Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Тил_миллат_кўзгуси

Тарғибот воситалари маънавият белгиси

⚡️Ангрен шаҳар ҳокимининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси О.Анаров, "Миллий тикланиш" демократик партияси шаҳар кенгаши ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими мутасаддилари ҳамкорлигида тарғибот воситаларининг ҳолати ўрганилди.

🔎Қўштирноқ ичидаги "тадбиркорлар" огоҳлантирилди, маънан эскирган тарғибот воситaлари алмаштирилди. Бу каби тадбирлар доимий равишда олиб борилиши режалаштирилди.

📍Миллий менталитетимиз ва маънавиятимизга хос бўлмаган реклама баннерларига ўз вақтида эътибор қилмасак, бу ёшларимиз орасида “оммавий маданият”нинг кенг таъсир қилишига олиб келади. Зеро, “оммавий маданият”нинг шаҳримизга кириб келиши бу –маънавий қашшоқликдан далодатдир.

▫️Шаҳримиз марказий кўчаларидаги тарғибот воситалари шаҳарнинг кўркига кўрк қўшиши баробарида, тилимизга, маънавиятимизга бўлган ҳурмат ва масъулиятни оширади.

Алижон ЮСУПОВ,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими раҳбари.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тил_миллат_кўзгуси

Ишчи гуруҳ давлат тили ижросини назорат қилади

⚡️Паркент тумани ҳокимлигида 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган куни муносабати билан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зиёдбек Йўлдошев бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда она тилимиз софлиги, пурмаънолиги, таъсирчанлиги, гўзаллиги, бойлигига ҳисса қўшиш учун ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар, учрашувларни мазмунли ташкил этиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди.

📌– Маълумки, миллий юксалиш сари дадил одимламоқдамиз, – деди Зиёдбек Йўлдошев. – Бугун қай бир соҳага қараманг, ривожланишни, ўсишни кўрамиз. Шундай экан, тилимиз ҳам бундай тараққиётдан четда қолмаслиги зарур. Бунда, албатта, туманимиздаги ҳар бир ташкилот, корхона раҳбарлари, масъул ходимлари, ишчи-хизматчилари, қўйингчи, барча аҳолининг ҳаракати, хизматининг алоҳида ўрни бор.

📍Йиғилиш якунида аниқ вазифалар белгиланиб, тегишли соҳа раҳбарлари ва мутасаддиларга зарур топшириқлар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook|
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тил_миллат_кўзгуси

❗️“Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиалида “Қадрим сўраганда қароғим, тилим мавзусида онлайн маънавий ва маърифий тадбир бўлиб ўтди.

⚡️Ўзбек тили байрами куни арафасида ташкил этилган анжуманда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ва “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали ходимлари, шунингдек, шоирлар, санъаткорлар ва Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ҳам иштирок этишди.

🎥Юқоридаги видеолавҳа шу ҳақда👆🏻

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Божхона #тил_миллат_кўзгуси

Божхоначилар юртдошларимизга китоблар улашди

⚡️Тошкент вилоят божхона бошқармасининг "Ғишткўприк" чегара-божхона пости ходимлари учун "Фахримсан, она тилим!" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

🎤Ўзбек тили байрами куни муносабати билан уюштирилган маросимда истеъдодли шоира Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи иштирок этиб, она тилимизни тараннум этувчи шеърларидан ўқиб берди.

📌Президентимизнинг байрам муносабати билан халқимизга йўллаган табриги божхона ходимлари томонидан ҳам мамнуният билан қарши олинди.

📚Тадбирда "Ғишткўприк" чегара-божхона постида божхоначилар пост орқали ҳаракатланаётган юртдошларимизга бадиий адабиётлар улашди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ #Тил_миллат_кўзгуси

⚡️Ғазалкент шаҳридаги марказий маданият саройида Ўзбекистон Республикаси ''Давлат тили ҳақида''ги Қонун қабул қилинган куннинг 31 йиллигига бағишланган ''Қадринг баланд бўлсин, она тилим!'' шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

🎊Тадбир иштирокчиларини туман ҳокимининг ўринбосари М.Нурметов мазкур сана билан табриклади. Тадбирда она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Куйлар қўшиқларга уланди. Тадбир барчада илиқ таассурот қолдирди.

📽Юқоридаги видеолавҳа шу ҳақда👆

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Божхона #тил_миллат_кўзгуси

⚡️Тошкент вилоят божхона бошқармасининг "Ғишткўприк" чегара-божхона пости ходимлари учун "Фахримсан, она тилим!" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

🎤Ўзбек тили байрами куни муносабати билан уюштирилган маросимда истеъдодли шоира Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи иштирок этиб, она тилимизни тараннум этувчи шеърларидан ўқиб берди.

📚Шу куни божхоначилар пост орқали ҳаракатланаётган юртдошларимизга байрам муносабати билан бадиий адабиётлар улашишди.

📽Видеолавҳа шу ҳақда

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram