Toshkent viloyati hokimligi
14.8K subscribers
40.6K photos
5.53K videos
48 files
22K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида пандемия билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
Юртимизда ушбу вирус билан касалланганлар сони 70 минг нафардан ортгани, тузалганлар сони қарийб 68 минг нафарни ташкил этгани қайд этилди.
Ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва соғлиқни сақлаш тизими мутасаддиларига қатор вазифалар юклатилди. Хусусан, коронавирусга ихтисослашган шифохоналар фаолиятини ўрганиб, уларни оптимизация қилиш топшириғи берилди.

В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания Президент Шавкат Мирзиёев затронул ситуацию с пандемией.
Отмечалось, что на сегодняшний день число выявленных случаев в нашей стране превысило 70 тысяч, выздоровели почти 68 тысяч человек.
На хокимов, руководителей секторов и ответственных лиц системы здравоохранения возложен ряд задач. Поручено, в частности, изучить и оптимизировать деятельность отведенных для коронавируса больниц.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Бекобод_тумани

Бузрук бобо зиёратгоҳи тўғрисида биласизми?

🏘 Бекобод туманидаги Бузрук бобо зиёратгоҳи атрофидаги хонадонларда хусусий меҳмонхоналарни ташкил қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти шўъба мудири Ш. Қобилов, бош мутахассис Ж. Шукуровлар маслаҳат ва тавсиялар берди.

📊 Шунингдек, туманда фойдаланишга топшириш муддати яқинлашган хусусий меҳмонхоналар билан яқиндан танишиш ҳамда уларга амалий кўмак бериш мақсадида тадбиркорлар билан суҳбатлашишди.

📌Маълумот ўрнида, Бузрук бобо зиёратгоҳи мўмин-мусулмонларнинг муқаддас жойи ҳисобланади. Бу ерга нафақат маҳалий, балки, хориждан ҳам зиёратчилар келишади. У кишининг асли исмлари Неъматиллохон ибн Зайнобиддин Мағрибий бўлиб, Ҳазрати Али ворислари бўлмиш Ҳасан ва Ҳусайннинг набираси бўлган. Бузрук бобо мелодий 950 йилларда Бухородан Хўжанд шаҳрига йўл олган. Шу тариқа Бекободни манзилгоҳ этган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл

Аҳолида ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси кучаймоқда

♻️ “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирокида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари Янгийўл туманида ҳам давом этмоқда.

🏣Бугун “Олмазор”, “Халқобод”, “Чаманзор”, “Қоратепа”, “Қўштепа” ва “Чангтепа” маҳаллаларидаги мактабларда ана шундай тадбирлар ўтказилди.

🎥 Анжуманларда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тушунчалар берилди. Юртимизни мадҳ этувчи, Ватаннии улуғловчи шеърлар ва монологлар ўқилди. Сўнги йилларда тумандаги ислоҳотлар натижаларига бағишланган видеоролик барчада илиқ таассурот қолдирди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram