Toshkent viloyati hokimligi
14.7K subscribers
39.5K photos
5.41K videos
48 files
21.6K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон

Қоракўл халқаро математика мактаби тажрибаси оммалашади

⚡️Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги халқаро математика мактаби тажрибаси ҳар қанча эътирофга лойиқ. Буни Президентимиз яқинда Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимдаги маърузасида ҳам алоҳида таъкидлади.

📌Мазкур таълим даргоҳи тажрибаси асосида Тошкент вилояти ҳудудларида ҳам мактаб- интернатлар ташкил этиш режалаштириляпти.

Хусусан, Оҳангарон шаҳрига таклиф этилган Қоракўл халқаро математика мактаби директори Темур Рўзиев ўқитувчилар билан учрашиб, Қоракўл мактабининг ташкил этилиш тарихи, ўқитиш методикаси, ўқувчиларнинг эришган ютуқлари тўғрисида сўзлаб берди. Бу педагоглар учун ўзига хос мотивация бўлди.

❇️Шунингдек, учрашув давомида она тили ва адабиёт фани ойлиги доирасида халқимизнинг ардоқли шоирлари ҳаёти ҳамда ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Эълон
#Оҳангарон_Қоракўл

ОҳангаронҚоракўл мактабига саралаш имтиҳонлари 3 та бинода ўтказилади

🔰Саралаш имтиҳонларида қатнашиш истагини билдирганлар кўпчиликни ташкил этганлиги боис, карантин қоидаларига амал қилиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида имтиҳонларни қуйидаги биноларда ўтказиш белгиланди:

7-синфлар учун Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали биносида (Оҳангарон шаҳридаги);

8-синфлар учун 1-сонли умумтаълим мактаби биносида;

9-синфлар учун Оҳангарон шаҳар касб-ҳунар мактаби биносида ташкил этилади.

❗️Эслатиб ўтамиз, имтиҳонлар 8 ноябрь куни соат 12:00 да бошланади. Номзодлар ўзлари билан ўқиётганлик тўғрисида маълумотнома ҳамда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олиб келишлари талаб этилади.

📱Қўшимча маълумотлар учун:
(94) 217-24-72;
(93) 167-42-40;
(93) 603-01-23.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_Қоракўл
#таълим

⚡️Оҳангарон-Қоракўл” мактаб-интернатига саралаш имтиҳонларининг дастлабки босқичи бўлиб ўтди.

❇️Унда Оҳангарон, Ангрен, Нурафшон, Олмалиқ шаҳарлари ва Оҳангарон, Пискент, Зангиота, Янгийўл, Қибрай, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Бўка, Чиноз, Бекобод туманлари ҳамда Навоий вилоятидан келган 1500 нафарга яқин ўқувчилар ўз билимларини синаб кўришди.

📹Тўлиқ жараён "Ёшлар" телеканали лавҳасида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram