Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўка
#агротуризм

Бўка аграр соҳага ихтисослашган туман бўлиб, бу ерда пахтачилик, ғаллачилик кенг ривожланган. Ҳозирги кунда туманда 16 минг гектар майдонда ғалла, 13 минг гектарда пахта, 5 минг гектарда сабзавот етиштирилади.

🐟🐰🐝Шунингдек, ҳудудда балиқчилик, қуёнчилик асаларичилик ҳам кенг тараққий этган. Бўка агротуризмни ривожлантириш ва сайёҳларни ўзига жалб этишда ҳам етакчи туманлар сирасига киради.

🎥 Лавҳада туманнинг агротуризм соҳасидаги имкониятлари ҳақида ҳикоя қилинади.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пресс_тур #Оҳангарон_тумани #Чорвачилик #Агротуризм

📌 Оҳангарон туманида ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида медиа-тур ташкиллаштирилди. Унда туманда ташкил этилаётган чорвачилик комплекслари фаолияти ҳамда агротуризм соҳасидаги ишлар билан танишилди.

🎊Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов ва машҳур "Қурама" фольклор-этнографик халқ ансамбли ижросидаги ўланлар тадбирга янада файз киритди.

🎥 Жараёндан видеолавҳа👆🏻

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пресс_тур #Оҳангарон_тумани #Чорвачилик #Агротуризм

Чорвачилик ривожи, агротуризм, чўпонлар сулоласи – Оҳангарон туманида пресс-тур қандай ўтди?

📸Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Туризмни ривожлантириш департеманти, "Ўзбекчорванасл" агентлиги ҳамкорликда Оҳангарон туманига пресс-тур ташкил этди.

🔎Мазкур тадбирда журналистлар ҳудуднинг агротуризм бўйича салоҳияти, Вазирлар Маҳкамасининг Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантиришга оид 890-сонли қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, чорвадорлар ҳаёти билан танишдилар. Хусусан, тадбир доирасида чўпонлар ҳаётига оид халқ оғзаки ижоди намуналари намойиш этилди.

📍Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур қарор асосида бугунги кунда Оҳангарон туманида 36 та йирик лойиҳа иш бошлаган. Хусусан, гўшт ва сут маҳсулотлари, жунни қайта ишлаш, замонавий кушхона қуриш сингари бевосита чорвачиликка алоқадор соҳаларда ҳам янги лойиҳалар амалга оширила бошланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пресс_тур #Оҳангарон_тумани #Чорвачилик #Агротуризм

Бўрдоқичилик ривожланмоқда

📍Тумандаги “Янгиҳаёт” МФЙ ҳудуди муқаддам бўрдоқичиликка ихтисослашган эди. Аммо кейинги пайтда бу йўналишда янги лойиҳалар амалга ошмай, мавжуд ферма фаолиятини тўхтатди.

📌Айни пайтда ҳудудда кўплаб янги лойиҳалар иш бошлаш арафасида турибди. Хусусан, “ISA Halol” МЧЖ ана шундай лойиҳалардан биридир. Бошланишига хориждан келтирилган 300 бош зотдор бўрдоқи буқа боқилаётган мазкур комплекс яқинда ишга тушди.

🔎Лойиҳа ҳақида қисқача: йил охиригача қорамоллар сони 1200 тага етади, 30 та иш ўрни яратилади, умумий қиймати 2 миллиард сўм, 173 га сули, 19 га лалми, 10 га яйлов ажратиб берилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пресс_тур #Оҳангарон_тумани #Чорвачилик #Агротуризм

Чорва озуқасини етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланилади

🏭Навбатдаги манзил “Абдураҳим ота” масъулияти чекланган жамияти бўлди. Тез орада ишга тушиши кутилаётган мазкур корхона сутчиликка ихтисослашган чорвачилик комплекси бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 63 миллиард сўмни ташкил этади.

Дастлабки босқичда йилига 6000 тонна сут ва 10 тонна гўшт етиштириш мўлжалланган мазкур комплекс учун туман ҳудудидан жами 546 гектар ер майдони ажратилган. Бу ерда, шунингдек, бўлажак чорвадорларни ўқитишга мўлжалланган илмий-ўқув маркази ҳам иш бошлайди.

🔎Эътиборлиси, тадбиркор ўзига ажратилган ерга озуқа экинларини суғориш учун томчилатиб суғориш технологиясини татбиқ этмоқда. Бу орқали, бир томондан, маҳсулот таннархи камайса, бошқа томондан, жазирама ёзда сув танқис бўладиган "Ҳамдам" каналидан келадиган сувга қараб ўтириш эҳтимоли камаяди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пресс_тур #Оҳангарон_тумани #Чорвачилик #Агротуризм

Янги лойиҳаларга илм-фан ютуқлари татбиқ этилади

⚡️Эътиборлиси, 2020-2022 йилларда ишга туширилаётган янги лойиҳалар натижасида нафақат чорва маҳсулотларининг ҳажми, балки сифатини ошириш ҳам мўлжалланмоқда. Хусусан, қорамолчилик, қўйчилик, эчкичилик, йилқичилик йўналишларида ишга тушириладиган янги корхоналарда жами 2 минг 400 дан зиёд янги иш ўрни яратилади.

📍Масалан, “Убайд” МФЙ ҳудудида жойлашган “ULUG`NUR” фермер хўжалиги томонидан янги ташкил этилаётган чорвачилик комплексида қурилиш ишлари авжида. 27 млрд. 720 млн. сўм қийматга эга бўлган ушбу лойиҳа асосида қорамолчиликка асосланган комплекс барпо этилиб, йилига 300 тонна гўшт етиштириш кўзда тутилган. Лойиҳа ишга тушгач, 55 та янги иш ўрни барпо этилади.

📑Энг муҳими, Ўзбекистон чорвачилик ва наслчилик илмий тадқиқот институтининг Оҳангарон филиали ташкил этилган бўлиб, малакали олимлар соҳага илм-фан ютуқларини татбиқ этиш билан шуғулланишади.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пресс_тур #Оҳангарон_тумани #Чорвачилик #Агротуризм

Чўпонлар яшайдиган Мўминобод қишлоғини биласизми?

🏔Оҳангаронлик донгдор чўпон, меҳнат қаҳрамони Мўмин Холтўраевнинг 12 фарзанди ҳам кейинчалик ота изидан борди. Бу фарзандлар тоғлар орасидаги сўлим масканга уй-жой қурдилар, ували-жували бўлдилар. Бугунги кунда Мўмин отанинг авлодлари яшайдиган ушбу мўъжаз қишлоққа "Мўминобод" дея ном берилган.

🏘Бу ерда журналистлар чўпонларнинг кундалик ҳаёти билан танишдилар, машҳур чўпонлар сулоласининг вакиллари билан суҳбатлашдилар. Шунингдек, бу ерда ташкил этилган "Чорвадорлар уйи"да бўлиб, Мўмин ота Холтўраев уй-музейидаги экспонатларни кўздан кечиришди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пресс_тур #Оҳангарон_тумани #Чорвачилик #Агротуризм

Бизни "Қурама" дейдилар ёхуд чўпон термаларини эшитганмисиз?

⚡️Чорвачилик, чўпонлик қадимий касб. Бу касб эгаларининг қизиқарли ҳаёт тарзи, ўзига хос кундалик турмуши баробарида, турли ўланлари, гўзал оғзаки ижод намуналари бор.

‼️Қурама ва Чотқол тоғлари орасида умргузаронлик қилиб келаётган оҳангаронликлар ўланга уста бўлади. Айниқча, чўпонлар ҳаётидан айтилган термалар машҳур. Бу жиҳат эса, ҳудудда агротуризм истиқболини белгилайди. Шу куни машҳур "Қурама" халқ ансамбли билан биргаликда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов журналистларга чўпонлар ҳаётидан термалар, ўланлар ижро этиб беришди.

📍— Ҳудудимиз нафақат чорвачиликка ихтисослашган, балки сайёҳликнинг ноанъанавий тури – экотуризмни ривожлантириш учун ҳам бу ерда кўплаб қулай имкониятлар мавжуд, — дейди фермер Ойбек Холтўраев. — Шу боис, туристлар учун етарли шарт-шароит яратиш мақсадида меҳмон уйларини ташкил этмоқдамиз.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўка
#агротуризм

⚡️Бўка тумани "Озод Рустам" фермер хўжалиги деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик ва қуёнчиликка ихтисослаштирилган.

🌱Агрономлик борасида салкам 40 йиллик иш стажига эга фермер бутун оиласини - ака укаларию жиянларини иш билан таъминлаб, 92 гектарлик фермер хўжалигига жалб этган.

🔸Тажрибали миришкор 30 кишилик доимий ишчилардан ташқари ҳар мавсумда ёлланма ишчиларни ҳам жалб қилади. Эътиборлиси, улар учун ётоқ жой, ош-овқат аввалдан ҳозирланган.

🎥Батафсил лавҳада

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram