Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
​​Мактаблардаги таълим сифатига эътибор қаратилмоқда

🔰Чиноз туманида умумтаълим мактаблари битирувчиларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туман ҳокими А.Мадиев ҳар куни икки, учта умумтаълим мактабида бўлиб, у ердаги шароитлар билан танишар экан, битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш билан бирга, таълим сифатини ошириш, бугунги ўқитувчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида ҳам очиқ гаплашиб оляпти.

Яқинда шундай учрашувлар 13 ва 20- мактабларда бўлиб ўтди. Ҳоким асосий эътиборни таълим сифатини ошириш, битурувчиларни олий таълим муассасаларига кўпроқ жалб этишга қаратмоқда.

🔷Ўқитувчилар томонидан белгиланган вазифалар юзасидан танқидий-таҳлилий тақдимот ўтказилмоқда.

📌Учрашув сўнгида уларга таълим сифатини ошириш борасида тавсия, топшириқлар берилиб, "Йўл харита"лари белгилаб олиняпти.

#Чиноз

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари эътиборда

🔹Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Чиноз туманидаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда фаол ёшлар иштирокида учрашув ташкил этилди.

🔍Жараёнда туман ҳокими А.Мадиев ва бошқа масъуллар Қуролли Кучлар ташкил топганининг 29 йиллиги муносабати билан иштирокчиларни табриклади.

📌 Фахрийлар тадбирда ўзларининг ҳаёт йўли, тарих зарварақларига битилган унутилмас воқеалар ҳақида гапириб, ёшларни Ватанга муҳаббат, садоқатли бўлишга даъват қилишди.

#Чиноз
#эътибор

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube

Чиноз тумани Давлат хизматлари маркази янги биноси очилди

Тошкент вилоятида давлат хизматлари марказларининг янги биноси яна биттага кўпайди. Навбатдаги манзил Чиноз тумани бўлди. Ўзига хос ландшафт архитектураси ва дизайнига эга бўлган марказнинг янги биноси туман марказининг бугунги қиёфасига жуда мос.

📌Чиноз туман Давлат хизматлари маркази янги биносининг очилишига бағишланган тадбирда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев, туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари, меҳнат фахрийлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Батафсил ЎзА нигоҳида

#Чиноз

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Қозоғистон делегацияси Эшонобод қишлоғида меҳмон бўлди

❇️Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти акими У.Шукеев бошчилигидаги делегация Чиноз туманидаги Эшонобод қишлоғида миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар билан танишди.

✳️Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда турли вазирлик ва идоралар вакиллари, Тошкент вилояти ҳокими, Чиноз тумани масъуллари ва ҳудуд фаоллари иштирок этди.

Батафсил ЎзА сайтида

#Чиноз

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Қозоғистон делегацияси аъзоларига тикув корхонаси фаолияти манзур бўлди

⚡️Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти акими У.Шукеев бошчилигидаги делегация Чиноз тумани Эшонобод қишлоғидаги “Qojakent Textile” тикув корхонаси фаолияти билан танишди.

🔹Эндиликда қишлоқда яшовчи чеварлар ҳамда янги иш ўрганган тикувчилар замонавий тикув корхоналарида меҳнат қилиб, рўзғорига барака киритмоқда.

📌Олис бир ҳудудда марказдагидан асло қолишмайдиган корхона қурилгани, икки сменада 500 нафар хотин-қиз замонавий услубдаги эркаклар учун пальто, костюм-шим, махсус кийимлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Маҳсулотлар маҳаллий хомашёдан тайёрланаётган бўлиб, экспортга чиқариш ҳам бошлангани меҳмонлар томонидан эътироф этилди.

Батафсил ЎзА нигоҳида.

#Чиноз

👉Каналга аъзо бўлиш👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон Республикасининг Туркистон вилояти акими У. Шукеев бошчилигидаги делегация Чиноз тумани Эшонобод қишлоғига ташриф буюрди.

🎥Лавҳа шу ҳақда.

#Чиноз

👉Каналга уланиш👈
Халқ депутатлари Чиноз туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XX сессияси бўлиб ўтди

📌Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятини ташкилий, ҳуқуқий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан мустаҳкамлаш, депутатлик корпуси иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида туман Кенгаши котибияти ташкил этилиб, мазкур вазифага депутат А. Баҳромов тайинланди.

Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ж.Саидовнинг давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

📎Шунингдек, Президентнинг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Карабаев секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг 2020 йил якунлари бўйича Давлат дастурларининг амалга оширилиши ҳолати ҳақида ахборот берди.

❗️Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

#Чиноз

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чинозда янги тикувчилик корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

📌"Эшонобод" маҳалласида жойлашган манзилда 500 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган.

🎥Батафсил лавҳада.

#Чиноз

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Чиноз туманидаги 54 та маҳалла фуқаролар йиғинларида салкам 136 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 27 минг 309 нафарини 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар ташкил этади.

💸"Ёшлар - келажагимиз" жамғармаси томонидан 2018-2020 йилларда 29 нафар ёшларга жами 7 млрд. 681 млн. сўм маблағ ажратилиб, 187 та иш ўрни яратилди.

Хўш, чинозлик йигит-қизлар яратилган имкониятлардан қай даражад фойдаланмоқда?

🎥Лавҳа шу ҳақда.

#Чиноз

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
#Чиноз

Қабулга келган фуқаролар ишга жойлашишди

📌Чиноз тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Мадиев томонидан аҳоли муаммолари “маҳаллабай” ўрганилмоқда.

❇️Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Н.Муҳаммадиева ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамкорлигида “Яллама”, “Чинмасжид” маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабуллар ўтказилди. Тадбирларда фуқаролар билан якка тартибда мулоқот қилиниб, уларнинг муаммолари эшитилди ва мурожаатларнинг ечими бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Қабулга келган фуқаролар асосан бандлик, тадбиркорлик учун банк кредитлари ажратиш, ижтимоий-тиббий ҳимоя олиш масалаларида мурожаатлар қилишди. Уларнинг баъзилари фермер хўжаликлари ва ишлаб чиқариш корхоналарига ишга жойлаштирилди.

✔️Хусусан, “Яллама" МФЙда яшовчи фуқаролар Сайёра Абдужалолова, Маъмура Дўстназарова, Ширин Жўраевалар “Файзуллаев Исматилла” фермер хўжалигига ишга қабул қилинди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube