Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Қибрай_тумани
#коммунал_соҳа

Маҳаллаларда сайёр кассалар фаолияти кўрсатяпти

❗️Қибрай тумани аҳолисига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида электр ва газ тўловлари учун маҳаллаларда бугун 20 та сайёр касса фаолият олиб боради.

⚡️Вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи Олимжон Халикулов Қибрай тумани ҳокимлигида йиғилиш ўтказиб, ҳоким ўринбосарлари, банк ва коммунал соҳа мутасаддиларига амалга оширилиши лозим бўлган ишларни тушунтириб ўтди.

📌Шунингдек, тадбирда электр энергия ва газдан қарздорлиги мавжуд бўлган корхона-ташкилотлардан қарздорликни ундириш бўйича қатъий чоралар кўриш лозимлиги тўғрисида алоҳида таъкидлади.

Натижада бугун барча банклар томонидан ташкил этилган сайёр кассалар орқали фуқаролар, электр энергияси ва газ учун тўловларни амалга оширишмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Зангиота_тумани
#коммунал_соҳа

Сайёр кассалар иш бошлади

❗️ Зангиота тумани ҳокимлигида вилоят 3-сектори раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

📌Туман газ таъминоти ва электр тармоқлари корхонаси раҳбарлари, банк мутасаддилари иштирок этган тадбирни туман ҳокими А.Тамикаев олиб борди. Йиғилишда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида коммунал тўловларни амалга ошириш учун ҳудудларда сайёр кассаларни ташкил этиш вазифаси муҳокама қилинди.

Тадбирда ишчи гуруҳлар тузилиб, ҳар бир маҳаллада шанба, якшанба кунлари сайёр кассалар фаолият кўрсатиши, улар жадваллар асосида фаолият олиб борилишига келишилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Зангиота_тумани
#Коммунал_соҳа

Сайёр кассалар аҳоли учун катта қулайлик

⚡️Тошкент вилояти 3-сектор масъуллари, “Зангиотатумангаз” газ таъминоти бўлими, Электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари, банклар раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишга мувофиқ, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жойларда сайёр кассалар ташкил этилмоқда.

📍Ҳар бир маҳаллада сайёр кассалар фаолият олиб бормоқда. Жумладан, “Туркистон” ва “Чиғатой-Оқтепа” ҳудудида Халқ банки, “Зангиота”, “Ўртаовул” ва “Эркин” ҳудудларида “Ипотека банк”, “Хонобод” ҳудудида “Савдогарбанк”, “Бўзсув” ҳудудида “Туронбанк”, “Ўзгариш” ҳудудида “Универсалбанк” ҳамда “Қатортол” ҳудудида “Инфинбанк”нинг 37 та сайёр кассалари ташкил этилиб, аҳолидан газ ва электр энергияси бўйича тўловларни қабул қилмоқда.

📌– Сайёр кассалар ташкил этилиши аҳолига катта қулайлик бўлди, – дейди “Хонобод” ҳудуди кординатори Даврон Мўминов. – Айниқса, бугунги ноқулай об-ҳаво шароитида ҳудудимиздаги 11 та маҳаллада яшовчи фуқаролар туман марказига бориб, навбатда туришмайди. Шанба ва якшанба кунлари маҳалла идорасида ҳам сайёр касса ишлайди.

👉 Пандемия шароитда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида ҳам хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Обод” маҳалласида яшовчи бир оиланинг коммунал тўловлардан 2 миллион 600 минг сўм қарзи ҳудуддаги тадбиркор томонидан тўлаб берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram