Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Олмалиқ_шаҳри

🍁🌨Куз-қиш мавсумига тайёргарлик, хусусан, аҳолининг иссиқлик таъминотига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида барча туман ва шаҳарларда чора-тадбирлар кўриляпти.

❗️Вилоятда жорий йилнинг 8 ойи мобайнида содир бўлган ёнғинларнинг 484 таси аҳоли яшаш уйларига тўғри келади.

🔎Ўтган қиш мавсумида 5 та ҳолатда инсонларнинг ис газидан заҳарланиши кузатилди. 15 нафар фуқаро жабр кўрган, 7 нафари бевақт оламдан кўз юмган.

📌Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олишда қатор профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Олмалиқ шаҳрида ҳам мавсумга тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.

📽Бу ҳақда батафсил юқоридаги лавҳада томоша қилинг.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳри

Олмалиқ ҳокими директорлар билан онлайн мулоқот қилди

Шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов
ZOOM платформаси орқали мактаб директорлари билан мулоқот қилди. Мазкур мулоқот ҳудудда таълим жараёнини ташкил қилишда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш, республика комиссияси ва Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий этилган меъёрларнинг бажарилиши бўйича танқидий-таҳлилий суҳбат шаклида бўлиб ўтди.

🔹Халқ депутатлари шаҳар кенгашида мактабларни ишга туширилиши масаласи муҳокама қилинган, 14 сентябрдан бошлаб анъанавий таълим босқичма босқич тиклана бошлаган эди.

📌 Ҳоким ва директорларнинг онлайн мулоқотида ўтган вақт давомида, пандемия шароитида таълимни ташкил этишда қўлга киритилган ижобий тажрибаларни оммалаштириш ва йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф этиш масалалари таҳлил қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳри
#cайёр_қабул

Айни пайтда Олмалиқ шаҳридаги "Болажон" боғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан Олмалиқ шаҳри ҳамда Пискент ва Бўка туманлари фуқароларининг мурожаатларини тинглаш учун ташкиллаштирилган сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

Жараёнда республикамизнинг 17 та вазирлик, идора ва қўмиталари раҳбарияти фуқароларни қабул қилмоқда.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов иштирок этмоқда.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳри
#Расмий

Халқ депутатлари Oлмалиқ шаҳар кенгашининг олтинчи чақириқ навбатдан ташқари XIV сессияси ҳақида ахборот

Олмалиқ шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган.

Сессия ишида вилоят ҳокими Рустам Холматов иштирок этмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳри
#Расмий

Халқ депутатлари Oлмалиқ шаҳар кенгашининг олтинчи чақириқ навбатдан ташқари XIV сессияси ҳақида ахборот

❗️Олмалиқ шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган.

📍Айни пайтда кун тартибидаги масала бўйича Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов маъруза қилмоқда.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳри
#Расмий

Олмалиқ шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессия кун тартибига ташкилий масала киритилган.

Сессия ишида вилоят ҳокими Рустам Холматов иштирок этмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳри
#Расмий

Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими:

- Бугунги кунда муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда очиқлик сиёсати жорий этилган. Ҳаммамиз жамоатчиликнинг қатъий назоратидамиз.

Шунингдек, ишлайман деган одамга барча шароит яратиб берилган. Ҳоким ва унинг ўринбосарларига хизмат машина, яхшигина ойлик маош берилади.

Хабарингиз бор, яқинда
Олмалиқ шаҳри ҳокими билан боғлиқ ҳолат интернетда тарқалди. Замон тезкор. Ҳар қандай воқелик тез тарқалаяпти. Агар у ёмон, нохуш бўлса, эшитиб ич-ичингдан эзиласан киши...

Яхши биласизларки, юртимизда камбағалликка қарши кураш бошланди. Юртбошимиз БМТ бош минбаридан туриб, камбағалликка қарши кураш ташаббусини илгари сурдилар. Шундай пайтда бу воқеа бўлиб турса, раҳбарнинг оиласида шундай муҳит бўлса, мутлақо тушунарсиз ҳолатдир.

Шаҳар ҳокими қандай инсон бўлиши керак? Раҳбарга кўп нарса боғлиқлигини ҳаёт ҳақиқати тасдиқлайди. Ҳоким шу ҳудуднинг отаси.

Мен Усмон Раҳимовнинг ҳокимлик фаолияти мутлақо қониқарсиз, у ишламади, демоқчи эмасман. Бу ўринда гап раҳбарнинг ҳар жиҳатдан эл-юртга ўрнак бўла олиши ҳақида кетаяпти. Бинобарин, донишманд халқимиз раҳбарнинг, унинг оиласининг камтарлик фазилатига қараб баҳо беради.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳри
#Расмий

Халқ депутатлари Oлмалиқ шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ навбатдан ташқари XIV сессияси ҳақида ахборот

Айни пайтда кун тартибидаги масала бўйича Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов маъруза қилмоқда.

Вилоят ҳокими ўз сўзида Олмалиқ шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда йўл қўйилган хато-камчиликларга тўхталди, шунингдек, раҳбар одам ўз шахсий ҳаётига ҳам эътиборли бўлиши, оиласига вақт ажратиши, фарзандлар тарбияси билан жиддий шуғулланиши лозимлигини таъкидлади.

Рустам Холматов Олмалиқ шаҳар ҳокими лавозимига Ҳамдамов Қобил Муротқулович номзодини тавсия этди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳри
#Расмий

Олмалиқ шаҳрида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўз ишини якунлади.

Вилоят ҳокими Рустам Холматов шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, бунда Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутатларининг ўрни ҳақида фикр билдириб, уларни фаолликка чорлади.

Сессия ўз ишини якунлади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳри

Тил – миллат фахри

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, маданият ҳамда халқ таълим бўлимлари ҳамкорлигида “МИСиС” Миллий технологик тадқиқотлар университети Олмалиқ филиалида "Тил – миллат фахри" мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тантанада Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов, профессор, шоир Абдурашид Ҳасанов иштирок этиб, ўз чиқишлари билан йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

🎁Тадбирда фаол қатнашганлар шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳри

Электрон ҳисобварақ-фактура тизими корхона учун ҳам фойдали

📌Тошкент вилояти солиқ органи томонидан тадбиркорлик субъектларига электрон ҳисобварақ-фактура тизимидан фойдаланишнинг афзалликлари ҳамда ундан фойдаланиш даражасини ошириш борасида олиб борилган тадбирлар ўз натижасини бермоқда.

🔰Хусусан, вилоят бўйича жами 47 559 та корхонанинг мазкур тизимга ўтиши режалаштирилган бўлса, бугунги кунга келиб, 31 686 та субъект мазкур тизимдан фойдаланиб келаётганлиги, шундан 8 843 таси қўшилган қиймат солиғи тўловчилари эканлиги фикримиз исботидир.

❇️Олмалиқ шаҳрида ўказилган “Электрон ҳисобварақ-фактура тизими яширин иқтисодиётнинг олдини олади” мавзуидаги ўқув семинари ҳам ҳудудларда ЭҲФ тизимидан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида ташкил этилди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳри

Коллежда кириш имтиҳонлари ўтказиляпти

✔️Олмалиқ кон-металлургия коллежига ҳужжат топширган абитуриентлар учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда.

🔹Бугун синовнинг учинчи куни бўлиб, унда жами 1219 нафар 11-синф битирувчилари қатнашяпти. Тест синовлари икки сменада, карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ташкил этилган.

📌Олмалиқ кон-металлургия коллежига жорий ўқув йилида режага биноан 335 нафар абитуриент қабул қилиниши режалаштирилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Олмалиқ_шаҳри

Сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди

⚡️Олмалиқ шаҳар сектор раҳбарлари – ҳоким Қобил Ҳамдамов, прокурор Музаффар Маматов, ИИБ бошлиғи Искандарбек Рашидов, ДСИ бошлиғи Авазхон Эргашев билан “Сектор раҳбарлари ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

❇️Тадбир мамлакатимизда ёшларга бўлаётган эътибор, уларнинг билим олишлари, ёшлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш, замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш каби мавзуларда самимий суҳбат тарзида ўтди.

📌Учрашувни ўтказишдан асосий мақсад шаҳарда 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича қабул қилинган дастур ижросини таъминлаш, йигит-қизларларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтиришдан иборат.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Олмалиқ_шаҳри #Хайрия #Эҳсон #Вақф

⚡️Тошкент вилоятида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан хайрия ишлари давом этмоқда

👉 Каналга уланиш
: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰Тошкент вилоятининг 31 минг гектардан зиёд майдонида ҳар йили мева-савзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирилади. Узумзор ва боғлар майдони 44 минг гектарни ташкил қилади. Вилоят бўйича йилига 1 миллион 330 минг тоннадан ортиқ савзавот, 82 минг тонна полиз, 254 минг тонна мева, 103 минг тонна узум маҳсулотлари тайёрланади.

❇️Бугунги кундаги асосий вазифа ушбу маҳсулотларни ўз вақтида сифатига путур етказмасдан ва аҳолига мақбул нархларда истеъмолчиларга етказиб беришдан иборат. Шу боис, вилоят прокуратураси ва Бош прокуратура ҳузурилаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси бу ишларни назорат қилиб бормоқда.

🔷Бозорлардаги асосий эътибор аҳоли учун энг зарур бўлган гўшт, сут, тухум, ёғ, картошка, пиёз ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз етказиб бериш ва нархларни сунъий равишда ошириб юбормасликка қаратиляпти.

🎞Батафсил "O'zbekiston 24" телеканали лавҳасида.

#Олмалиқ_шаҳри
#Чирчиқ_шаҳри
#Янгийўл_шаҳри

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Олмалиқ_шаҳри

Ҳарбий хизматчиларнинг оилалари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

⚡️Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасида тиббий-маърифий тадбирлар, жумладан, замонавий диагностика ва даволаш ускуналаридан фойдаланилган ҳолда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, ногиронлиги бўлган оила аъзолари соғлигини тиклаш учун мақсадли ёрдам кўрсатиш тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

🔬Шу мақсадда шаҳар тиббиёт бирлашмасидан мутахассислар ва зарур диагностика ускуналари жалб этилиб, Олмалиқ ёнғин-қутқарув отряди ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида бу каби хайрли тадбирларни босқичма-босқич ташкил этилиши кўзда тутилган.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Олмалиқ_шаҳри

Ички йўллар таъмирланмоқда

Олмалиқ шаҳар ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ташаббуси билан шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан механизациялаштирилган отряд ёрдамида амалий махсус-тактик ўқув машқлари ўтказиш орқали маҳаллалардаги ички йўлларга шағал ётқизилмоқда.

📌 Хусусан, "Рамазон" МФЙдаги Чўлпон кўчаси, “Абдулла Қодирий” ва “Усмон Носир” МФЙда 7 та махсус техника ҳамда 12 нафар хизматчилар иштирокида кўчаларга шағал тўшалиб текисланди.

❗️Умуман шаҳарнинг барча маҳаллаларидаги жами 53 та кўчанинг 27 030 км. узунликдаги ички қисмига шағал ётқизилади.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Олмалиқ_шаҳри
#Халқаро_маданият_куни

Вилоят ҳокими Маданият ва санъат ходимлари билан учрашди

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов бугун Олмалиқ шаҳридаги "Металлург" маданият саройида бўлиб, вилоятдаги маданият ва санъат ходимлари билан учрашди.

Даставвал, вилоят ҳокими соҳа ходимларига самимий тилакларини билдириб, меҳнатларини эътироф этган ҳолда касб байрамлари билан қутлади. Шундан сўнг, вилоят маданият ва санъат соҳасида кўп йиллар фидойиларча меҳнат қилган 35 нафар ходим вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан рағбатлантирилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида хушовоз хонандалар ва санъаткорларнинг ижодий чиқишлари намойиш этилиб, тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бахш этди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Олмалиқ_шаҳри
#ҳоким_ҳудудларда
#онлайн

Маҳалла – жамиятимизнинг таянч бўғини ҳисобланади

Айни дамда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов Олмалиқ шаҳрининг И.Каримов номидаги маҳалла идорасида "Хавфсиз маҳалла" концепцияси доирасида бўлиб, кўп қаватли уйларга ўрнатилган кузатув камераларининг иш жараёни билан танишмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok