Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.5K photos
5.31K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#конференция

⚡️Айни дамда Тошкент давлат аграр университетида “Ўзбекистон ёшлари: аграр соҳа ривожида менинг ҳиссам” мавзусида РЕСПУБЛИКА III - ИЛМИЙ – АМАЛИЙ ОНЛАЙН КОНФЕРЕНЦИЯСИ бўлиб ўтмоқда.

📌Конференциясини Тошкент давлат аграр университетининг www.youtube.com даги каналида кузатиб боришингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#конференция

🖥Ёшларимиз, хусусан талабалар ўртасида маънавият гулшани бўлмиш – “Адиблар хиёбони”даги бой маънавий ва маданий меросимизни тарғиб қилиш мақсадида Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими билан ҳамкорликда “Адиблар хиёбони – маънавий бунёдкорликнинг рамзи” мавзуcида маърифий онлайн конференция ташкил этилди.

👥Конференцияда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раҳбари, Ўзбекистон Халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари Сайёра Файзиева, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Баҳодир Хусанов, филология фанлари номзоди, профессор Норқул Бекмирзаев ва 100 дан ортиқ талабалар онлайн иштирок этди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#конференция

“Аёллар қаноти”: эзгу мақсадлар йўлида

⚡️Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Учинчи Ренессанс босқичида аёллар олдида турган муҳим вазифалар” мавзусида онлайн конференция ташкил этилди.

🎤Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари ва Тошкент Давлат аграр университетлари профессор-ўқитувчилари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари иштирок этган тадбирни вилоят Кенгаши раиси Умид Шоумаров кириш сўзи билан очди.

🔸Анжуманда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида хотин-қизларнинг иштироки ортиб бораётгани, уларни бегона ғоялар, зарарли оқимлар таъсиридан асраш баробарида интеллектуал салоҳияти ва истеъдодларини рўёбга чиқариш, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли қизлар билан самарали ишлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

✔️Дарҳақиқат, бугунги кунда аёлларнинг жамиятдаги ижтимоий мавқеи кўп жиҳатдан ўзгариб, уларнинг давлат бошқаруви органларида, вазирлик ва идораларда, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик соҳаларидаги иштироки янада кучайди.

📍Юртимизда аёллар ҳуқуқи аввало Конституциямизда кафолатланган. Ундаги бир қанча моддалар аёлларга бағишланган. Шу боис, юртимизда гендер тенгликни таъминлаш ва хотин-қизларнинг ижтимоий турмуш шароитларини яхшилаш масаласи давлат сиёсатига даражасига кўтарилди. Бу мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги илғор қадамларидан бири саналади.

📌Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети доценти, педагогика фанлари номзоди
Ш.Уришев, Тошкент Давлат аграр университети доценти М.Атабаев, Халқ таълими вазирлиги мактабдан ташқари таълимни ташкил этиш бошқармаси масъул ходими С.Махмудова, Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгаши депутати М.Бердиқулова ва бошқалар бугун Ўзбекистон учинчи Ренессанс остонасида тургани, илм-фан ривожланган, рақамли иқтисодиёт амалиётга кенг кириб бораётган, ахборот технологиялари барча соҳани қамраб олган даврда улуғвор мақсадлар йўлида ҳар бир соҳа вакиллари, хусусан сиёсий партиялар, депутатлар ҳам ўз кучи ва имкониятига даражасида тараққиётнинг янги босқичида фаолият олиб бориши зарурлигини таъкидлашди.

🙍🏻‍♀️Йиғилиш сўнгида “Аёллар қаноти” фаолиятини кучайтириш ва замон талабларида олиб бориш, ташаббускорлигини ошириш, партия тизимида фаол аёллар сонини кўпайтириш ва улар меҳнатини муносиб рағбатлантириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

✍️Фотима САТТАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши
матбуот котиби.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_тумани
#Конференция

O`zLiDeP ёшлар масалалари билан шуғулланмоқда

🔖 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бекобод туман Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

📌 Тадбирда O`zLiDeP туман Кенгашининг бошланғич партия ташкилотларидан сайланган 11 нафар вакил иштирок этди.

Конференцияда O`zLiDeP туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” фаолиятининг ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, ёшлар билан ишлаш самадорлигини ошириш, унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар “йўл харитаси” муҳокама қилинди. Шу билан бирга, “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик кенгаши таркиби тасдиқланди ва Тошкент вилояти Кенгаши “Ёшлар қаноти” Жамоатчилик кенгаши конференциясига делегатлар сайланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#конференция

⚡️Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси учун малакали мутахассисларни тайёрлашда асосий даргоҳлардан бири – Тошкент давлат аграр университетида бугун таълим жараёнига хорижнинг илғор тажрибаларини татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Олий ўқув юртида халқаро ташкилотлар иштирокида ўтказилган онлайн конференцияда ҳам тармоқдаги янгиликлар баробарида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

🤝Шунингдек, тадбирда университетда таълим тизимини ривожлантиришда алоҳида ҳисса қўшган, умрини илм-фанга бағишлаган фидойи устозларнинг меҳнатлари ҳам эътироф этилиб, муносиб рағбатлантирилди.

🎞Видеолавҳа шу ҳақида👆

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Конференция

Мактабгача таълим масалалари муҳокама этилди

🔰 Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ҳамда Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармаси ҳамкорлигида “Мактабгача таълимда сифат ва самарадорликни таъминлашнинг устувор вазифалари” мавзусида конференция бўлиб ўтди.

❇️Тадбирда Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Олимов, Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ректори К.Эшпўлатов ҳамда институт катта ўқитувчилари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими мудирлари, шўъба мудирлари, педагог тренерлар қатнашди.

Тақдимотчилар томонидан иштирокчиларга мактабгача таълим тизимида сифат ва самарадорликни ошириш механизмини янада жонлантириш, онлайн фаолият давомида ҳосил бўлган бўшлиқлар ўрнини тўлдириш бўйича тавсиялар берилди ҳамда фикр, тажриба алмашилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#сайлов
#конференция

📌Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Тошкент вилояти бўлими қайта ташкил этилди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok