Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
39K photos
5.35K videos
48 files
21.5K links
Download Telegram
#Куз_қиш_мавсуми
#Янгийўл_тумани

📖 Янгийўл туманида “Йўл харитаси”га асосан “Умид” МФЙ ҳудудида жойлашган 5 та бино реконструкция қилиниб, фуқароларга хонадон сифатида бириктириб берилган.

🔥Ушбу уйларда яшовчи фуқаролар учун керакли шарт-шароит яратиш мақсадида хонадонларга “зангори олов” олиб келиш учун газ таъминоти бўлими томонидан 150 метр Д-76 мм.ли, 210 метр Д-56 мм.ли тарқатувчи, жами 310 метр қувурлар ётқизилди ва 1 дона тақсимлаш нуқтаси ўрнатилди.

🏘 Шунингдек, аҳоли хонадонларига етказиб бериладиган “зангори олов” сарфини ҳисобга олиш учун 33 дона замонавий электрон газ ҳисоблаш ускунаси ўрнатилди. Ҳозирги кунда хонадонларда газ таъминоти йўлга қўйилган бўлиб, бир меъёрда етказиб берилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_тумани

Бекободда инвесторларнинг муаммолари ўрганилди

❗️Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Жамшид Абдусаломов
Бекобод шаҳрида бўлди. У бир қатор хорижий инвесторлар, хусусан, “Bekobod sintex” МЧЖ ва “JW TEC” МЧЖ хорижий корхоналари, “Sheengli steel” МЧЖ ва “Bekobod ogneupor” МЧЖ қўшма корхоналари раҳбарлари билан учрашди.

📍Жамшид Абдусаломов инвесторларнинг фаолияти билан яқиндан танишиб, иш жараёнидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари, таклиф ва мулоҳазалари юзасидан суҳбатлашди. Мулоқот давомида тадбиркорлар билан бир қатор масалалар юзасидан маслаҳатлашди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_шаҳар

Нурмуҳаммаднинг коллекцияси раҳбарлар эътиборини тортди

⚡️Қўл меҳнати билан яратилган маҳсулотлар азалдан қадрланиб келинган. Дунё миқёсида ташкил этиладиган халқаро кўргазмаларда ҳам бундай меҳнат намуналари юқори баҳоланади.

🙍🏻‍♂️Оҳангарон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1996 йилда туғилган Нурмуҳаммад Анорқулов болалигидан рассомлик ва ҳунармандчиликка қизиқиб, қўл меҳнати билан турли буюмларнинг макетларини ясаб келади. Унинг яратган маҳсулотлари чинакам мўъжизадир.

📍Нурмуҳаммад бугунги кунда автомобилларга техник хизмат устахонасида ишлайди, ҳунармандчилик билан эса ишдан бўш вақтларида шуғулланади. Унинг айтишича, болалигида дўкондан сотиб олинган ўйинчоқларни ўйнашга қизиқмаган, аксинча уларни ўзи ясашга ҳаракат қилган ва буни уддалаган ҳам. Бунда унинг отаси Жумадилла Алимов шароит яратиб берган. Коллежда ўқиб юрган кезларида эса ўқитувчиси Зиёд Эркабоев ҳам унинг интилишларини қўллаб-қувватлаган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

“Бўстонлиқ картошкачилик маркази”: ҳосилни саранжомлашга киришилди

📌Бўстонлиқ тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Д.Саъдуллаев “Бўстонлиқ картошкачилик маркази” масъулияти чекланган жамиятининг фаолияти билан яқиндан танишди. Мутасадди “Ғазалкент” ҳудудида экилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиштириб олиш жараёнини кўздан кечирди.

📍Бугунги кунда “Бўстонлиқ картошкачилик маркази” МЧЖ томонидан кунига 200-300 тоннагача пиёз йиғиб олинмоқда. Ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулоти жамиятга қарашли 30 минг тонна сиғимга эга бўлган музлаткичларга жойлаштирилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай_тумани

4-сектор раҳбари хотин-қизлар билан учрашди

Қибрай туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари Ш. Холматов "Байтқўрғон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хотин-қизлар билан учрашиб, уларнинг муаммолари билан қизиқди.

♻️Учрашув давомида айрим хотин-қизлар томонидан билдирилган камчилик ва муаммолар ечими юзасидан уларнинг уйларига бориб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

📍Маълумот учун, Қибрай туманидаги 4- сектор ҳудудида 15 та маҳалла жойлашган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз

⚡️Чинозлик оила дурадгорлик касбининг ортидан умргузаронлик қилади. Эр йигитлар касби билан бугун хонадон қизлари шуғулланаяпти. Ростан, ўн ўғилдан кам эмас улар...

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#инвестиция

Бўстонлиқ туманида янги лойиҳа иш бошлайди

⚡️Бўстонлиқ туманидаги "NCG C AND M" МЧЖ қўшма корхонаси ҳамда Кореянинг “GID CO.LTD” компанияси ҳамкорлигида "Қорамозор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Қум-шағал ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш" лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 2,1 млн. АҚШ доллари бўлиб, барчаси тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобланади.

📍Бугунги кунда Хитойдан замонавий асбоб-ускуналар тўлиқ олиб келинган бўлиб, ҳозир уларни ўрнатиш ишлари олиб бориляпти. Мазкур лойиҳа тўлиқ фойдаланишга топширилгач, 20 та иш ўрни яратилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_тумани

Депутатликка номзод сайловчилар билан учрашди

⚡️Жорий йилнинг 18 октябрь куни Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашидаги бўшаб қолган депутатлик ўринларга сайлов бўлиб ўтади. Айни кунларда номзодлар томонидан жойларда сайловчилар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

📍Хусусан, 23 – “Санам” сайлов округидан номзоди кўйилган туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев 2-сектор биносида сайловчилар билан учрашди. Тадбирда номзод йиғилганларни ўз сайловолди дастури билан таништирди.

📌Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда сайловчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркор ва фермерларга амалий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган, шунингдек, қишлоқ ҳудудлари инфратузилмасини, аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш билан боғлиқ муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари хусусида фикр алмашилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Кибрай #Зангиота #Тошкент_тумани #медиа_тур

🍁Куз-қиш мавсуми олдидан жойларда корхона ва ташкилотлар томонидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, аҳоли томонидан электр энергияси таъминоти бўйича мурожаатлар кўпаймоқда, хавотирли фикрлар айтилмоқда.

⁉️Ушбу фикрлар қанчалар асосли? Тошкент вилояти электр энергияси таъминоти қишги мавсумга шайми?

📌Айни пайтда мана шу масалаларга бағишланган медиа-тур бўлиб ўтмоқда. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати, Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан ҳамкорликда ташкил этган мазкур тадбирда 10 дан ортиқ марказий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

🔎Медиа-тур давомида журналистлар Қибрай тумани ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фаолияти билан танишдилар. Шу жойнинг ўзида соҳага янги ускуналар ва технологиялар намойиш этилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram