Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.8K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#Олмалиқ_шаҳри
#cайёр_қабул

Айни пайтда Олмалиқ шаҳридаги "Болажон" боғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан Олмалиқ шаҳри ҳамда Пискент ва Бўка туманлари фуқароларининг мурожаатларини тинглаш учун ташкиллаштирилган сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

Жараёнда республикамизнинг 17 та вазирлик, идора ва қўмиталари раҳбарияти фуқароларни қабул қилмоқда.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов иштирок этмоқда.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#cайёр_қабул

Ўқитувчи 60 ёшда, директор уни пенсияга мажбурий чиқариб юбораяпти. Ким ҳақ?

Айни пайтда Олмалиқ шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси масъуллари иштирокида сайёр қабул давом этмоқда.

Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтаётган қабулга ҳам кўпчилик келган. Улар томонидан билдирилаётган таклиф ва мулоҳазаларнинг аксарияти жойида ҳал бўлаяпти, айримларига эса вақт талаб қилиши ҳақида тушунтириш берилмоқда.

Масалан, Ҳусан Расулов Бўка тумани "Қорақўйли" маҳалласининг раиси. Унинг айтишича, қишлоқда иккита мактаб бор. Бири эски, мослаштирилган бино. Агар нариги мактаб ремонт қилинса, янги бино қурилса, бир қишлоқнинг, бир оиланинг фарзандлари иккита мактабга бормас, бўшаган бинода эса мактабгача таълим ташкилоти очишга имкон туғиларди.

Вазирлик мутасаддилари, Бўка тумани ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбари биргаликда ушбу таклифни атрофлича кўриб чиқиб, 2023 йилги давлат дастурига ўша ҳудудда янги мактаб қуриш масаласини киритилишини мақсадга мувофиқ деб топдилар.

Шаҳодат Эшбоева Олмалиқ шаҳридаги 7- умумтаълим мактабида ишлайди. Устоз муаллима яқинда 60 ёшга тўлди. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, у ҳам нафақа олиб, ҳам таълим даргоҳида ишлаб келмоқда. Аммо, мактаб директори яқинда уларга ишдан бўшаши ҳақида ариза ёзиши кераклигини айтиб, жойни ёшларга бўшатишни талаб қилади.

Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Абдукамол Мамадалиев масалани ўрганиб, устоз мураббийга бўлган бу муносабат учун масъулларга танбеҳ берди. Ўқитувчи ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Сайёр қабул давом этмоқда....

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен
#cайёр_қабул

Мамлакатимизда халқ билан мулоқотнинг ягона механизми татбиқ этилиши натижасида одамларнинг муаммолари ҳал этилиб, уларни қийнаб келаётган масалаларга ижобий ечим топилмоқда.

⚡️Бугун Ангрен шаҳридаги "Бунёдкор" аҳоли дам олиш мажмуасида карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси томонидан сайёр қабул ташкил этилди.

📝Тадбир давомида жами 300 дан ортиқ мурожаат ва таклифлар республика, вилоят ва шаҳар мутасаддилари томонидан ўрганилди. Хусусан, аксарият муаммо ва масалаларга шу жойнинг ўзида ечим топилди.

❗️Тошкент вилояти бўйлаб сайёр қабуллар давом этмоқда. Навбатдаги сайёр қабул эртага Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Чирчиқ шаҳри ва Қибрай тумани аҳолиси иштирок этиши мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент
#Cайёр_қабул

Халқ билан мулоқот: сайёр қабулда аҳоли мурожаатлари ҳал этилмоқда

❗️Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев мутасадди раҳбарлар ҳамроҳлигида "Саидобод" маҳалласида, хонадонларда бўлиб, маҳалладаги муҳит, аҳолининг турмуш тарзи, ижтимоий соҳа обьектларининг ҳолати, мавжуд муаммо ва камчиликларни яқиндан ўрганди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram