Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#cпорт

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби очиқ биринчилигида ким ғолиб бўлди?

Куни кеча Пискент туманида юнон-рум кураши бўйича Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби очиқ биринчилиги беллашувлари бўлиб ўтди.

Беллашувларда Нурафшон, Бекобод, Чирчиқ шаҳарлари, Тошкент, Бекобод, Оққўрғон ва Пискент тумани спортчи ёшлари иштирок этди.

Гиламда кечган муросасиз баҳсларда Пискент тумани полвонлари 8 та олтин, 5 та кумуш, 4 та бронза медалини қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Тошкент, учинчи ўрин Бекобод тумани спортчиларига насиб этди. Ғолибларга БЎСМнинг совғалари топширилди.

Маълумот ўрнида, Пискент тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида юнон-рум кураши бўйича Ғаффор Дўсматов раҳбарлигидаги гуруҳларда 52 нафар спортчи ёшлар кураш сирларини ўрганмоқда.

@toshvilpressa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#cпорт

Кураш бўйича Олмалиқ шаҳридаги "Mеталлург" спорт мажмуасида бўлиб ўтган чемпионат "Ўзбекистон 24" нигоҳида.

@toshvilpressa
#cпорт
#cаховат
#томорқачилик

УЗ: Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан карантин даврида аҳолига ёрдам кўрсатиш мақсадида шу кунга қадар “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди, “Саховат ва кўмак” жамғармасига 40 миллион сўмга яқин хайрия маблағларини ўтказиб берди.

🛍Кам таъминланган ҳамда эҳтиёжманд оилалар учун эса озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситалари етказиб берилмоқда.

🌱 Шунингдек, бошқарма тизимидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари томонидан бўш ётган ерлардан унумли фойдаланиш, мева-сабзавот экинлар экиш, дарахтлар парвариши бўйича ҳам ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

🥦Хусусан, Нурафшон шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ходимлари томонида бўш турган ерлар қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун шай ҳолатга келтирилди.

❗️Бу каби ишлар ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#cпорт
#Олмалиқ

Эрталабки бадантарбия машқлари оммалашмоқда

⚡️ Ҳар куни эрталаб 10 дақиқа жисмоний машқлар билан шуғулланиш кундалик иш унумдорлигини 65-70 фоизга ошириши исботланган. 15 дақиқа бадантарбия қилган кишининг хотираси тиниқлашиб, ақли ва кўзи ўткирлашади, ҳаракат-таянч тизими фаолияти яхшиланади.

⛹🏻 Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси – аҳолини жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилиш бўлиб, бу борада Олмалиқ шаҳрида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

👯Жумладан, шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари ҳамкорлигида ҳар бир маҳаллага биттадан мураббий бириктирилиб, ёшлардан тортиб кексаларгача бўлган гуруҳлар билан кунлик бадантарбия машқлари ўтказилмоқда.

🏬 Машғулотларда айниқса, кўп қаватли турар-жойларда истиқомат қилаётган аҳоли фаол иштирок этаяпти.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Cпорт

Ангренда замонавий бокс зали очилди

⚡️Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Ангрен шаҳридаги бокс залининг тантанали очилиши ҳамда республикамизда боксни ривожлантиришга ҳисса қўшиб келаётган спорт фахрийларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

📌Тадбирда Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ангрен шаҳар ҳокимлиги, шаҳар ички ишлар бўлими раҳбарлари, Мудофаа вазирлиги Қуролли кучлари ҳарбий қисмининг мутасаддилари, спортчилар ота-оналари, хизмат кўрсатган мураббийлар, бокс бўйича Ўзбекистон чемпионлари, бокс фахрийлари ва 2016 йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров иштирок этди.

📍Эслатиб ўтамиз, мазкур бокс зали Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ажратилган 560 миллион сўм маблағ ҳисобига таъмирланди ҳамда вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан ажратилган спорт жиҳозлари билан жиҳозланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Cпорт

Комбинатда мини футбол мусобақаси ўтказилди

⚡️Президентимиз томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш” бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси – ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган бўлиб, унинг доирасида ҳар йили “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятида “Бошқарув раиси кубоги – 2020” мини футбол мусобақаси ўтказиб келинади.

⛹🏻Яқинда жорий йилги мусобақанинг финал босқичи бўлиб ўтди.

🥇🥈🥉Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин 1-сонли прокат цехи, 2-ўрин халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш цехи ва 3-ўрин эса электрда пўлат эритиш цехи ёшларига насиб қилди.

🎁Ғолиб жамоалар пул мукофоти, диплом ва медаллар билан тақдирланди.

✍️Сарвиноз ШЕРАЛИЕВА,
ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети талабаси.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_тумани #Cпорт

Оҳангарон туманида оммавий спорт тадбири ташкил этилди

⚡️Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан Оҳангарон туманида оммавий спорт тадбирлари ўтказилди.

🏃🏻‍♂️600 нафарга яқин иштирокчилар қатнашган машғулотлар эрталабки 08:00 да "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида марафон юриш ҳамда бадантарбия машқлари билан бошланди.

🏆13-15 ёшли 40 нафар ўқувчилар қатнашган веломарфон ҳам ташкил этилди. Маррага биринчи бўлиб келган иштирокчи Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби маъмурияти томонидан кўчма кубок билан тақдирланди.

⚡️Тадбир давомида спорт ярмаркаси ташкил этилиб, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва аҳоли ўртасида оммавий спортни тарғиб қилиш бўйича малакали спортчи ва мураббийларнинг тавсиялари тингланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#cпорт
#Олмалиқ

Олмалиқ шаҳри жамоаси биринчи ўринда

⚡️ Олмалиқ шаҳрида спортнинг жет кундо тури бўйича ўсмирлар ва катталар ўртасида Тошкент вилояти очиқ турнири бўлиб ўтди.

📌Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Тошкент, Пискент туманларидан жами 7 та жамоа, 200 нафар спортчилар иштирок этган турнирда Олмалиқ шаҳри 1-ўрин, Тошкент тумани 2-ўрин ва 3-ўринни Оҳангарон шаҳри жамоалари қўлга киритди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Cпорт

UZ: Ҳорманг, чемпионлар!

👉Батафсил

RU: Как дела, чемпионы!

👉Подробно

EN: What's up, champions!

👉More info

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok