Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.28K videos
48 files
21.2K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

♻️Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан соҳада олиб борилаётган янгиликлар, ўзгаришлар солиқ тўловчиларга етказилмоқда.

🔹Паркент туманида ташкил этилган навбатдаги сайёр тарғибот тадбирида солиқ тўловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

#Паркент
#учрашув

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Мактаб кутубхонасига 1200 дан ортиқ китоб совға қилинди

📚Паркент туманидаги 54-умумтаълим мактаби кутубхонасига вилоят прокурори Салом Самадов 225 дона, туман ҳокими Ниғмат Муҳамедов 1000 дона бадиий адабиётлар совға қилди.

📌Шу муносабат билан умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбирда вилоят прокурори, туман ҳокими, халқ таълими бўлими мутасаддилари, фахрий устозлар ва ўқувчилар қатнашди.

🔰Вилоят прокурори Салом Самадов китобларни мактаб раҳбариятига топширар экан, бу даргоҳда таҳсил олаётган ёшлардан келгусида етук ва баркамол, эл-юрт манфаати, Ватан равнақи йўлида фидокорона меҳнат қиладиган инсонлар етишиб чиқишига ишонч билдирди.

#Паркент
#маънавият

👉Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
🇺🇿Бугун Паркент тумани Давлат солиқ инспекцияси ходимлари иштирокида Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан давра суҳбати ўтказилди.

📕Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасининг мазмун-моҳияти хусусида сўз юритилди.

❇️Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари М.Ибрагимов ва Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати К.Исломов қатнашиб, маъруза қилдилар.

#Паркент

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
1 нафар тадбиркорга 1 нафар ёш бириктирилди

Паркент тумани ҳокимлигида туман ҳокими Н.Муҳамедов, ҳоким ўринбосарлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, тадбиркорликка кўмаклашиш бўлимлари ташаббуси билан "Ёшлар дафтари" да турувчи 193 нафар ёшлар ва ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари, тадбиркорлар иштирокида учрашув ташкил этилди.

📌Учрашувда ишсиз ва уюшмаган ёшларнинг аксарияти ишга жойлашиш учун ташкилот мутасаддилари билан шартнома имзоладилар.

🔹 Тумандаги мавжуд тижорат банклари томонидан кредит олиб, шу орқали тадбиркорликни ривожлантириш истагида бўлганлар рўйхатга олиниб, уларга бу борада яқиндан кўмак берилиши белгиланди. Шунингдек, тадбирда 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёш бириктирилди.

#Паркент

👉Каналга уланиш👈

Web-site | Facebook| Instagram|YouTube
Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Мамлакатимизда ҳафтанинг ҳар жума куни «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» ўтказилади. Шу муносабат билан Паркент тумани Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи, подполковник Дилшод Халилов бошчилигидаги инспекторлар бугун ўз хизмат фаолиятини йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботини таъминлашдан бошлади.

🔷 5-сонли айрим фанларга ихтисослаштирилган мактабда ўтказилган учрашувда соҳа мутахассислари ўқувчи ёшларга йўлларда ҳаракатланиш қоидалари хусусида тушунча беришди.

👉БАТАФСИЛ

#Паркент

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Адиб хотирасига эҳтиром

📌Бу йил ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири Ўткир Ҳошимов таваллудига 80 йил тўлади.

Шу муносабат билан Паркент туманидаги 31-умумтаълим мактабида “Эл ардоғидаги адиб” номли тадбир бўлиб ўтди. Олий тоифали она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси Назокат Ҳусанова бошчилигида ташкил этилган хотира кечасида ўқувчилар адибнинг асарларидан саҳнавий кўринишлар ижро этдилар.

🔰Дилтортар куй ва қўшиқлар, дилбар шеърлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади. Бу каби адабий кечаларнинг ташкил этилиши ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат, ўзбек адабий меросига эҳтиром руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

#Паркент

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
“Маҳаллабай” ишлаш тизими жорий этилмоқда

⚡️Паркент тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ниғмат Муҳамедов Заркент қишлоғидаги “Янгиобод”, “Истиқлол”, “Давлатобод”, “Тоживай Ризаев”, “Қўрғон” маҳаллаларида бўлди.

🔎Туман ҳокими “маҳаллабай” ишлаш бўйича янги тизимни йўлга қўйиш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича янгича ёндашиш ва ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ўринбосарларига топшириқлар берди.

❗️❗️Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзоларига тадбиркорлик субъектларини мулк шаклидан қатъи назар тўлиқ хатловдан ўтказиш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги камчилик ва бюрократик тўсиқларни бартараф қилиш, камбағал оилалар ишсиз аъзоларининг бандлигини таъминлаш, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганларга иш топишда ёрдам бериш чора-тадбирларини белгилаш вазифалари топширилди.

▶️Батафсилушбу ҳаволада ўқинг

#Паркент

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди

🔍Сессияда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Кун тартибига қўйилган еттита масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди. Айниқса, туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси М.Бердиқулованинг тумандаги айрим географик объектлар номини қайта номлаш ва ўз номида қолдириш тўғрисида қилган маърузаси кенг муҳокама қилиниб, тасдиқланди.

📌Жараёнда кўрилган масалалар юзасидан Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.

#Паркент

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Мумтоз адабиётимизнинг икки даҳосига эҳтиром

⚡️Мамлакатимизда ҳар йили февраль ойида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакилларидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунлари нишонланади.

📌Паркент туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда давлат, жамоат арбоби ва ҳассос шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур тавалллудининг 538 йиллиги муносабати билан “Назм ва наво” кечаси бўлиб ўтди.

Болалар мусиқа ва санъат мактаби мутасаддилари томонидан ташкил этилган кечада таниқли санъаткорлар ҳамда мақом ансамбли томонидан Навоий ва Бобур қаламига мансуб дилрабо қўшиқлар, халқ мақомлари ижро этилди.

⚡️Кеча қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.

#Паркент_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ёшлар ўртасида вилоят биринчилиги бўлиб ўтди

⚡️Паркент тумани 52-умумтаълим мактабида Ўзбекистон француз бокси "SAVAT" ассоциацияси Тошкент вилояти бўлинмаси томонидан вилоят биринчилиги учун мусобоқа бўлиб ўтди. Унда 2002-2014 йилларда туғилган 150 нафардан ортиқ ўғил-қизлар ўзаро куч синашдилар.

📌Ангрен, Оҳангарон шаҳарлари, Пискент, Юқори Чирчиқ ва Паркент туманлари боксчилари ўртасида кечган қизғин беллашувларда паркентлик спортчилар биринчи, Юқори Чирчиқ тумани боксчилари иккинчи, Ангрен шаҳри ёшлари эса учинчи ўринларни эгаллади.

📍Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Паркент туман ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ва Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган мусобоқада ғолибларга диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

#Паркент
#Бокс

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube