Forwarded from Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
#Тиббиёт_бирлашмасида
Бугун Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасига Жанубий Кореянинг Сеул Миллий Университети стоматологик клиникаси профессорлари жаноб Бьенг Му Сео ва жаноб Ёнг Хун Кимлар ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатасининг ташаббуси билан келган кореялик мутахассислар Тошкент вилояти ҳудудида истиқомат қилаётган лаб ва танглай ёриғи ривожланишида нуқсонлари мавжуд болаларни тиббий кўрикдан ўтказиб, пластик жарроҳлик амалиёти ўтказишни режалаштиришган.
Олмалиқ шаҳар кўп тармоқли поликлиникасида олиб борилган тиббий кўрикда Тошкент вилоятининг 65 нафар болалари кўрикдан ўтказилди.
Аниқланган нуқсонларни бартараф этиш юзасидан пластик операциялар жорий йилнинг апрель ойига ўтказилиши белгиланган бўлиб, аҳамиятли жиҳати, операциялар бепул амалга оширилиши кўзда тутилган.
Кореялик мутахассисларнинг хулосасига кўра, лаб ва танглай ривожланишида нуқсони мавжуд вилоятимиздаги 38 нафар болалардан 28 нафарида жарроҳлик амалиёти ўтказилиши зарур, деб топилди.

#янги_тизим
Аҳоли саломатлиги йўлида
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сонли “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 9 декабрдаги 328-сонли буйруғига асосан, Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасида янгиланган мақсадли патронаж тизими жорий қилинди.
⛑ Шунингдек, оилавий шифокорга ёрдам берадиган терапия, педиатрия, акушерлик, патронаж бўйича ўрта тиббиёт ходимларидан иборат бўлган "Тиббиёт бригадалари" ташкил қилиниб, 51 та маҳалла кесимида тақсимланди.
👩🏻🔬Яъни, бир маҳаллага 5 нафар ҳамшира ва бир нафар шифокор бириктирилиб, маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда оилавий шифокорларга кўмаклашилмоқда.
🩺 "Тиббиёт бригадалари" томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудларда оилалар ва фуқаролар кесимида "тиббий харита"лар шакллантирилиб, фуқароларнинг вазни, бўйи, пульси, қон босими ўлчаниш билан бирга уларга соғлом турмуш тарзига амал қилиш, доимий равишда жисмоний машқлар билан шуғулланиш ҳамда тўғри овқатланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича тавсиялар бериб борилмоқда.
@Olmaliq_shahri