#Тошкент_вилояти_давлат_солиқ_бошқармаси
Харидингиздан кейин албатта, чек сўранг
📟Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ташаббуси билан Олмалиқ шаҳрида “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимининг афзалликлари” мавзуида ўқув семинари ташкил этилди.
📌Оммавий ахборот воситалари ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этган тадбирда таъкидландики, бугунги кунда вилоятда онлайн-назорат касса машиналаридан фойдаланиш учун 5817 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари билан шартномалар тузилган. Шунингдек, 5207 та хўжалик юритувчи субъектлар онлайн назорат касса машиналари хизматидан фойдаланмоқда.
🔰Семинарда давлат солиқ органлари ходимлари савдо шохобчаларига бориб, тадбиркорлар харидорларга харид чекини бериш зарурлигини тушунтираётгани, агар фуқаролар талаб қилгандан кейин ҳам харид чекини беришдан бош тортиш ҳолатлари юзасидан “Soliq hamkor” мобил иловаси орқали тушган мурожаатлар солиқ органларининг текширув ўтказишига асос бўлиши ҳақида огоҳлантирди.
❇️Шу билан бирга, харидорларга “Чекни талаб қил ва совға ютиб ол!” акцияси билан боғлиқ тарғибот материаллари тарқатилиб, ютуқли ўйин ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram

Секторлар фаолиятини баҳолаш тизими ўрганилди
🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали ва вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигида “Вилоятда секторлар фаолиятини баҳолаш тизимининг таҳлили” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
❇️ Тадбирда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали раҳбари ўринбосари Мирзаолим Юсупов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Акмал Тиллаев ва ҳудудий 4-сектор раҳбарлари, солиқ органи ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
✳️Семинарда Мирзоолим Юсупов сўзга чиқиб, секторлар фаолиятини 15 та кўрсаткичлар асосида баҳолаш тизимини жорий этиш механизми тўғрисида тўхталиб ўтди. Иштирокчилар рейтинг натижалари билан таништирилиб, улардаги яшил, сариқ, қизил ҳудудлардаги секторлар тўғрисида маълумотлар берилди.
✅Тадбир якунида сектор раҳбарларининг ушбу рейтинг тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялари олинди.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube

Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори
❇️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан “Инсофли солиқ тўловчи” тизимини шакллантириш ва яширин айланмаларни қисқартириш ҳисобига бюджетнинг даромад қисмини барқарор таъминлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.
💠Хусусан, пандемия даврида вилоятда 9 мингга яқин корхона фаолият юритиб, зиммасидаги мажбуриятини ўз вақтида бажаргани сўзимизнинг яққол исботидир.
▶️Биргина Нурафшон шаҳри солиқ органи ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот ишлари натижасида бугунги кунгача 600 нафардан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар инсофли солиқ тўловчилар рўйхатига киритилди.
– Шаҳримиздаги солиқ тўловчиларга "Солиқ хизмати – инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори” деган мақсадли вазифани кенг тушунтириш мақсадида тарғибот тадбирлари йўлга қўйилган, – дейди Нурафшон шаҳар ДСИ бошлиғи Санжар Нархаджаев. – Бу ўз навбатида жисмоний ва юридик шахсларнинг даромадини яширмай, солиқларни вақтида тўлашлари учун хизмат қилади.
– Корхонамиз текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқаради, 100 нафар фуқаро иш билан таъминлаган, – дейди "NEMO COLLECTION" МЧЖ раҳбари Хайрулла Ғофуров. – Пандемия даврида ҳам фаолиятимизни давом эттирдик ва солиқларни ўз вақтида тўлаб келдик. Натижада инсофли солиқ тўловчилар рўйхатига киритилдик. Келгусида йилда маҳсулотларимизни Россия ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилишни режалаштирганмиз.
📌Таъкидлаш жоиз, ҳар бир ҳудуддан ундирилган солиқлар фақат ўша ҳудуднинг иқтисодий ривожига, аҳолининг ижтимоий ҳимояси учун хизмат қилади.