Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#санъат_ва_маданият #Юқори_Чирчиқ

❗️Бугун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков Юқори Чирчиқ туманида бўлиб, жаҳон стандатларига мос равишда бунёд этилаётган IT парк "Ёшлар маркази" билан яқиндан танишди.

🔎Маданият вазири туман ҳокими У.Атемов билан биргаликда, тумандаги замонавий равишда қурилаётган IT парк, Миллатлар дўстлиги Маданият саройи, Юқори Чирчиқ туман тарих музейи, Хван Ман Гин музейи, теннис майдонини кўздан кечиришди.

📍Учрашув жараёнида Юқори Чирчиқ туманидаги замонавий маданият ва санъат муассасалари барпо этилганлиги, уларнинг моддий-техник базаси, хусусан, ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, уларни миллий ва умумбашарий маданиятнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, шу асосда маънавий етук, баркамол шахсларни тарбиялаш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, борасида суҳбатлашилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ

Тошкент вилояти қишлоқ хўжалигида 10 га яқин кластерлар фаолият юритмоқда. Яқинда уларнинг сони яна биттага кўпайди.

♻️Юқори Чирчиқ туманида ташкил этилган "EVERY DAY SHOX” ғаллачилик, чорвачилик ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган.

🔰Айни кунларда кластер томонидан чорвачилик комплекслари қурилиши давом этмоқда. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича хорижлик ҳамкорлар билан музокаралар олиб борилаяпти.

📹 Батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Toshkent viloyati hokimligi
#Билдириш Тез орада Оҳангарон туманида жойлашган "Ангрен шакар" МЧЖ билан боғлиқ ушбу вазиятга доир батафсил ахборот, томонларнинг фикрлари, асослар ва кўрилаётган ижтимоий ҳимоя чоралари хусусида баёнот берилади. Беҳзод Кабулов, Тошкент вилояти ҳокимлиги…
#Расмий

"Ангрен шакар" корхонасида содир бўлаётган ҳолат юзасидан ахборот

Ижтимоий тармоқларда “Ангрен шакар” маъсулияти чекланган жамияти томонидан оммавий равишда ходимларни ишдан бўшатилаётганлиги билан боғлиқ маълумотлар тарқалди. Мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ва ОАВ вакиллари билан биргаликда жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Корхона иш фаолиятининг тўхтатганлиги алоҳида ёндашувни талаб қиладиган, боз устига, масаланинг моҳиятида бозор иқтисодиёти тамойиллари, чунончи, талаб ва таклиф қонуни турганини инобатга олиб, айни пайтда муаммонинг бу жиҳатига тўхталмаймиз. Биз бу ўринда, корхона фаолият олиб бормаган даврда унда меҳнат қилаётган 600 нафардан зиёд ишчи-ходимлар тақдири ҳақида сўз юритамиз.

Мазкур корхона қарийб 5 ойдан буён фаолият кўрсатмасдан келмоқда. Лекин шунга қарамасдан, шу вақтга қадар ишчи-ходимларга ойлик маош тўлаб келинган. Айримлари эса ҳақ тўланмайдиган таътилга чиқарилган.

Ҳозирги вақтга келиб, корхона томонидан ўзаро келишув асосида, яъни келгусида корхона иш фаолиятини тиклагач, қайта ишга олиш шарти билан ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинмоқда. Айни дамда 150 дан ортиқ ишчи-ходим ишдан бўшатилган, уларнинг барчасига компенсация пуллари тўлаб берилган. Ишдан бўшатишлар, ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътиллари яна давом этиши мумкин.

Айни пайтда Оҳангарон шаҳар ва туман ҳокимлиги вақтинча ишсиз қолган фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича дастлабки режаларни муҳокама қилиб, таклифлар тайёрламоқда. Бунда, асосан, саноат ва ишлаб чиқаришда маълум тажрибага эга бўлган ишчиларни ўз соҳасига яқин бўлган ишлаб чиқариш объектларига ишга жойлаштириш назарда тутилмоқда.

Бугун Оҳангарон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Миршоҳид Мирюнусов, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 4-сектор раҳбари Анвар Мўминов мазкур корхонада бўлиб, ишчилар ва раҳбарлар билан суҳбатлашди.

Корхонадан бўшатилган ишчи-ходимларга 15 кун муддатда янги иш ўринлари таклиф этиш бўйича хулоса тайёрланаётгани ҳақида ахборот берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#тадбиркор_билан_мулоқот
#Олмалиқ

⚡️ Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес омбудсман) Д.Касимов Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида тадбиркорлар мурожаатини тинглади.

📌 "Фарғона тадбиркорлари - Фарғонада ислоҳотчи" тажрибасини Олмалиқ шаҳрига ҳам тадбиқ этиш мақсадида ташкиллаштирилган мазкур учрашувда тадбиркорлар томонидан кўтарилган асосли муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар юклатилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#видеоконференция #ҳоким #инвестиция #музокара

Рустам Холматов сингапурлик инвесторлар билан келишув имзолади

⚡️Бугун Тошкент вилояти ҳокимлигида Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси кўмагида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов ва Сингапур компанияси вакиллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.

👨🏻‍💻ZOOM платформаси орқали ўтказилган видеоконференцияда Ўзбекистоннинг Сингапурдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Қаҳрамон Шокиров ҳамда Сингапур давлатининг “UNIVERSAL SUCCERS ENTERPRISES LIMITED” компанияси раҳбари Прасон Мукержи иштирок этди.

📑Самимий ва дўстона руҳда бўлиб ўтган видеоконференцияда Тошкент вилояти ва Сингапур давлати ўртасида “Нурафшон-сити” ни бунёд этиш бўйича қурилиш лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борилди.

🤝Шунингдек, учрашув давомида вилоят ҳокими Рустам Холматов томонидан келишув имзоланиб, янги инвестиция лойиҳаси бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

📌Келишувга кўра, “Нурафшон-сити” нинг қурилиш ишларида Сингапурнинг “UNIVERSAL SUCCERS ENTERPRISES LIMITED” компанияси хорижий инвестор сифатида иштирок этади.

🏗Эндиликда уч босқичда амалга оширилиши кутилаётган қурилиш лойиҳаси асосида Нурафшон шаҳрининг қиёфаси ҳамда инфратузилмаси тубдан ўзгариб, ҳудудда улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилади.

🔎Тўғридан-тўғри хорижий сармоялар киритилиши ҳисобига амалга оширилиши кутилаётган мазкур инвестиция лойиҳаси учун 2 минг 833 гектар ер майдони ажратилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, мутахассислар томонидан 2021 йилнинг биринчи чораги якунига қадар иқтисодий ва техник масалалар юзасидан лойиҳа устида иш олиб борилади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#видеоконференция #ҳоким #инвестиция #музокара

⚡️Рустам Холматов сингапурлик инвесторлар билан келишув имзолади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видеоконференция #ҳоким #инвестиция #музокара

⚡️Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчихонаси кўмагида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшид Абдусаломов ва Сингапур компанияси вакиллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.

📑Унда Сингапур компаниясининг “Нурафшон-сити” лойиҳасини амалга оширишдаги иштироки юзасидан музокаралар олиб борилди.

🤝Шунингдек, учрашув давомида вилоят ҳокими Рустам Холматов томонидан келишув имзоланиб, янги инвестиция лойиҳаси бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

📽Батафсил юқоридаги лавҳада👆👆👆

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Паркент

“Aviastroitel” бўйича комиссия иш бошлади, аҳолига ёрдам берилади

⚡️Жорий йилнинг 20 октябрь куни Паркент тумани “Aviastroitel” боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудидаги аҳолини ичимлик суви билан таъминлайдиган сув йиғиш резервуарининг ёрилиши оқибатида сув тошқини содир бўлган. Мазкур ширкат 629 та дала ҳовлига хизмат кўрсатади.

⚠️Ширкат ҳудудидаги 1977 йилда қурилган сув йиғиш резервуари (2000 м3 сиғимга эга) кўп йиллардан бери фойдаланилганлиги боис, таъмир талаб ҳолатга келган, темир конструкцияларининг мустаҳкамлик даражаси йўқолганлиги туфайли авария ҳолати рўй берган.

🛑Оқибатда 17 та дала ҳовлига сув кирган. Хусусан, резервуар яқинида жойлашган 7 та дала ҳовли жиддий зарар кўрган.

📍Масалан, Раҳматуллаева Гулнора, Мирзева Ирина, Доброенка Кира, Широнова Евгения, Махсумов Довудхон, Абдуллаева Марҳамат ва Ашурова Бумайрамга тегишли дала ҳовлининг асосий биноларига жиддий зиён етган. Уйнинг яшаш хоналари, ошхона, ҳаммом, ҳожатхона ва бостирмаси тиклаб бўлмайдиган даражага келган.

Бугунги кунда Паркент тумани ҳокимлиги томонидан тезкор чоралар кўрилмокда. Ширкат раҳбари Улугбек Абдуллаев томонидан зарар кўрган 7 та дала ҳовлини тиклаш ишларига киришилган.

🔸Паркент тумани ҳокимлиги ташаббуси билан, аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, корхона ва ташкилотлар раҳбарларидан иборат комиссия тузилди.

🔎Комиссияга туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, молия бўлими, туман бош меъмори, ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастри, бандликка кўмаклашиш маркази, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутасаддилари кирган бўлиб, улар ширкат раҳбари ва ширкат аъзолари билан кўрилган зарар миқдорини аниқлашади. Албатта, зарар кўрган дала ҳовлиларнинг бино ва иншоотларини таъмирлаш чоралари кўрилади.

🛠Шунингдек, бугунги кунда туман электр тармоқлари, газ таъминоти, “Сувоқава” филиали корхоналари томонидан соҳалар буйича таъминот тизимларининг ҳолати ўрганилиб, зарар кўрган дала ҳовлиларда коммунал тармоқларни тиклаш-таъмирлаш ишларига киришилди.

📌Шу билан бирга, туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари томонидан аҳоли орасида турли хил касалликлар келиб чиқмаслиги учун профилактик тадбирлар олиб бориляпти.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

➡️ https://bit.ly/31Ra0Ct

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

📌Бўстонлиқ туманида "Соғлик учун 5000 қадам" спорт тадбири бўлиб ўтди. Оммавий тадбирда мутасадди раҳбарлар, туманнинг кўнгилли аҳолиси, ўқитувчи ҳамда ўқувчи ёшлар фаол иштирок этди.

⚽️Тадбир давомида спортнинг кураш, футбол ҳамда волейбол каби турлари бўйича ёшлар ўртасида турли мусобақалар ташкил этилди.

🎥 Жараён "Севимли" телеканалининг истеъдодли журналисти Дилобар Ҳолиқова нигоҳида

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оққўрғон

⚡️Оққўрғон туманида жами 104 минг 200 нафар аҳоли бўлиб, шундан 25 минг 313 нафарини аёллар, 11 минг 654 нафарини эса ёшлар ташкил этади.

🔍Ҳудудда жойлашган ҳар бир маҳалладаги ҳолатни ўрганиш, ёшлар ва аёллар билан юзма-юз мулоқот қилиб, уларнинг қизиқишлари, муаммолари билан танишиш, шу асосда манзилли чоралар кўриш мақсадида сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб, айни масалаларда ўрганишлар олиб бормоқда.

🎥 Батафсил лавҳада👆

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани

Ногиронларга аравачалар топширилди


📌Хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, турмуш шароитини яхшилаш мақсадида олиб борилаётган амалий ишлар ўз самарасини бермоқда. Натижада кўплаб аёллар ҳаётда бахтли яшамоқда.

👩🏻Республика Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамкорлигида Янгийўл туманидаги ногиронлиги бор аёлларнинг 4 нафарига ногиронлик аравачаси, 2 нафарига эшитиш мосламаси ва 2 нафарига қўлтиқ таёқлар берилди.

Ногиронлик аравачалари ҳамда реабилитация мосламалари туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбарлари Н.Нормирзаева ва М.Юсуповалар иштирокида эҳтиёжмандларга хонадонларига олиб бориб топширишди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram