Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Давлат_хизматлари_агентлиги
#онлайн_хизмат

🔶 Фуқароларимиз марказга келмасдан давлат хизматларидан онлайн тарзда уйидан чиқмай, ҳеч қандай қийинчиликларсиз Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали фойдаланиши мумкин. Бу билан олтинга тенг вақтни йўл ва навбат кутишга сарфлашга ҳожат қолмайди. Молиявий сарф-харажатларга ҳам чек қўйилади.

📌Маълумот ўрнида айтиш мумкин, 2020 йилнинг апрель-июнь ойлари давомида вилоят Давлат хизматлари марказлари орқали фуқароларга 134 мингдан зиёд давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, шундан қарийб 600 га яқини сайёр тартибда амалга оширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#карантин
#онлайн_хизмат

Онлайн хизматлардан фойдаланиш кўпайди

📌Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг туман ва шаҳарлардаги 22 та марказлари томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилган давлат хизматлари сони 335 минг 719 тани ташкил қилди. Шундан 2 ярим мингдан ортиғи чекка ва олис ҳудудларга борган ҳолда, имконияти чекланган, ёлғиз ва кекса фуқароларга сайёр тартибда кўрсатилди.

💯Агар статистикага эътибор берадиган бўлсак, улар ичида энг кўпи жисмоний шахсларга, яъни электрон рақамли имзо сертификатини бериш – 39 минг 417 та, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш – 37 мингдан ортиқ, солиқ тўловчининг идентификацион рақамини аниқлаш, олиш ва ўзгартириш – 21 минг 280 тани кўрсатган.

Шунингдек, фуқароларнинг руҳий ва наркологик касалликлари бўйича ҳисобда туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотномалар бериш хизматлари 21 минг 410 та, кадастр паспортини шакллантириш – 12 709 та, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш эса 10 194 тани ташкил этмоқда.

✳️Бугунги кунда мутахассислар томонидан аҳоли ўртасида давлат хизматларидан фойдаланишда анъанавий усуллар ўрнига, хизматларни марказларга келмасдан, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

🔷Бу, айниқса, бугунги карантин вақтида жуда қўл келади. Ўзи ва яқинларининг саломатлигини хатарга қўймайди. Қолаверса, мазкур портал орқали мурожаат қилган шахсларга марказга бориб тўланадиган тўловга нисбатан камроқ тўлаш имконияти, яъни имтиёз бериш орқали қулайликлар яратилганлиги, бундай қулайликлардан самарали фойдаланганда фуқароларимизнинг вақти ҳам маблағи ҳам тежалиши тушунтирилмоқда.

↖️Шу ўринда таъкидлаш керакки, бугун аҳоли кўпроқ онлайн хизматлардан фойдаланмоқда. Масалан, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 12 минг 406 та мурожаат Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz электрон тизими орқали давлат ташкилотларига юборилган бўлса, 2020 йилга келиб бу рақам сезиларли даражада ошди. Жорий йилнинг биринчи ярим йилида 30 минг 535 та ариза ЯИДХП орқали юборилган.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram