Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#Бекобод_шаҳри

Ёшлар таклифига асосан компьютерлар интернетга уланди

🔹Бекобод шаҳар “Янги ҳаёт” МФЙдаги 18-умумтаълим мактабида шаҳар ҳокими З. Файзуллаевнинг “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

📌Халқ қабулхонаси раҳбарлари ҳам қатнашган тадбирда шаҳар ҳокими ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича яратилаётган кенг имкониятлар, шарт-шароитлар тўғрисида маълумотлар берди.

🔰Учрашувда иштирокчилар ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги таклиф ва мулоҳазаларини ҳам билдиришди. Ички туризмни ривожлантириш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб, мактаб ўқувчиларини юртимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатларини ташкил этиш, мактаб кутбхонаси базасини кенгайтириш таклифларини айтишди.

✳️Шаҳар ҳокими томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларга атрофлича жавоб берилиб, уларни амалга ошириш юзасидан режалар тузилди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган учрашувда мактаб ўқувчилар информатика синфига замонавий компьютерлар ўрнатиш ва интернет тармоғига улаш юзасидан мурожаат қилишган эди. Муаммо ижобий ҳал этилгани юзасидан ўқувчилар миннатдорчилик билдиришди. Учрашув кўтаринки кайфиятда ўтди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_шаҳри

Маданият марказининг янги биносида совғалар топширилди

❇️Маданият инсон маънавиятини юксалтириш, унинг дунёқарашини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

📌Бекобод шаҳар маданият бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бинода 350 ўринга мўлжалланган фаолллар зали ва 18 та маъмурий ҳамда машғулот хоналари, 8 та ёрдамчи хоналар мавжуд.

✳️Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев ва шаҳар ҳокими ўринбосари Алишер Дадабоев иштирок этди.

💠Шунингдек, маросимга ногиронлиги бўлган 50 нафар фуқаролар ҳам таклиф этилди. Тадбир аввалида, шаҳар ҳокими сўзга чиқиб, бинони очилиши билан маданият бўлими ходимлари ва ёшларни қутлаб, юртимизда соҳага қаратилётган эътибор, яратилаётган имкониятларни алоҳида таъкидлади.

🔷Шундан кейин ногиронлиги бўлган фуқароларга шаҳар ҳокимлиги томонидан совғалар топширилди. Истеъдодли ёшлар эса ўзларининг рақслари ва ашулалари билан иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бекобод_шаҳри
#Эълон

🎤📷Ҳурматли ОАВ вакиллари ва блогерлар. 2020 йилнинг 11 декабр куни соат 10:00да Бекобод шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Бекобод шаҳар кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади.

🔰Сессияда шаҳар сектор раҳбарларининг 2020 йил фаолияти натижаларини таҳлил қилиш, йил давомида қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши натижалари ва 2021 йилга мўлжалланган режалар, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш бўйича янги мажбуриятлар тўғрисида маърузалари эшитилади.

📌 Барча ОАВ ва блогерларни ушбу тадбирга таклиф қиламиз.
🏢 Манзил: Бекобод шаҳри, Ғ.Ғулом кўчаси 1, шаҳар ҳокимлиги катта мажлислар зали.
🕙 Вақти: соат 10:00

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бекобод_шаҳри

Фавқулодда вазиятлар ойлиги давом этмоқда

🔰Республикамизда ўтказилаётган "Фавқулодда вазиятлар ойлиги" муносабати билан Бекобод шаҳар ФВБ ва "Bekabodshahargaz" газ таъминоти бўлими ходимлари аҳоли ҳамда улгуржи истеъмолчилар ўртасида газ жиҳозларидан фойдаланиш қоидалари, ис гази ва ёнғин, портлаш каби нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориб, рангли эслатмалар тарқатмоқда.

❗️Шу билан бирга, шаҳар аҳолисини газ жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этишлари, газ плиталаридан уйни иситиш мақсадида фойдаланмаслик, қўлбола ва носоз газ жиҳозлардан фойдаланмаслик зарурлиги тўғрисида огоҳлантирмоқда.

❇️Дудбуронли газ жиҳозларнинг созлигини, уларда тортувчи куч борлигини албатта, текширишни тавсия қилмоқда. Бир кишининг ҳаракатсизлиги яқинларига ҳам зиён етказиши мумкинлигини эслатяпти.

"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали матбуот хизмати.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бекобод_шаҳри

Миллий кураш бўйича ғолиблар аниқланди

🥋Бекобод шаҳрида спортнинг миллий кураш тури бўйича "Прокурор кубоги" мусобақаси кўтаринки руҳда ўтиб, иштирокчилар 8 та вазн тоифасида беллашдилар.

Унда Навоий, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент вилоятининг бир неча туман-шаҳарларидан келган спортчилар ўзаро куч синашишди.

🏆Мусобақа сўнгида ғолиб спортчилар шаҳар ҳокими ва шаҳар прокурори томонидан медаллар ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_шаҳри

🥋Бекoбод шаҳрида миллий спорт тури бўлган кураш бўйича ўсмирлар ўртасида "Прокурор кубоги" ўтказилди.

🎥Тафсилотлар “Тошкент” телеканали лавҳасида.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#муносабат

Бекобод овози” каналида эълон қилинган видеотасвир юзасидан муносабат

2019 йил 22 декабр куни Бекобод шаҳар ихтисослаштирилган санъат мактаби биносида жойлашган 83-сайлов участкасида халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгаши депутатлигига “23-Андижон” сайлов округи бўйича сайловлар бўлиб ўтди.

Ушбу сайлов участкасида маҳаллий Кенгаш депутатлигига 5 та сиёсий партиядан 5 нафар номзод қўйилди.

Сайлов натижалари бўйича Қодирова Рабия Абдукаххаровна депутат этиб сайланганлиги эътироф этилди.

Сайлов якуни бўйича барча участка ва округ сайлов комиссиялари санаб чиқилган сайлов бюллетенларини шаҳар сайлов комиссияси жойлашган бинога, яъни Жамоат саломатлиги техникуми (тиббиёт коллежи) биносига олиб келинган.

Комиссия аъзолари томонидан олиб келинган бюллетенларнинг барчаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тарқатилган махсус қопда ҳамда махсус рақамланган пломбалар билан пломбаланган ҳолда олиб келинган.

Ушбу пломбаланган қоплар ички ишлар ходимлари томонидан шаҳар сайлов комиссияси аъзолари билан махсус темир эшикли ва панжарали хонага сақлаш учун олиб кирилган ҳамда хона муҳрланган.

Видеомурожаатда кўрсатилган ҳолат (бюллетенларни ўзгартириш) содир бўлмаган.

Номзодларнинг бири сайлов ноқонуний ўтган деб шаҳар прокуратурасига мурожаат қилган, ушбу морожаат бир неча бор ўрганиб чиқилган. Ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланмаган.

Шунингдек, шаҳар прокуратурасининг тақдимномасига асосан 2020 йил 28 феврал куни шаҳар сайлов комиссияси ва 83-участка сайлов комиссияси аъзолари билан биргаликда махсус пломбалар билан муҳрланган 83-сайлов участкага тегишли қоплар очилиб, овоз бюллетенлар қайта саналган ва баённома тузилган. Бюллетенларни қайта саноқдан ўтказиш натижаси 2019 йил 22 декбрда тузилган баённома билан тўғри келган.

Ушбу видеотасвирдаги аёл Н.Нурматова бўлиб, алкоголь маҳсулотлари тез-тез истеъмол қилиши, ичкилик оқибатида ишга бир неча кунлаб чиқмаслик ҳолатларини қайд этилганлиги, ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашиш ҳолатлари кўп бор учраган.

2020 йил сентябр ойида Н.Нурматова билан тузилган вақтинчалик меҳнат шартномаси томонлар келишувига асосан бекор қилинган, сабаби мазкур лавозимда доимий фаолият юритган ходим бола парвариши таътилидан ишга чиққан.

Бугунги кунгача Н.Нурматовага маҳалла раиси томонидан моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиб, ҳолидан хабар олинмоқда.

#Бекобод_шаҳри

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бекобод_шаҳри
#муносабат

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё кўприги устида ёритиш тизими электр токи кабели узилганлиги ҳақида видеотасвир тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан маълум қилишича, шаҳардаги Ғ.Ғулом кўчасидан ўтувчи 4р26 йўлида жойлашган Сирдарё кўпригига ўрнатилган тунги ёритиш чироқларига тортилган электр кабеллари кучли шамол зарбидан бугун соат тахминан 11:00 ларда сувга узилиб тушган.

📎Тунги ёритиш чироқларини ёниш вақти кечки соат 18:00 дан эрталабки соат 07:00 гача бўлганлиги сабабли бу вақт оралиғида кабелларда электр токи бўлмаган ва ҳеч қандай бахтсиз ҳодиса рўй бермади.

📌Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўз вақтида хавфсизлик чоралари кўрилиб, муаммо бартараф этилди.

Бекобод шаҳри ҳокимлиги ахборот хизмати.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Марказда ёшлар оилавий ҳаётга бепул ўқитилади

Бекобод шаҳрида Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази очилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирни шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев очиб, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида маълумотлар берди.

🔸Марказнинг асосий вазифаси никоҳланувчи шахсларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича тизимли тайёрлашдан иборат.

📎Марказда ФҲДЁ органларига никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган 30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар ўқув юкламаси ҳажми 16 соатдан кам бўлмаган дастур асосида бепул ўқитилади.

#Бекобод_шаҳри

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Маҳалланинг янги идораси фойдаланишга топширилди

📌Бекобод шаҳар "Янги ҳаёт" маҳалласининг янги идораси фойдаланишга топширилди. Тадбирда Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси кенгаши раиси ўринбосари Ш.Исроилов, шаҳар ҳокими ўринбосари А.Усмонқулов ва маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар маҳалла аҳлини янги идора билан табриклаб, у фуқароларнинг муаммоларини ҳал этишга хизмат қилишига тилак билдиришди.

#Бекобод_шаҳри

👉Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube