Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Чиноз
#иқтисодиёт

ИҚТИСОДИЁТ СОҲАСИ ЖОНЛАНТИРИЛАДИ

📌Чиноз тумани ҳокими раислигида жорий йилнинг 11 май куни 2020-2021 йилларда белгиланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар, тадбиркорлар муаммолари ва уларга амалий ёрдам бериш ҳамда коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш, иқтисодиёт соҳасини жонлантириш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

✳️Сўнгги вақтларда Республика махсус комиссияси томонидан барча ҳудудлар хавфлилик даражасига қараб “қизил”, “сариқ”, “яшил” тоифаларга ажратилди.

🟡Чиноз тумани “сариқ” тоифада бўлганлиги сабабли, айрим соҳалар фаолиятига рухсат берилганлиги, шунингдек, санитар-гигиеник қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда олиб борилиши учун шахсий жавобгарлик тегишли лойиҳа ташаббускори зиммасига юкланган ҳолда, қурилиш ишларини амалга ошириш, барча лойиҳаларда қурилиш-таъмирлаш ишларини жадаллаштириш зарурлиги айтилди.

🏗 Қурилиш ишларини давом эттириш учун қурувчиларга эҳтиёж туғилса, туман ҳокимлиги томонидан тегишли рухсатнома расмийлаштиришга амалий ёрдам берилади.

🏦Бундан ташқари, тижорат банкларининг туман филиали бошқарувчиларига лойиҳа ташаббускорларига ажратилиши лозим бўлган кредитларни қисқа муддатларда ажратиш чораларини кўриш, бунда кредит учун зарур бўлган барча ҳужжатларни тўплашда тадбиркорларга амалий ёрдам бериш юзасидан топшириқлар берилди.

Жумладан, Ҳамкор банк томонидан “Niagara spring” МЧЖ ҳамда “Shox grand plastik”, Халқ банки томонидан “Scrimp plus spate” МЧЖга кредит ажратиш масаласи 3 кунлик муддатда якунига етказиш юзасидан топшириқлар юклатилди.

***
ОЖИДАЕТСЯ ОЖИВЛЕНИЕ ЭКОНОМИКИ

📌Под председательством хокима Чиназского района 11 мая состоялось заседание по вопросам претворения в жизнь инвестиционных проектов, решения проблем предпринимателей, оказания им поддержки, а также смягчения последствий пандемии коронавируса, оживления экономических показателей в районе.

🟡Так как согласно квалификации, выработанной республиканской специальной комиссией территория района отнесена в «жёлтую зону», разрешена деятельность некоторых видов экономики. Была подчёркнута необходимость безусловного соблюдения всех санитарных норм и требований.

🏗Это касается и строительной индустрии – при необходимости хокимиятом района будет выдаваться необходимые разрешительные документы.

🏦Были даны соответствующие указания председателям районных филиалов банковских структур о выделении необходимых кредитов предпринимателям.

В частности, это касается выделения кредитов со стороны филиала «Хамкорбанка» ООО “Niagara spring” и “Shox grand plastik”, «Народного банка» - ООО “Scrimp plus spate” в трёхдневный срок.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
​​#Ангрен
#иқтисодиёт
#ишлаб_чиқариш

"Ангрен кўмир кони" филиалида учта линия ишга тушди

⚡️Линияларнинг ишга туширилиши ҳар жиҳатдан корхона учун фойдали бўлди. Натижада ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун тошни турли ўлчамларда майдалаб, саралаб етказиб бериш йўлга қўйилди. Бир кеча-кундузда 350-400 кубометр тошни қайта ишлаш қувватига эга мазкур мажмуа жиҳозлари Тоғ-кон ускуналарини таъмирлаш заводи филиалида тайёрланди ва монтаж қилинди.

🔰 − Шу пайтгача қурилиш-таъмирлаш ишлари учун мўлжалланган тошни бир ўлчамда майдалаб етказиб берардик. Эндиликда имкониятимиз кенгайди, − дейди 58-бўлим бошлиғи Жаҳонгир Раҳмонов.

📌58-бўлимда йигирма нафардан кўпроқ ишчи-ходим бўлиб, жамоа аъзолари кон устаси, механик, конвейер машинисти, электрик, пайвандчи ва чилангарлардан иборат. Конвейер машинистлари Ойбек Насибалиев, Иброҳим Абдуллаев, Даврон Тошматов, Миржалол Эргашев, ишчилардан Ғулом Раҳмонов, Тоҳир Газиев ва бошқаларнинг катта тажрибаси ва сидқидилдан меҳнати туфайли бўлимда иш жараёни муваффақиятли ташкил этилмоқда.

📌Эндиликда мазкур бўлим жамоаси кон ички автомобиль ва темир йўллари қурилиши учун ойига ўртача 10 минг тонна қайта ишланган тош етказиб беради.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#мулоқот
#иқтисодиёт

Тадбиркорлар қўллаб-қувватланмоқда

⚡️Тошкент вилоятида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доираcида лойиҳаларни амалга оширишда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда имтиёзли кредит талабгорлари билан учрашув ташкил этилди.

📌 Унда Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, тижорат банклари, савдо-саноат палатаси, молия бош бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари ижроси юзасидан тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар муҳокама қилинди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram