Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.3K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Қишлоқ_хўжалиги_ходимлари_куни

🔰Юқори Чирчиқ туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тантанада вилоят ҳокими Р.Холматов, вилоят ҳоким ўринбосарлари, туман ҳокими, соҳа илғорлари, фахрийлар, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

🎞Батафсил тафсилотлар “Sevimli” телеканали лавҳасида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​Ерлар экинга ҳозирланмоқда

📌 Куни кеча Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Алимбеков бошчилигида ZOOM платформаси орқали видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

🖊 Йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда галдаги муҳим вазифаларни ўз эгаларига етказиш мақсадида Тошкент тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Салихов туманда фаолият юритувчи фермерлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари иштирокида ишчи йиғилиш ўтказди.

📊 Унда солиқ қарздорликларини тўлаш, 2021 йилга белгиланган қишлоқ хўжалигидаги лойиҳаларни амалга ошириш, уларни молиялаштириш, бошоқли дон экинларидаги агротехник тадбирларни ўтказиш, ариқ-зовурларни тозалаш, бошоқли дон экинларини суғориш ва боғ-токзорларга яхоб суви бериш, дала четларини ободонлаштириш сингари бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

🚜 Шу жумладан, 5 минг 174 гектар суғориладиган экин ерларида 124 минг тоннадан ортиқроқ бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш масаласи ҳам йиғилишнинг долзарб мавзусига айланди.

🌾🥔 Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 2021 йилда туманимиз миришкорлари томонидан 5 минг 174 гектар суғориладиган экин ерларининг 1 минг 260 гектарида бошоқли дон экинларини, 2 минг 360 гектарида сабзавот, шулардан 440 гектар картошка, 930 гектарида озуқа экинлари, 481 гектарда беда, 66 гектарда озуқа лавлаги ва 383 гектарида силос учун макка жўхори етиштириб, жами 124 минг тоннадан ортиқроқ бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмолга етказиш режалаштирилган.

Шундай экан, ушбу юксак хирмонга эришиш учун енг шимариб, ақл билан иш юритиш, бебаҳо бойлик саналган экин ерларидан унумли фойдаланиш лозим. Зеро, бугун “Олма пиш, оғзимга туш” қабилида кун кечирадиган пайт эмас.

📌 Бир парча ер бўлса ҳам, унга кўпроқ фойда келтирадиган, мўл ва харидоргир ҳосил берадиган экин экиш ва бунинг учун ерни ўз вақтида экинга тайёрлаш зарурлиги йиғилиш давомида фермерларга яна бир маротаба эслатиб ўтилди.

#Жараён
#Қишлоқ_хўжалиги
#Тошкент_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Онлайн
#Қишлоқ_хўжалиги

Натижалар рақамларга мос бўлсин

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#қишлоқ_хўжалиги

⚡️800 миллион куб метр сувни тасаввур қила оласизми? Вилоятда бу йил шунча сувни тежаш кутилмоқда

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#қишлоқ_хўжалиги

⚡️Вилоятда такрорий экинлардан жами 1 миллион тоннадан зиёд маҳсулот етиштириш кутиляпти


👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Қишлоқ_хўжалиги_вазирлиги марказий аппаратидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

— Пахтачилик бошқармаси етакчи мутахассиси;

— Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё бошқармаси бош мутахассиси;

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, молиявий ва шартномавий муносабатларни ривожлантириш бош бошқармаси Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бошқармаси бош мутахассиси;

Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси етакчи мутахассиси;

— Ер, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва метрология бош бошқармаси Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш бўлими бош мутахассиси;

— Ер тузиш ва ер муносабатларини тартибга солиш бошқармаси етакчи мутахассиси;

— Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;

— Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси Ер ахборот базасини яратиш бўлими бош мутахассиси;

— Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи;

— Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари – Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи;

— Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш ва мувофиқлаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси.

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 22 сентябрдан 1 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#Қишлоқ_хўжалиги
#Семинар


📌Кузги шудгор — шудгор, бошқаси бекор

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#қишлоқ_хўжалиги

📌Аввал касалликдан, сўнгра пайҳондан асранг

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#қишлоқ_хўжалиги

📌Жорий йил вилоят бўйича қўшимча 14 та мева-сабзавотчилик кластерлари ташкил этилади

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok