Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
39K photos
5.35K videos
48 files
21.5K links
Download Telegram
#Бекобод_тумани
#Давра_суҳбати

Ёшлар ва аёллар дафтарлари мазмун-моҳияти тушунтирилди

⚡️Бекобод туман ҳокимлигида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман кенгаши томонидан ишсиз ёшлар бўйича алоҳида “Ёшлар дафтари”, ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида “Аёллар дафтари” жорий этишдан кўзланган мақсаднинг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ташкил қилинди.

📌Туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ё. Мўминова, Ёшлар ишлари агентлиги туман кенгаши раиси A. Каримов, умумтаълим мактаблари ёшлар етакчилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ўринбосарлари иштирок этган тадбирда бундай дафтарларни татбиқ этиш аёллар ва ёшлар бандлиги, уларнинг фаровон ҳаёти йўлида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_шаҳри

📌 Мамлакатимизда арзон ва сифатли қурилиш материалларига талаб катта, айниқса иморат том қоплама материалларидан бўлган шифер сифатли ҳамда ҳамёнбоп маҳсулот саналади.

❇️Оҳангарон шаҳрида 2018 йилда ташкил этилган "GREAT FINANCE" масъулияти чекланган жамияти томонидан том ёпиш материаллари, шунингдек замонавий шифер ишлаб чиқарилмоқда.

🔍Йиллар давомида бўш, ташландиқ бўлиб ётган 4,7 гектарлик жой тадбиркор сармояси ҳисобига қайта реконструкция қилиниб, йирик ишлаб чиқариш мажмуасига айлантирилди. Беларусь, Италия ва Хитой давлатларидан келтирилган замонавий шифер ишлаб чиқариш ускуналари ёрдамида йилига 1 млн. 900 та шифер, жами 57 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.

🖇Маҳсулотлар маҳаллий бозордан ташқари Қозоғистон Республикасига ҳам экспорт қилинмоқда.

🎥 Батафсил лавҳада👆

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Фидойилар_тақдирланди

🏢Бекобод тумани ҳокимлигида бир гуруҳ фидойи ва фаоллар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

🎖Тақдирланганлар сафидан туман тиббиёт ходимлари—фидойи шифокор ва халқпарвар, илғор тадбиркорлар, жами 27 нафар инсонлар ўрин олган.

Мазкур “Меҳр-саховат” кўкрак нишони туман ҳокими Ф. Худойбердиев томонидан ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#сессия
#Чирчиқ

🔎Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгашининг XXII сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибига қўйилган ўн тўртта масаланинг барчаси кўриб чиқилди.

Хусусан, биринчи масала бўйича шаҳар сайлов комиссияси раиси Б.Бакиевнинг халқ дупутатлари шаҳар Кенгашига ўтказилган сайлов натижалари ҳақида ахбороти эшитилди. Унга кўра, 4-сайлов округидан шаҳар ҳокими С.Юсупов энг кўп овоз олиб, шаҳар Кенгаши депутати этиб сайланди.

📍Сессия давомида қўйилган бошқа масалалар бўйича масъуллар ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари сўзга чиқиб, депутатлар олдида ахборот беришди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эътироф

Чирчиқда мукофотлар эгаларига топширилди

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги Фармонига асосан, Чирчиқ шаҳар тиббиёт ходимлари ҳамда тадбиркорлардан бир гуруҳи “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

🎗Чирчиқ шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган тантанали маросимда шаҳар ҳокими С.Юсупов тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ходимлар ва тадбиркорларга мукофотларни топширди.

💐Шаҳар ҳокими кўкрак нишони соҳибларини табриклаб, уларга ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Хавфсиз_ҳудуд

🚨 Зангиота ва Тошкент туманларида “Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари ўтказилади

🔖Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари А.Холмахматов, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Собировлар иштирокида ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни кучайтириш мақсадида “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактик тадбирларни ташкил этилишига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.

👥Йиғилишда Бош прокуратура, ИИВ масъул тармоқ раҳбар ва ходимлари, вилоят прокуратураси, жиноят ишлари бўйича вилоят суди, вилоят маъмурий суди судьялари, вилоятнинг ДХХ, ИИББ, Миллий Гвардия, ФВБ, Солиқ бошқармалари, вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази раҳбар ва масъул ходимлари ҳамда уларнинг қуйи тармоқлари раҳбарлари иштирок этишди.

📌Тадбирда Тошкент шаҳар худудларида ўтказилган тадбирлар намунасида Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларида ҳам “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилишини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

📝Унда тадбир қатнашчиларининг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, маълумотларни умумлаштириш, таҳлилий ҳисоботларни юритиш, тадбир натижаларига кўра тегишли қарорлар қабул қилиш бўйича вилоят тезкор штаби ва унинг ишчи гуруҳини тузиш бўйича ташкилий масалаларни кўриб чиқиш юзасидан вазифалар белгиланди.

Шунингдек, йиғилишда махсус тадбирларни ўтказишда иштирокчиларнинг гуруҳларга бўлиниши, уларни етарли куч ва воситалар билан таъминлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент

Пискентлик 16 нафар шифокор ва тадбиркор тақдирланди

🏅Президентимизнинг 2020 йил 26 майдаги Фармонига муфовиқ, Пискент тумани тиббиёт бирлашмаси, санитария-эпидемиологик осойишталик назорати маркази ходимлари ҳамда тадбиркорлардан 16 нафари “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

📌Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тантанада туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорларнинг пандемия давридаги хизматларини эътироф этди.

Уларга юксак мукофотлар топширилиб, саломатлик посбонлари ҳамда синовли даврда халқимиз учун беминнат ёрдам бериб келаётган тадбиркорларга миннатдорчилик билдирилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўка

Электр таъминотида узилишлар бўлмайди

🍁Бўка туман электр тармоқлари корхонаси томонидан куз-қиш мавсумига қизғин тайёргарлик кўриляпти. Хусусан, юқори кучланишли тармоқларда жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

❗️Шу билан бирга, "Бўдал" маҳалласига туман ҳокимлиги томонидан ажратилган темир-бетон устунларга 500 метр масофага сим тортилди. "Бўка" маҳалласини электр токи билан таъминловчи ТП-135 трансформаторида фазалараро тенг тақсимлаш ва электр ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари амалга оширилди. “Қорақўйли” маҳалласида янги темир-бетон устунлар ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.

📍Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида электр тармоғига халақит берувчи дарахт шохлари кесилиб, тармоқ бўйлаб жорий таъмир тадбирлари ҳам туман электр тармоқлари корхонасининг кунлик иш режасига киритилган.

📌Режага кўра, "Бўдал" маҳалласида яна 800 метр масофага электр симлари тортиш кўзда тутилган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#Тошкент_тумани

📌 Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус пандемиясининг иқтисодий тармоқларга салбий таъсирини юмшатиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Туманда бюджет даромадлари бўйича жорий йил 9 ойлиги учун ўрнатилган жами 138,3 млрд.сўм прогноз 143,0 млрд.сўмга таъминланиб, 103,4 фоизга ёки 4,7 млрд.сўмга белгиланган прогноз ортиғи билан бажарилди.

📎Жумладан, 3-чорак учун ўрнатилган жами 51.3 млрд.сўм прогноз амалда 52,6 млрд.сўмга таъминланиб, 103,9 фоизга ёки 1,3 млрд.сўмга белгиланган прогноз ортиғи билан бажарилди.

 🔹Шунингдек, маҳаллий бюджетга 9 ой учун белгиланган 14,6 млрд.сўм прогноз амалда 16,9 млрд.сўмга ёки 116 фоизга бажарилиши таъминланиб, маҳаллий бюджетда қўшимча 2,3 млрд.сўм маблағ қолдирилишига эришилди.

🎥Батафсил лавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram