Toshkent viloyati hokimligi
14.6K subscribers
41.3K photos
5.66K videos
48 files
22.4K links
Download Telegram
#Юқори_Чирчиқ

Ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар самараси

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 15 умумтаълим мактабида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ёшларни қўллаб-қувватлашга доир амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда мазкур ташаббус доирасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, мактабдаги мавжуд китоб фондини янада бойитиш зарурлиги, ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш каби масалалар атрофида фикрлар билдирилди.

Учрашув давомида ўқувчилар орасида тикувчилик, шаҳмат-шашка ҳамда расм чизиш мусобоқалари ташкил этилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

@toshvilpressa
Тошкентни водий вилоятлари билан боғловчи пуллик йўлни қуриш ишларини 2026 йилгача якунлаш режалаштирилмоқда

👉 https://kun.uz/64476919

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube
#Расмий

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш ҳақида ахборот

Тошкент вилоятидаги бошқарма, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтган мазкур йиғилишни Рустам Холматов олиб борди ва кун тартибидаги масала бўйича танқидий-таҳлилий маъруза қилди.

Йиғилишда вилоят ҳокимлиги ижро аппарати ва бошқарма, корхона-ташкилотларда қатъий тартиб-интизом асосида меҳнатни ташкил этиш, фуқаролар мурожаати билан ишлашда сусткашликка йўл қўймаслик бўйича тегишли раҳбарлар огоҳлантирилди.

Эндиликда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатларни тегишлилиги бўйича шахсан жойига чиқиб ўрганади ва бу ҳақда жамоатчиликка маълум қилиб борилади.

Вилоят ҳокими маҳаллий бюджет ижроси, унинг орттириб бажарилган қисмидан мақсадли сарфланиши устидан жамоатчилик назорати механизмини жорий этиш бўйича топшириқ берди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишларини ижро жараёни, ижро механизми танқидий муҳокама қилинди. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли мутасаддилар бу борадаги камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан қатъиян огоҳлантирилди.

Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими:

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларни бир вақтлар турли сабабларни рўкач қилиб, хат-ҳужжатини бинойидек тўғирлаб олган сохта тадбиркорлар кўп. Вилоят ҳокимлиги тадбиркорлик қиламан деган одамга аниқ бир мақсадда ер ажратиб берган, бироқ, ҳалигача қурилиш ишлари бошланмаган. Бизнес лойиҳада кўрсатиб ўтилган ишларнинг бирортасиям амалга оширлмаган;

Бир неча шундай лойиҳаларни бориб ўрганганимизда, атрофига баланд қилиб девор ўраб олгани, бошқа амалий ишдан дарак йўқлигини кўрдим. Суриштирсангиз, баҳонаси кўп, гапи кўп. Аммо, факт шуки, фалонча иш ўрни яратаман, фалонча инвестиция киритаман, фалон бино қураман, деб берилган ваъдалар бажарилмаган. Афсуски, мана шундай ҳолатларни комплекс ўрганиб, танқидий-таҳлил қилиш механизми ишламаяпти;

Иссиқхона қуришга қанча ер ажратганмиз, ажратаяпмиз. Бироқ. бугун бориб ўрганилса, амалда бу ишлар бошланмаган. Холбуки, ер ажратилганига анча бўлган. Бу каби бошбошдоқликларни бошқа соҳаларда ҳам кўриш мумкин. Мана шу ҳолатлар – Тошкент вилояти аҳолисининг бой берилган имконияти, деб қараш керак. Мана шундай дунёқараш билан, маҳкам енг шимариб ишга киришмасак, натижа бўлмайди.

Рустам Холматов ўз сўзида давом этиб, ерни амалдаги қонунчиликка мувофиқ ажратиш, ундан мақсадли сарфланишини назорат қилиш, тажриба тариқасида, Бўстонлиқ туманидан бошланишини айтиб ўтди. Эндиликда махсус ишчи гуруҳ Бўстонлиқ туманида 2015-2019 йилларда жисмоний ва юридик шахсларга ажратилган ер майдонлари, улардан мақсадли фойдаланилганлик ҳолатини ўрганади.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари ахборот берди. Мавжуд камчиликлар, уларнинг бартараф этиш этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Бугун куннинг иккинчи ярмида барча шаҳар ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилади. Унда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаатномасидан келиб чиқадиган долзарб вазифалар ижроси юзасидан суҳбатлашилади.

@toshvilpressa
#Спорт

Чирчиқда полвонлар беллашди

Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ва Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ўртасида вилоят турнири ўтказилди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мазкур мусобақада вилоят туман ва шаҳарларидан келган 60 дан зиёд полвон 7 вазн тоифасида ўзаро куч синашди.

Турнирда Шаҳзод Усмонов, Ҳасан Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидов ва Фаррух Неъматов ўз вазн тоифасида шоҳсупага кўтарилди. Шунингдек, Фаррух Неъматов мусобақанинг мутлақ ғолиби, дея эътироф этилди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланди.


@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_эълон

Жорий йилнинг 1-2 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан илк бора “Чимён-ЭХО-2020” эко-сайёҳлик ҳамда “Чимган экстрим-2020” қишки экстремал спорт турлари бўйича фестиваллар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фестивал доирасидаги мусобоқалар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

@toshvilpressa
Forwarded from Chirchiq Shahar Hokimligining Axborot Xizmati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва муҳтор элчиси Ёщинори Фуджияма Чирчиқ шаҳрига ташриф буюрди

Telegram : https://t.iss.one/chirchikpress
facebook.com/chirchikpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота-оналар хотиржам бўлинг.

“Бола ўғрилари“ ҳақидаги аудио хабарларга изоҳ


Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.iss.one/tunuz_news
#Кун_тарихи

🗓 28 январь — Президент Фармони билан Ўзбекистон фуқаро авиацияси бошқармаси, фуқаро авиациясининг 243-заводи, “Авиастрой” қурилиш-монтаж бирлашмасига қарашли “Авиаспецмонтажналадка” хўжалик ҳисобидаги участкаси негизида Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси — “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ташкил қилинган.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент

Тошкент вилоятида аҳоли ўртасида маънавий муҳитни соғломлаштириш, осойишталикни қадрига етиш ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида мунтазам учрашувлар ташкил этилмоқда.

Тафсилотлар “O‘zbekiston 24” нигоҳида.

@toshvilpressa
#Тайинлов

Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят прокурори томонидан Олмалиқ шаҳрида 2019 йил ҳамда 2020 йилнинг шу кунига қадар содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар таҳлил қилинди.

Салом Исматович шунингдек, йиғилиш кун тартибидаги ташкилий масалага ҳам алоҳида тўхталиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқларини ўқиб эшиттирди.

Буйруқларга кўра, 2020 йил 27 январдан Олмалиқ шаҳар прокурори лавозимига Маматов Музаффар Маматович тайинланди.

Олмалиқ ихтисослаштирилган прокуратураси прокурори лавозимига эса, Азаматов Тоҳиржон Турсунбоевич тайинланиб, иштирокчиларга таништирилди.

Таништирилган янги прокурорлар бор имкониятларини ишга солиб, Олмалиқ шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўлида сидқидилдан меҳнат қилишга ваъда берди.

Манба: Олмалиқ шаҳри ҳокимлиги ахборот хизмати

@toshvilpressa
#Эълон

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, иккинчи сессияси ҳақида

Нурафшон шаҳрида 29 январь куни соат 11:00 да Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг Олтинчи чақириқ иккинчи сессияси бўлиб ўтади.

Сессия кун тартибига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд этилган долзарб вазифалар, уларнинг ижроси муҳокама қилинади.

Шунингдек, бир қатор соҳа раҳбарлари Халқ депутатлари вилоят кенгашига амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот беради.

Сессия видеоселектор тарзида ўтказилади ҳамда шаҳар-туманлардаги студиялардан маҳаллий кенгашлар депутатлари, кун тартибидаги масалага алоқадор корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

@toshvilpressa
#Солиқ_тизими

Талабаларга янги таҳрирдаги солиқ кодекси тушунтирилди

Чирчиқ давлат педагогика институтида янги таҳрирдаги солиқ кодекси мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда талабаларга янги таҳрирдаги солиқ кодекси, айниқса талабалар ҳаётига доир қисми мазмун-моҳияти, жумладан, авваллари талабаларнинг контракт тўлови учун фақат ота-оналарга даромад солиғи тўлашда имтиёз белгиланган бўлса, эндиликда Кодекснинг 390-моддасига мувофиқ, уларнинг турмуш ўртоқларига ҳам худди шундай имтиёз белгилангани тўғрисида маълумот берилди.

Тадбирда талабаларнинг солиқ, контракт тўлови бўйича берилган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.

@toshvilpressa
#Ёшлар_даврасида

Тадбиркорликка илк қадам сабоқлари

Бўка туманидаги 15-сонли Меҳрибонлик уйида “Тадбиркорлик нима, бизнес фаолиятини бошлаш учун мавжуд имкониятлар” мавзусида семинар ташкил этилди.

Туман прокуратураси томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда бизнес соҳаси мутахассислари, тадбиркорлар, муассаса тарбияланувчилари иштирок этди.

Семинарда бизнесга қадам қўйган киши биринчи навбатда журъатли, мулоҳазакор ҳамда янгиликка интилувчан бўлиши лозимлиги, ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида сўз борди.

Шунингдек, ташаббускор ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш, уларнинг иқтисодий билим ҳамда кўникмаларини ошириб бориши лозимлиги ҳақида суҳбатлар ташкил этилди.

@toshvilpressa