлари оқибатида фожиага олиб келган.

Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судининг 03.04.2019 йилдаги ҳукмига кўра, айбланувчилар Ш.Содиков ва Г.Хусанбоевлар ЖКнинг 116-моддаси, 3-қисми билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 3 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 21.10.2019 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан, даъвогар Р.Исакованинг жавобгар Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасига нисбатан жиноят оқибатида етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасидан даъвогар Р.Исакованинг фойдасига 80 млн. сўм маънавий зарар ундириш белгиланган.

🔰Мажбурий ижро бюроси Бекобод шаҳар бўлими томонидан 25.11.2019 йилда, фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 21.11.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасидан ундирувчи Р.Исакованинг фойдасига етказилган 80 миллион сўм маънавий зарар ундириш ҳақида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

❇️Бўлим томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, жорий йилнинг 3 июнь куни ундирувчи фойдасига жиноят оқибатида етказилган 80 миллион сўм миқдоридаги маънавий зарар тўлиқ ундирилиб берилди ва ижро иши тамомланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент
#суд_ва_ёшлар

Пискент тумани судьяларининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Тадбирда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси А.Машарипов, маъмурий ишлар бўйича судья А.Қудратов, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси М.Пўлатов, етакчилар ва ёшлар иштирок этишди.

🔰"Суд ва ёшлар" деб номланган учрашувда жамиятимиз ҳаётида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш фуқаролик жамиятига асосланган демократик давлатнинг долзарб тамойилларидан бири эканлиги таъкидланди. Суд-ҳуқуқ тизимининг кеча ва бугуни тўғрисида ёшларга маълумотлар берилди.

🤝Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram