Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Пискент_тумани
#томорқа_хазина

🌾Давлатимиз раҳбарининг томорқа майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисидаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида туманда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

⭕️Куни кеча туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Фарҳод Усмонқулов
аҳолининг шахсий томорқасидан максимал даражада фойдаланиш, заҳира имкониятларини ишга солиш мақсадида маҳаллаларда фуқаролар билан тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борди.

▶️Маҳалла раислари иштирокида томорқасидан йилига икки-уч марталаб ҳосил олаётган миришкор инсонлар тажрибаси оммалаштирилмоқда.

❇️Маълумот ўрнида: Туманда 17071 хонадонда 2 960 гектар томорқа майдони бўлиб, айни вақтда эртаки экинлар экилиши якунига етмоқда. Жумладан, 446 гектар (101%) майдонга картошка экилди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#томорқа_хазина

УЗ: 🌿Пискент туманида аҳоли томорқалардан унумли фойдаланиш, барча заҳира имкониятларни ишга солиш, шахсий ер майдонларидан 2-3 марта ҳосил олиш тажрибасини кенг йўлга қўйиш бўйича махсус ишчи гуруҳ фаолият олиб бормоқда.

🏡Туманда 17071 хонадонда 2 960 гектар томорқа майдони мавжуд. Шундан 1 268 гектарига эртаки экинлар:

🥕563 гектар сабзавот
🥔445,8 гектар картошка
🍉71,7 гектар полиз
🌽208,3 гектар бошқа экинлар жадал суръатда экилмоқда.

🎋Айни вақтда сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилот масъуллари саъй-ҳаракати билан эртаки экинлар экиш ишлари якунланиш арафасида:

🥔446 гектар (101%) картошка
🥬511 гектар (90 %) сабзавот экилди.

1 184 гектарга (40 фоиз) ўртаки экинлар экилиши режалаштирилган.

🌾Натижада эртаки ва ўртаки экинлардан 5,3 минг тонна сабзавот, 2 минг тонна полиз, 10,9 минг тонна картошка, 0,8 минг тонна дуккакли, 9,1 минг тонна бошқа турдаги маҳсулот етиштирилиши кутилмоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#томорқа_хазина

🌾Пискент тумани ҳокими, I сектор раҳбари Шуҳрат Ахмедов ва мутасадди раҳбарлар томонидан "Файзобод", "Сувти", "Чиқўрғон", "Дўнгқўрғон" маҳаллаларида аҳолининг шахсий томорқасидан фойдаланиши ҳолати ўрганилди.

👥Туман ҳокими томорқасидан самарали фойдаланаётган инсонлар ва айни экин экиш вақти ўтиб бораётганига қарамай, ҳовлисидаги майдонларни қаровсиз ташлаб қўйган одамлар билан яқиндан суҳбатлашди.

❗️Беҳафсала ва қўл остидаги имкониятдан фойдаланмаётган фуқаролар томорқасини тартибга солиш ва фойдали экинлар экиш бўйича огоҳлантирилди.

📒Маълумот ўрнида: I сектор таркибида 8 та маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган.Уларда жами 5798 хонадонда 31 880 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда ёрдамга муҳтож оилалар учун уруғлик ва сабзавот кўчатлари етказиб берилиши таъминланмоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram