Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Кун_тарихи

🗓 16 январь — Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган.

Низомга кўра, квартираларни уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахсларга бириктириш қуйидаги мезонлардан бири мавжуд бўлганда амалга оширилади:
👉 ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара (аренда), бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаш;
👉бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш;
👉 кўп болали оила;
👉 она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши;
👉 ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
👉 оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;
👉 турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормага мувофиқ эмаслиги;
👉 таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар.

@toshvilpressa
#Кун_тарихи

🗓 17 январь — "Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган.

Низомга мувофиқ, академик таътил ўқув йили мобайнида ўқувчининг саломатлигини тиклаш мақсадида 12 ой муддатгача берилади.

Ўқувчига ўқиш давомида 2 мартагача академик таътил берилиши мумкин.


@toshvilpressa
#Кун_тарихи

🗓 20 январь — Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилинган.

Кодексга мувофиқ, божхона режимларининг қуйидаги турлари фарқланади:

👉 экспорт;
👉 реэкспорт;
👉 вақтинча олиб чиқиш;
👉 божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш;
👉 эркин муомалага чиқариш (импорт);
👉 реимпорт;
👉 вақтинча олиб кириш;
👉 божхона ҳудудида қайта ишлаш;
👉 вақтинча сақлаш;
👉 божхона омбори;
👉 эркин омбор;
👉 эркин божхона зонаси;
👉 бож олинмайдиган савдо;
👉 божхона транзити;
👉 йўқ қилиш;
👉 давлат фойдасига воз кечиш.

@toshvilpressa
#Кун_тарихи

🗓 22 январь — Малакали шарқшунос кадрларни тайёрлашни янада такомиллаштириш мақсадида Тошкент давлат дорилфунунининг шарқ факультети негизида Шарқшунослик институти ташкил этилган.

@toshvilpressa
#Кун_тарихи

🗓 23 январь — Ҳукумат қарори билан давлат мустақиллигини, фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари ва эркинликларини ва ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилган.

@toshvilpressa
#Кун_тарихи

🗓24 январь – Халқаро таълим куни

✔️Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблeяси таълимнинг тинчлик ва тараққиёт йўлидаги аҳамиятини эътироф этган ҳолда ўзининг 2018 йил 3 дeкабрдаги рeзолюцияси билан 24 январни “Халқаро таълим куни” дeб эълон қилган.

@toshvilpressa
#Кун_тарихи

🗓 27 январь — “Ўзбекистон Республикаси таркибида Навоий вилоятини қайтадан тиклаш ҳақида” Олий Кенгаш Раёсатининг қарори қабул қилинган.

👉 Тикланган вилоят таркибига Бухоро вилоятининг Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарлари, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Навоий, Томди, Учқудуқ туманлари, Самарқанд вилоятининг Нурота ва Хатирчи туманлари киритилган.
👉 Навоий шаҳри вилоятнинг маъмурий маркази этиб белгиланган.

@toshvilpressa
#Кун_тарихи

🗓 28 январь — Президент Фармони билан Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси, фуқаро авиациясининг 243-заводи, “Авиастрой” қурилиш-монтаж бирлашмасига қарашли “Авиаспецмонтажналадка” хўжалик ҳисобидаги участкаси негизида Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси — “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ташкил қилинган.

@toshvilpressa
#Кун_тарихи

🗓 29 январь — Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги нишонланиши муносабати билан Президент фармонига кўра 1991 йил Ўзбекистонда Алишер Навоий йили деб эълон қилинган.

@toshvilpressa
#Кун_тарихи

🗓 31 январь — Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланган.

Низомга мувофиқ жисмоний шахсларга тегишли М1 тоифадаги транспорт (ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт) воситаларининг техник стандартлар талабларига, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига мувофиқлиги тадбиркорлар томонидан ҳам баҳоланиши мумкин.

Бунда жисмоний шахслар ўз транспорт воситасини (М1 тоифадаги транспорт) техник кўрикдан ўтказиш учун ўз ҳоҳишига кўра ички ишлар органларига ёки шу хизматни кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига мурожаат қилишлари мумкин.

@toshvilpressa
#Кун_тарихи

🗓 3 февраль — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси «Ўзархив» агентлигига айлантирилган.

Агентликнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар ҳам қайд этилган:

👉 архив иши соҳасидаги қонун ҳужжатларининг амалда бажарилишини ва уларга риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни амалга оширишни таъминлаш;

👉 Миллий архив фонди ҳужжатларини шакллантириш, уларнинг сақланишини, давлат ҳисобини таъминлаш ва улардан фойдаланиш;

👉 республика давлат архивларини бошқариш, уларнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш;

👉 архившунослик ва археография соҳасида илмий ва методик ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.

@toshvilpressa
#Кун_тарихи

🗓 4 февраль — Президент Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташкил қилинган.

@toshvilpressa
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Кун_тарихи

🗓 8 февраль — “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинган.

Унга кўра, Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда етказилишини таъминлайди.

Давлат органлари ва ташкилотлари қабул қилинган қонун ҳужжатларини ижрочиларга етказиш ҳамда моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди.

@toshvilpressa
#Кун_тарихи

14 февраль — улуғ шоир ва шоҳ Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

@toshvilpressa
#кун_тарихи
#Бекобод

💉 12 май - Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан вилоятдаги тиббиёт коллежларида бугунги санага бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар онлайн тарзда ташкил этилди.

💻 Жумладан, Бекобод тиббиёт коллежи ўқувчилари ўртасида "Касбим-фахрим" мавзусида масофавий тарзда иншолар ҳамда видеороликлар танлови ўтказилди.

***
💉 12 мая – Международный день медсестёр. В связи с этим в медицинских колледжах Ташкентской области были проведены духовно-просветительские мероприятия в режиме онлайн.

💻 В частности, среди учащихся Бекабадского медицинского колледжа были проведены дистанционные конкурс сочинений по теме «Моя профессия – моя гордость», а также смотр-конкурс на лучшие видеоролики.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Кун_тарихи

🗓 30 июнь – Ёшлар куни

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида маъқулланган “Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун 2017 йил 26 августда матбуотда эълон қилинди ва кучга кирди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#кун_тарихи

📌18 май – Халқаро музейлар куни!

⚡️Ўтмиш билан бугунни боғловчи масканлар ҳақида...

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#кун_тарихи

⚡️12 май – Халқаро ҳамширалар куни

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#кун_тарихи

⚡️Бугун – Халқаро музейлар куни

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#кун_тарихи

27 сентябрь – Халқаро туризм куни

📌Тошкент вилоятида 105 та меҳмонхона, 45 та ҳостел, 34 та санаторий, 732 та оилавий меҳмон уйлари фаолият юритади.

🔘Сўнгги беш йил мобайнида вилоятга 12 миллион 578 минг нафар сайёҳ ташриф буюрган. Шундан 11 миллион 998 минг нафари маҳаллий, 580 минг нафари эса хорижий сайёҳлардир.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM