Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#5_ташаббус
#аёллар_бандлиги

"Рақамли технологиялар" ўқув марказини битирган хотин-қизларга сертификатлар топширилди

Пискент туманидаги "Рақамли технологиялар" ўқув марказида хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятда фаоллигини ошириш, касб-ҳунарга жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида ўқув курслари ташкил этилган эди.

Бугун ўқув марказини компьютер саводхонлиги йўналишида тугатган 17 нафар мутахассисларга вилоят "Тадбиркор аёл" марказининг сертификатлари топширилди. Ушбу сертификат асосида хотин-қизлар имтиёзли кредит олиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш имконига эга бўлдилар.

Эндиликда шахсий томорқасидан самарали фойдаланиб, иссиқхонада гулчилик, сабзавот етиштириш ниятида бўлган аёллар учун ўқув курслари очилиши ҳам режалаштирилган.

Эслатма: Курсларда уй бекалари, банд бўлмаган хотин-қизлар бепул ўқитилади.

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота
#Янгийўл_тумани
#аёллар_бандлиги

Тошкент вилоятида аёллар бандлигини таъминлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

📌Зангиота туманида 341 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Шулардан 124 мингга яқини хотин-қизлардир. Тадбиркорлик билан шуғулланувчилар 5 128 нафарни ташкил этади.

📍Ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркор ва ҳунарманд аёлларга ишсиз хотин-қизлар бириктирилиши орқали уларнинг бандлигини таъминлашга эришилмоқда.

🖇Камола Аҳмедова ана шундай тадбиркорлардан. 15 млн. кредит эвазига учта тикув машинаси сотиб олган Камола бугун хонадонида тикувчилик цехи очиб, маҳалланинг 6 нафар хотин-қизларини иш билан таъминлади.

🔹Янгийўл туманида Бандликка кўмаклашиш бўлими билан ҳамкорликда тикувчилик ўқув курслари иш бошлади. Мазкур ўқув курсларига 48 нафар ишсиз аёллар жалб қилинди.

📹 Батафсил лавҳада👆🏻

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл
#аёллар_бандлиги

⚡️Ҳар қандай давлатнинг маданий даражаси ва маънавий аҳволи бу ўз-ўзидан ўша ердаги хотин-қизларга бўлган эътибордан ҳам сезилади.

🔸Янгийўл туманида 210 минг нафар аҳоли мавжуд бўлиб, уларнинг 106 минг нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

📎Туман ҳокимлиги ҳамда сектор раҳбарлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. 48 нафар аёллар ўқув курсларига жалб этилган. Шунингдек, оғир турмуш шароитидаги аёлларга қорамоллар берилмоқда.

🎥Махсус кўрсатув: 2-қисм

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқхона – даромад манбаи

👩🌾Пискент туманидаги “Чимқўрғон” маҳалласида истиқомат қилувчи Қуроловлар оиласини маҳалладагилар “миришкор одамлар” дейишади. Боиси, оила томорқасининг ҳар қаричидан самарали фойдаланиб, яхшигина даромад топмоқда.

☘️9 сотихли иссиқхонада айни вақтда тўқсонбости экинлар экилган.

Февраль ойида саримсоқ ҳам, редиска ҳам етилади. Иликузилди вақтига яхшигина даромад қиламиз. Ўрнига пушти помидор экилади. Йил давомида ердан 2-3 марта ҳосил, 40-45 миллион сўм даромад оламиз, – дейди хонадон бекаси Дилфуза Қуролова.

🎖 Яқинда оиланинг меҳнати Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан эътироф этилиб, “Меҳнаткаш деҳқон” кўкрак нишони билан тақдирланди.

🎥Бу ҳақда батафсил видеолавҳада.

#Пискент_тумани
#аёллар_бандлиги
#томорқа

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
👉Оққўрғон туманида "Аёллар дафтари" рўйхатида турувчи аёлларни касбга йўналтириш мақсадида 2-сектор "Ҳосилдор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 31-умумтаълим мактабида 2021 йил 15 январдан янги "Уй ҳамшираси" курси ўз иш фаолиятини бошлади,

👩‍🔬Ҳозирги кунда ўқув курсида таълим олаётган жами 42 нафар ишсиз хотин-қизларга "ZIYO" ўқув маркази томонидан дарслар бепул тарзда ташкил этилган.

🔷Худди шундай 1-сектордаги "Аёллар дафтари" рўйхатида турувчи хотин-қизлар учун ҳам Оққўрғон шаҳри Охунбобоев кўчасида жойлашган "ZIYO" ўқув марказида "Уй ҳамшираси" курси бўйича дарслар ташкил этилди.

📋Курс якунида барча тингловчиларга соҳа бўйича сертификатлар берилади.

#Оққўрғон
#Аёллар_бандлиги

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
​​Қўшма корхонага саёҳат уюштирилди

Пискент тумани ҳокимлиги томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож ва меҳнат қилиш истагидаги аёллар учун ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳат уюштирилди.

📌Хусусан, “LOTUS TEKSTIL” МЧЖ ўзбек-турк корхонаси ва “АZALEA GARMENT” МЧЖ трикотаж фабрикасига ташкил этилган саёҳатда 9 та маҳалладан 46 нафар хотин-қиз иштирок этди. Бугунги кунда корхоналарда 250 нафар хотин-қиз учун бўш иш ўрни мавжуд.

🔖Жамиятлардаги иш жараёнлари, яратилган шароитлар билан яқиндан танишган 10 нафар аёл шу ернинг ўзида ишлаш истагини билдирди ва меҳнат шартномалари тузилди.

📊Умуман туманда жорий йилнинг январь ойида ишлаш ниятида бўлган 58 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган 274 нафар аёлларни бизнес курсларда ўқитиш режалаштирилган.

🔰Айни вақтда Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, “Тадбиркор аёл” уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида 60 нафар аёлларнинг махсус курсларда таълим олиши таъминланмоқда.

#аёллар_бандлиги
#Пискент_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Темир дафтар"да туришни хоҳламайман!

📍"Файзобод" лик фуқаро Фарида Ўринбоева ҳаётда кўп синовларни бошидан кечирди. Қозоғистонга турмушга чиқди, турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг Ватанга қайтгач, Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун 8 йил кутди.

Пискент тумани ҳокимлиги, маҳалла Ф.Ўринбоева, ўғли ва қизига фуқаролик паспорти олишда яқиндан кўмак берилди. Шу билан бирга, жамоатчилик асосида иш билан таъминланди, ўғли эса ҳунар марказига ўқишга йўналтирилди. У "Темир дафтар"да туришни эмас, меҳнати билан оиласини боқишни истайди. Яқинда “Темир дафтар”дан чиқарилди.

🎥Батафсил лавҳамизда.

#Пискент
#аёллар_бандлиги

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube