Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
​​#Юқори_Чирчиқ_тумани
#маданият

♦️Тошкент вилояти Маданият бошқармаси томонидан Юқори Чирчиқ туманида 22 та туман-шаҳарлар маданият бўлимлари вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.

❇️Тадбирда республикамиз Президентининг 2020 йил 26 майдаги "Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида сўз юритилди.

✳️Учрашув давомида вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Аҳрор Мирзаев йиғилганларни Юқори Чирчиқ туманида қад ростлаётган 10 га яқин тарихий, маданий объектларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан таништирди.

🔷Жумладан, Тарих музейи, “Гулистон” маҳалласидаги "Миллатлар дўстлиги" маданият саройи, “Саксонота” маҳалласидаги "Саксонота маданият маркази", "Султонравот" маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Султонравот маданият маркази" ҳамда туман марказида янгитдан бунёд этилаётган “Маданият ва ёшлар маркази” шулар жумласидандир.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ_тумани

🔰Ҳудудларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда маҳаллий бюджет даромадларини ошириш борасида амалий ишлар давом этмоқда.

⚡️Хусусан, бу борада Юқори Чирчиқ тажрибаси бошқаларга ўрнак бўляпти. Бу ерда тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес юритиш учун қулай шароит яратиш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш борасидаги тизимли ишлар ўз самарасини бермоқда.

🎯Жорий йилда 544 та тадбиркорлик субъектини ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, пандемия шароитидаги қийинчиликларга қарамасдан 230 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти иш бошлади.

✳️Тажрибани ўрганиш мақсадида вилоят ҳоким Р. Холматов иштирокида 22 та туман-шаҳар ҳокимлари туманда бўлишди. Меҳмонлар дастлаб “Ийк ота” зиёратгоҳи бугунги кун талабларига мос масканга айлантирилганлиги, ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилганлигини кўздан кечиришди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

Депутатлар ҳисобот беришди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Юқори Чирчиқ туман кенгашининг депутатлик гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.

📌Тадбирда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқидан келиб чиқиб, туман кенгаши ва депутатлик гуруҳининг олдига қўйилган мақсад ва вазифалар муҳокама қилинди.

🔆Йиғилишда Халқ депутатлари туман кенгаши депутати, туман халқ таълими бўлими мудири Г.Айтекова, Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси Л.Мансуров, Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари, депутат У.Асқархўжаев, депутатлар А.Каримов, Г.Эдибоева, Н.Умирова, А.Оразқулов, Г.Ўтбосаровалар иштирок этишди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

⚡️Юқори Чирчиқ туман ҳокимлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятининг кенг жамоатчиликка етказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

📌Тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Д.Асқаров, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Турсунбоев, туман ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Н.Имомходжаева, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Д.Назирова ҳамда ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирок этди.

🔰Халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммага етказиш, тарғибот тадбирларини маҳалама-маҳалла ташкил этиш ва ўтказиш, аҳоли кайфиятини кўтаришга қаратилган чора-тадбирларни самарали ташкил этиш вазифалари муҳокама қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

"Қангли" маҳалласида масжид очилди

Юқори Чирчиқ туманида халқимиз талабларидан келиб чиқиб, тўртта жоме масжиди фаолият кўрсатяпти. Бугун замонавий усулда бунёд этилган бешинчи масжид ҳам фойдаланишга топширилди.

❗️ "Миям Қангли" жоме масжиди “Жамбул” ҳудудидаги "Қангли" маҳалласида жойлашган. Саховатпеша халқимизнинг ташаббуси ва кўмагида масжид қурилиши ўтган йили бошланганди, у 450 кишига мўлжалланган.

🤝 Масжиднинг очилиш маросимида туман ҳокими У.Атемов, туман прокурори Ғ.Абдусаломов, масжид имом-хатиби Э.Анорматов, туман масъуллари ва МФЙ фаоллари қатнашишди, ўтганлар руҳига Қуръон тиловат қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Чиноз_тумани
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Бекобод_шаҳри

📌Бугун Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Чиноз туманлари ва Ангрен, Бекобод шаҳарларида ҳам ''Янги Ўзбекистон -Янгича дунёқараш'' мавзусидаги тадбирлар бўлиб ўтди.

❇️Тарғибот ишларида туман хокими ўринбосарлари, Республика ишчи гуруҳ вакиллари, Ўзбекистон чемпионлари, ёш спортчилар ва аҳоли иштирок этмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

Тадбирларда беш муҳим ташаббус самараси акс этмоқда

Юқори Чирчиқ туманидаги бир қатор маҳаллаларда ''Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш'' мавзусида ёшлар ва аҳоли орасида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

❇️Тарғибот тадбирларида туман ҳокимлиги, маданият, халқ таълими бўлимлари раҳбарлари, Ўзбекистон чемпионлари ва ёш спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

🟢 Анжуманларда ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббусни ҳаётга самарали татбиқ этиш, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида тушунчалар берилди.

❇️Аҳолига маънавий озуқа бериш мақсадида ташкил этилган тадбирларда Ватанни улуғловчи турли ролик, шеър, қўшиқ ва рақслар намойиш этилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

Касб-ҳунар мактаби фаолиятини бошлади

🔰Президентимизнинг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг 2-иловасига мувофиқ, Юқори Чирчиқ қурилиш ва сервис коллежи негизида Юқори Чирчиқ туман касб-ҳунар мактаби қайта ташкил этилган.

Яқинда мазкур мактабнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими У.Атемов, туман прокурори Ғ.Абдусаломов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари С.Файзиева, туман ҳокими ўринбосари Д.Асқаров, халқ таълими бўлими мудири Г.Айтековалар иштирок этишди.

📕Замон талаблари асосида ташкил этилган мактабда 6 та йўналиш бўлиб, бугунги кунда 240 нафар ўқувчилар таълим олмоқда. 8 та ўқув устахоналари амалиёт жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#Бизнинг_байроқ

🇺🇿Жонажон пойтахтимизга ёндош ҳудудда жойлашган Юқори Чирчиқда бугун миллий байроғимиз қабул қилинган сана кенг нишонланди. Туман жамоатчилиги марказ – Янгибозор қўрғонида мағрур хилпираб турган сарбаланд байроқ остида тўпланиб, мазкур санани кенг нишонладилар.

🔰Осмондан ризқ-рўз ёғилиб турган айни фурсатларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларига вобаста бўлган жонажон байроқ остида туман фаоллари кейинги йилларда эришилган ютуқлар, обод бўлган кенту қишлоқлар хусусида суҳбатлашдилар.

🔹Дарҳақиқат, Юқори Чирчиқда ўзгаришлар катта. Ҳар қадамда янги корхона, янги ташаббус. "Юқори Чирчиқнинг тадбиркори – Юқори Чирчиқнинг ислоҳотчиси" концепцияси асосида бугунги кунда уларга янада кенгроқ шароит туғдириш, ёрдам кўрсатиш маҳаллий ижро ҳокимияти органининг бош мақсадидир.

🎥Юқори Чирчиқ ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Умида Қодирова раҳбарлигида тайёрланган видеолавҳада тумандаги ўзгаришларга гувоҳ бўласиз.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

Арзон маҳсулотлар сотадиган дўконлар иш бошлади

📍Карантин шароитида бозорларда аҳоли тўпланишининг олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимлик ва тегишли ташкилотлар томонидан деҳқон бозорларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда кўчма бозор ва турғун савдо дўконлари ташкил этилмоқда.

Юқори Чирчиқ туманида ҳам шундай ишлар амалга ошириляпти. Хусусан, "Қорасув" МФЙда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалик махсулотлари билан тўлдирилган савдо дўкони фойдаланишга топширилди.

📌Айни пайтда 28 та маҳаллада ана шундай савдо шохобчалари фаолият кўрсатяпти. Туманда жами 47 маҳаллада шундай дўконлар очилиши кўзда тутилган.

❇️Дўконларда аҳоли кундалик эҳтиёжига зарур бўлган ўттизга яқин озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда сотиляпти.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани
#тренинг

Ёшларга психологик ёрдам бўйича семинар-тренинг

📍Юқори Чирчиқ туманида Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш республика маркази психологлари томонидан семинар-тренинг ва давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирни марказ психологлари М. Миршарипов ва И.Рисбековлар савол-жавоб тарзида қизиқарли ўтказишди.

⚡️ Масжидлар имом-хатиблари, маҳалла мутахассислари, таълим муассасаларидаги профилактик ва мактаб ички рўйхатида турувчи ёшлар, бўлғуcи келин-куёвлар, ажрим ёқасига келиб қолган ёш оилалар иштирок этган тренингда ёшларга психологик жиҳатдан ёрдам кўрсатилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

Долзарб масалалар бўйича мутасаддилар ҳисобот беришди

🔰 Юқори Чирчиқ туман ҳокими У.Атемов ва мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Хусусан, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, жиноятчиликнинг олдини олиш, ёшларни навбатдаги муддатли ҳарбий хизматга чақириш, аҳоли учун қулай бўлган эко бозорларнинг ҳудудларда қурилиши каби масалалар муҳокама этилди.

❇️Кун тартибидаги масалалар бўйича туман ҳокими биринчи ўринбосари А.Тастанбеков, ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Каримов, ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ш.Раҳматов, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи Р.Рўзматовларнинг ҳисоботлари тингланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

"Қизлар овози" форумида 5 та муҳим ташаббус

Юқори Чирчиқ туманида хотин-қизларнинг жамиятда сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида "Қизлар овози" форуми ўтказилди.

🔰Форумда 5 та муҳим ташаббуснинг бири бўлган аёллар бандлиги, уларнинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари, уларга қилинадиган тазйиқ ва зўравонликлар қонун билан ҳимояланганлиги ҳамда соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳақида маълумотлар берилди.

🔹Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Юқори_Чирчиқ_тумани

Болалар боғчаси замонавий тарзда қайта таъмирланди

📍Юқори Чирчиқ туманидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси инвестиция дастурига асосан 3,6 миллиард сўм эвазига қайта реконструкция қилинди. 150 ўринга мўлжалланган болалар боғчасида 42 нафар фуқаро иш билан таъминланди.

⚡️ “Жумабозор” маҳалласида жойлашган таълим ташкилотида замон талаблари асосида барпо этилган ёзги айвонча, спорт ва ўйин майдонлари, рақс хоналари ва кузатув камералари мавжуд.

🔰Ташкилотнинг очилиш маросимида туман ҳокими У.Атемов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қ.Қосимова ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

📌 Бугунги кунда туман мактабгача таълим бўлими тасарруфида жами 37 та болалар боғчаси бўлиб, уларнинг 11 таси давлат ихтиёрида, 19 таси нодавлат, 3 таси давлат-хусусий шерикчилик асосида фаолият юритади, 4 таси эса оилавий ҳисобланади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Юқори_Чирчиқ_тумани

“Саломатлик учун 5000 қадам” акцияси ўтказилди

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Юқори Чирчиқ туманида “Саломатлик учун 5000 қадам” пиёда юриш акцияси ташкил этилди.

📍Тадбир "Ийк ота" МФЙ даги 66-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси ходимлари, маҳалла фаоллари, уюшган ҳамда уюшмаган ёшлар иштирокида бўлиб ўтди.

🔰Акция аввалида Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази шифокори Д.Умарова ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси катта ҳамшираси Н.Хожитоевалар соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, одамларни кўпроқ дорига эмас, балки тўғри овқатланишга, спортга ўргатиш лозимлигини алоҳида таъкидладилар.

🏃Пиёда юриш акциясида ёшу кексаларнинг бирдек иштирок этганлиги барчани қувонтирди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ_тумани

📍Юқори Чирчиқ туманидаги 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси инвестиция дастурига асосан 3,6 миллиард сўм эвазига қайта реконструкция қилинди. 150 ўринга мўлжалланган болалар боғчасида 42 нафар фуқаро иш билан таъминланди.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube