Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.7K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
Суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Бугунги кун ҳолатига 17 трлн сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланмай тургани қайд этилди. Қарздорликни қисқартириш бўйича мамлакат даражасида алоҳида, вилоят ва туманлар миқёсида алоҳида тизимда иш олиб борилиши белгиланди.
Қарздорлар тўғрисида ягона электрон платформа яратиб, бошқа идоралар базасига интеграция қилиш зарурлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное мерам по совершенствованию системы исполнения судебных актов.
Отмечалось, что на сегодняшний день не обеспечено исполнение актов, требующих взыскания 17 трлн сумов. Определена организация отдельных механизмов сокращения задолженности – на республиканском, областном и районном уровнях.
Указано на необходимость создания единой электронной платформы по должникам с интеграцией в нее баз данных других ведомств.

#Mirziyoyev #videoselektor #sudhujjatlari #ijro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев коронавирус ҳақида: Ҳар битта фуқаромизнинг ўлими ҳам биз учун жуда катта йўқотиш

Шавкат Мирзиёев о коронавирусе: Смерть даже одного гражданина - большая потеря для нас

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Ўрта_Чирчиқ

Янги бинода байрам тадбири

📌 Ўрта Чирчиқ туманидаги 14-умумтаълим мактабида 120 ўринга мўлжалланган қўшимча бино ва спорт зали қуриб, фойдаланишга топширилди. Қурилишнинг умумий қиймати 2 млрд 309 млн сўмга тенг.

🏫 – Илгари мактаб 320 ўринли эди. Ҳозирги кунда бу ерда 334 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Янги бино ва спорт залининг қурилиши ўқувчилар билан бирга, жамоамиз, ота-оналар ва маҳалла аҳлини ҳам қувонтирди. Туманнинг чекка ҳудудида бундай чиройли биноларнинг барпо этилганлиги давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрликнинг ифодасидир, – дейди мактаб директори Сардор Туропов.

Бугун мактабнинг янги биносида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” тадбири бўлиб ўтди.

Анжуманда туман ҳокими ўринбосари Фарҳод Султонов, туман прокурори Собиржон Темиров, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти профессор-ўқитувчилари, халқ таълим бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Суд қарорлари ижросини таъминлаш масаласи бюджетга, тадбиркорлар ва эҳтиёжманд аҳоли қатлами билан ишлашда катта захира

Вопрос обеспечения исполнения судебных актов - большой резерв для содействия предпринимателям и нуждающимся слоям населения

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Чирчиқ

Давлатимиз байроғи – фахримиз, ғуруримиз!

⚡️Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан Чирчиқ шаҳрида “Давлатимиз байроғи – фахримиз, ғуруримиз” мавзусида тадбир ташкил этилди.

📌Ватанимиз тимсолларига муҳаббат, садоқат туйғуларини ёшлар қалбига чуқур сингдириш мақсадларини ўзига қамраб олган тадбирда сўзга чиққан Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари, С.Файзиева, шаҳар ҳокими ўринбосари Д.Араловлар давлатимиз байроғи қабул қилинганига 29 йил тўлгани, байроғимиз ер юзининг барча саҳадларида мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатишини эътироф этишди.

❗️Шаҳар марказида ўрнатилган муҳташам байроқ пойида мамлакатимиз байроғи қабул қилинган куни муносабати билан “Давлатимиз байроғи – фахримиз, ғуруримиз!” мавзусида тарғибот акцияси ҳам ташкил этилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram