Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
#сессия #Юқори_Чирчиқ

Таълим сифати муҳокама қилинди

⚡️Халқ депутатлари Юқори Чирчиқ туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XVI сессияси бўлиб ўтди.

✔️Сессияда туман ҳокими У. Атемов, сектор раҳбарлари, депутатлар, мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари, фаоллар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

📝Туманда таълим - тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, боғча тарбияланувчилари, ўқувчи ва талаба ёшларда замонавий билим кўникмаларини шакллантириш, уларни юксак билим эгалари этиб тарбиялаш, таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимларининг нуфузини ошириш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

📌Сессияда туман халқ таълими бўлими раҳбари Гулистон Айтекованинг таълим тизимида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи эшитилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Сессия
#Қибрай_тумани

Депутатлар фармон лойиҳасини муҳокама қилишди

⚡️Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XVI сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибидаги масала юзасидан туман халқ таълими бўлими мудири Э.Таджибаев сўзга чиқиб, Президентимизнинг "Мамлакакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони лойиҳаси билан иштирокчиларни таништирди.

📌Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари М.Ходжаева, У. Жабборов, вилоят Кенгаши депутати Р.Турдибоева ва туман Кенгаши депутатлари ҳам фармон лойиҳаси бўйича ўз таклифларини билдиришди.

🤝Очиқ, савол-жавоб тарзида ўтган сессияда депутатлар келгусида таълим соҳасида илгариги камчиликлар такрорланмаслиги ва ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган кўплаб таклифлар муҳокама қилинди.

📝Сессия якунида муҳокама қилинган маслалар бўйича қарор қабул қилинди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қуйи_Чирчиқ

Қуйи Чирчиқ туманидаги кластер бошқаларидан нимаси билан фарқ қилади?

🗞"Ишонч"
газетасининг бугунги сонида ушбу саволга атрофлича жавоб берилган. Мақолада келтирилишича, охирги вақтларда ижтимоий тармоқлар-у турли сайтларда кластер ва фермерлар билан боғлиқ муаммолар бот-бот кўзга ташланмоқда.

📌Нафсиламбрини айтганда, аксарият фермер хўжаликлари кластерлар фаолиятидан норози. Афсуски, фермернинг юмушини осон қилиш, даромадини кўпайтириш ўрнига уни соғин сигир каби соғаётган, фақат ўз чўнтагини қаппайтириш пайида бўладиган айрим кластерлар амалиётда ҳали янги ҳисобланган мазкур жараённинг оёғига тушов бўлаётгани рост.

‼️Лекин беш қўл баравар бўлмаганидек, айни паллада қишлоқ хўжалиги ривожига муносиб ҳисса қўшаётган, кўплаб иш ўринлари яратаётган ва бу билан кўплаб одамлар турмуш даражасини яхшилаётган кластерлар ҳам бор. Қуйи Чирчиқ туманидаги “ТCT Сluster” кластери бунга яққол мисол бўла олади.

Батафсил:
https://ishonch.uz/archives/19499

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай_тумани #назорат

Мурожаатлар ва муаммоларга беписанд муносабатда бўлган корхонага 5 млн. сўм молиявий жарима қўлланилди

🔴Олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан, айрим савдо мажмуаларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг асоссиз оширилиши ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

🔎Давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан нарх-навони доимий назорат қилиш мақсадида навбатдаги ўрганиш тадбири Қибрай туманидаги “PAFIQA NRF” корхонасида ўтказилди.

⭕️Аниқланишича, бу ерда давлат нархи 5 800 сўм этиб белгиланган шакар маҳсулоти 6 400 сўм миқдорида сотилган.

🚫Йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда корхона раҳбарига нарх-навонинг сунъий оширганлиги учун огоҳлантириш берилди.

📄Истеъмолчиларга назорат касса машинасидан харид чеки берилмаганлиги, яъни солиққа оид ҳуқуқбузарликка йўл қўйгани учун жавобгарлик чораси сифатида корхонага нисбатан 5 млн. сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акарни қабул қилди.
Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди, шунингдек, кейинги йилларда мудофаа соҳасида амалга оширилган қўшма тадбирлар якунлари сарҳисоб қилинди.
Минтақадаги замонавий хатарлар ва хавфсизликка таҳдидларга қарши биргаликда курашишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял министра национальной обороны Турции Хулуси Акара, прибывшего в нашу страну с визитом.
В ходе встречи рассмотрены состояние и перспективы военного и военно-технического сотрудничества между нашими странами, а также подведены итоги совместных мероприятий, реализованных в последние годы в оборонной сфере.
Обсуждены актуальные вопросы совместного противодействия современным вызовам и угрозам безопасности в регионе.

#Mirziyoyev #qabul #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Янгийўл_тумани

Ички ишлар ходимлари рағбатлантирилди

🎗Эл-юрт осойишталигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган кўплаб ички ишлар органлари ходимларининг фидокорона хизматини тақдирлаш мақсадида Янгийўл туманида тантанали байрам тадбири ўтказилди.

🎤 Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган маросимда сектор раҳбарлари сидқидилдан хизмат қилаётган шарафли касб эгаларини табриклашди.

🎁Тадбирда туман ҳокимлиги томонидан ички ишлар бўлими ходимларига ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM


⚡️Тупроқдан фойдаланиш ва катта ҳажмда қазиб олиш Ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ лицензия олган ҳолда амалга оширилиши лозим. Бироқ орамизда тадбиркорлик субъектларига шунча имкониятлар яратилганига қарамай, тегишли лицензияга эга бўлмасдан ўз фаолиятини давом эттириб келаётганлар ҳам учрамоқда.

🔎Олиб борилган назорат тадбирларида вилоятдаги "Маъмуржон Ғишт сервис барака" хусусий корхонаси, "Чотқол сифат ғишт" МЧЖ ана шундай тегишли ҳужжатларсиз фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.

🔴Ҳозирда прокуратура органлари томонидан тегишли маъмурий ҳамда жиноий ишлар қўзғатилган.

🔸Маълумот учун: назорат тадбирлари давомида Республика миқёсида 239 минг 839 метр куб ҳажмдаги 3 млрд. сўмлик тупроқ, 1 млн. 471 минг метр куб ҳажмдаги 27 млрд. 389 млн. сўмлик қум-шағал ва бошқа фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, ушбу ҳолатлар юзасидан 221 та маъмурий, 8 та жиноят ишлари қўзғатилган.

📹 Лавҳа шу ҳақда👆

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram