Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#қарор
#Ангрен_шаҳри

Ангренни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари қабул қилинди

✍🏼 Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:


🏠Республика Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, вилояти ҳокимлиги ҳамда Ангрен шаҳар ҳокимлиги “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси билан биргаликда 2020-2022 йилларда Ангрен шаҳрида 25 та арзон 5-7 қаватли кўп квартирали уйларни қуриш чораларини кўради;

🌆Вилоят ҳокимлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда лойиҳа ташаббускорларни жалб этган ҳолда “Кимёгар” маҳалласида қурилиши тугалланмаган техник жиҳатдан яроқсиз ҳолдаги 3 та кўп қаватли ётоқхона биносини белгиланган тартибда бузиб, бўшаган ҳудудда 2020 йилда замонавий турар жой комплексларини қурилади;

🎡Вилоят ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда Ангрен шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғи (36 га) негизида замонавий истироҳат боғи ҳамда “Йўлдош Охунбобоев” номли истироҳат боғи (48 га) негизида замонавий экопарк барпо этилади;

🏊‍♀️“Олмалиқ КМК” АЖнинг Ангрен шаҳри, Тараққиёт маҳалласида жойлашган “Дельфин” ёпиқ сув ҳавзаси реконструкция қилиниб, 2020 йил биринчи ярим йиллигида фойдаланишга топширилади

⚽️Шаҳардаги “Кимёгар” шаҳар марказий стадиони 2020 йилда ишга туширилади;

📌Шунингдек, шаҳардаги бўш турган собиқ руҳий асаб касалликлари шифохонаси биноси хорижий инвестор (“Hitit Social Tesisler Soglik Insaat Tigaret”) ўз маблағлари ҳисобига “Неврология ва кўп тармоқли клиника” тиббий марказини икки ой муддатда ташкил қилиши учун “ноль” харид қийматида берилади.

▶️каналга уланиш
@toshvilpressa
#Ангрен_шаҳри

⚡️Ангрен шаҳрида сектор раҳбарлари, Иктисодий жиноятларга карши курашиш Департаменти шаҳар булими хамда МИБ шаҳар бўлими, "Ангрен Деҳқон бозори" МЧЖ билан хамкорликда, эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш, карантин вақтида аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида тасдикланган режага мувофиқ шаҳар ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида мунтазам равишда кўчма савдо ярмаркалари ташкил этиб келинмокда.

▶️Батафсил

*****

⚡️Руководители городских секторов, городской отдел Департамента по борьбе с экономическими преступлениями при Генеральной прокуратуре, городской отдел БОИ совместно с ООО "Ангрен Деҳқон бозори" в целях нормализации эпидемиологической ситуации, противопоставлению пандемии коронавируса и создания новых удобств находящимся в условиях карантина ангренцам по утверждённому плану организует в махаллях Ангрена передвижные торговые ярмарки.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен_шаҳри

Вилоят ҳокимлиги томонидан Ангрен шаҳри Янгиобод шаҳарчасига медиа-тур ташкил этилди

🌅Унда вилоятнинг туристик салоҳияти, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ижросининг бориши, инвестициявий муҳит, эришилган ютуқлар ва марралар ҳақида сўз борди.

💠Медиа-тур доирасида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари журналистлар билан мулоқот қилишди.

🎁Маросим журналистларнинг касб байрамига тўғри келгани туфайли, шу жойнинг ўзида бир гуруҳ фаол журналистлар вилоят ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен_шаҳри
#Call_center

⚡️Ангренда аҳолига тиббий ва психологик ёрдам кўрсатишга мослашган "CALL CENTER" иш бошлади.

⚡️
Ангрен фуқаролари тиббий-психологик кўмакка эҳтиёж сезса, қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин:

☎️70)-662-11-02
☎️70) 662-11-04
☎️70) 662-11-08
☎️70) 662-15-47

☎️1277 (қисқа рақам)

🏠Карантин қоидаларига амал қилинг!

Батафсил 🎥 видеолавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен_шаҳри
#ёшлар

🎗Вилоятимизда ёшларнинг таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш, маънавий муҳитни яхшилаш, тадбиркорликка бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда бизнес ғояларини қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб амалий ишлар қилинмоқда.

💻Берилган имкониятдан келиб чиқиб, ахборот технологиялари, дастурлаш, график дизайн каби йўналишларда ангренлик ёшларимиз алоҳида фаоллик кўрсатмоқда.

🎥Батафсил: "Ўзбекистон 24" лавҳасида.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен_шаҳри
#брифинг

📌Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулло Маҳмудов иштирокида брифинг ташкил этилди. Унда коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва иқтисодиётни тиклаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан маълумотлар берилди.

🔰Қайд этилишича, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий таъминот йўналишида мавжуд жами 1127 та корхонадан бугунги кунда 553 таси фаолият олиб бормоқда.

Шаҳарда истиқомат қилаётган фуқароларнинг 231 нафарида коронавирус касаллиги тасдиқланган бўлиб, улардан 184 нафари тўлиқ соғайган. Қолган беморлар эса умумий амалиёт шифокорлари томонидан тиббий назоратга олинган.

🔷Эҳтиёжманд, кам таъминланган ҳамда вақтинча ишсиз қолган 2 минг 104 нафар фуқародан 1 700 нафарининг бандлиги таъминланган.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен_шаҳри

Меҳнат ярмаркасида 600дан зиёд иш ўрни таклиф этилди

🔷Ангрен шаҳар ҳокимлиги, прокуратураси ва Бандликка кўмаклашиш маркази, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда аҳолининг банд бўлмаган қатлами учун анъанавий меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

📌Тадбирда Ангрен шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Шукурулла Маҳмудов иштирок этиб, фуқароларни қизиқтирган саволлар ва мурожаатларига батафсил жавоб берди. Шунингдек, корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринлари билан ҳам яқиндан танишди, ярмарка ташкилотчилари билан суҳбатлашди.

✔️Меҳнат ярмаркасида 60 та корхона 602 та бўш иш ўрини билан қатнашди. Карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилган тадбирда икки юз нафарга яқин фуқаро қатнашди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен_шаҳри
#брифинг

❇️Ангрен шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича брифинг ташкил этилди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосари Музаффар Сулкаев иштирок этиб, ахборот берди.

♻️Қайд этилдики, шаҳарда 363 та йирик саноат корхоналари мавжуд бўлиб, жорий йил бошидан буён 2 трилион 62 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.

🔹Маҳсулотларнинг 30 фоизи экспортга йўналтирилган. Айни пайтгача 10 фоиз маҳсулотлар маҳаллийлаштириш дастури асосида тайёрланмоқда.

🔶Жорий йилнинг якунига қадар шаҳарда 3 мингга яқин янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен_шаҳри

Хотин-қизларга касб ва бизнес сирлари ўргатилмоқда

❇️Бугун жамиятимизда “тадбиркор аёл” ибораси кўп ишлатилиб, тобора оммалашиб бормоқда. Боиси, мамлакатимизда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, улар орасидан тадбиркорликка қизиқиши борларини қўллаб-қувватлаш кенгайиб бораётир.

🔰Ангрен шаҳридаги “Истиқбол” маҳалласида фаолият кўрсатаётган “Аёллар маънавият ва маърифат маскани” тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш иштиёқидаги хотин-қизлар билан гавжум.

🔷Вилоят хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази, Ангрен шаҳар ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида ўқув машғулотлари ташкил этилаяпти. Тикувчилик йўналишида зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган 20 нафардан зиёд хотин-қизга марказ томонидан сертификатлар берилди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен_шаҳри

Хорижда ишлаш учун касбга ўқитиладиган марказ очилади

🔹Тошкент вилояти ҳокимлиги капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича котибияти мудири А.Сатторов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари, хусусан, вилоят қурилиш бошқармаси бошлиғи Э.Пўлатов, "Ягона буюртмачи хизмати" ИК директори О.Қурбонов ва вилоят архитектура-қурилиш назорат инспекцияси бошлиғи Н.Деҳқонов ва Ангрен шаҳар ҳокимлиги масъуллари Президентимизнинг 2020 йил 15 сентябрдаги ПҚ-4829-сонли қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Ангрен саноат ва хизмат кўрсатиш касб- ҳунар коллежида бўлишди.

❇️Мазкур коллежда хорижда ишламоқчи бўлган шахсларни талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш бўйича ўқув маркази ташкил этилиши мўлжалланган.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен_шаҳри
#Марафон

“Янги нафас” – “Save Aral” марафони бўлиб ўтди

⚡️Ўзбекистон енгил атлетика ва триатлон федерациялари, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент вилояти ва Ангрен шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда Ангрен шаҳрида велопойга, оммавий югуриш ва юриш мусобақалари марафони ўтказилди.

🏃🏻‍♂️🏃🏻‍♀️Маълумки, Ўзбекистон енгил атлетика федерцияси томонидан республикамизнинг 19 та шаҳари бўйлаб “Янги нафас” дастури доирасида “Save Aral” марафони ва юриш бўйича оммавий тадбирлар ўтказилмоқда. Мазкур тадбирлар Тошкент вилоятида ҳам давом эттирилмоқда.

📌Дастлаб бундай тадбир Ангрен шаҳрида бошланди. Эрталабдан шаҳарнинг етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган аҳолиси “Тараққиёт” маҳалласининг Ибн Сино кўчасига йиғилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен_шаҳри
#Бизнинг_байроқ

Тоғлар орасидаги забаржад шаҳар – Ангрен бугун тамомила янги қиёфага кирган. Кенг ва равон йўллари, ёруғ ва ойдин кўчалари мамлакатимизда инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар мундарижасидан сўзлайди...

📌Ангренликлар меҳмондўст халқ. А-373 Тошкент-Фарғона-Ўш халқаро автомагистрали бўйида жойлашган мўъжаз шаҳарда ўнлаб умумий овқатланиш шахобчалари, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш уйлари мавжуд.

🔰Ўзбекистон Бокс федерациясининг машғулотлар ўтказиш базаси Ангрен шаҳрининг Янгиобод қўрғонида жойлашган. Жаҳон бўйлаб юртимиз байроғини баланд кўтарган боксчиларимиз Чотқол тоғ тизмалари бағридаги сўлим манзилгоҳда хордиқ чиқариб, жисмоний тайёргарликларини маромига келтиришади. Шаҳар ҳокимлиги ҳар жиҳатдан спортчиларни қўллаб-қувватлаб келмоқда.

🎥Ҳавола қилинаётган видеолавҳа Ангрен шаҳри ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси Гулшода Насибалиева раҳбарлигида тайёрланган.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен_шаҳри

Камчиликларни тугатишда бор имкониятлар ишга солинмоқда

⚡️Ангрен шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари Дукент қўрғонидаги “Навбаҳор”, “Обод”, “Улуғбек”, “Зарбулоқ” маҳаллаларида аҳоли билан бўлган сайёр учрашувда муаммолар, айниқса, куз-қиш мавсуми билан боғлиқ камчиликларни муҳокама қилишди.

📌Шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов, 3-сектор раҳбари Д.Валиев ва масъуллар ҳудуддаги 13-даҳа 16-уй ертўласидаги иссиқлик энергияси тизимини кўздан кечирдилар. Иситиш тизимини таъмирлаш, қувурларни янгисига алмаштириш бўйича бажарилган ишларда бир қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

🔸Муаммоларни бартараф этишда мутахассислар жалб этилиши, таъмирланиши билан боғлиқ аниқ муддатлар белгилаб берилди. Бундан ташқари, "Ангреншаҳаргаз" корхонаси раҳбари Сардор Мирзамиддинов кўп қаватли уйларга суюлтирилган газ ёқилсини етказишда мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен_шаҳри

Меҳнат ярмаркасида 246 та иш ўрни тақдим этилди

✍️Ангрен шаҳар Аҳоли бандликка кўмаклашиш марказида ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида мехнат ярмаркаси ташкил этилди.

🔹Унда шаҳар ҳокимининг ўринбосари С.Анорбоев сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, бандлик масалалари билан боғлиқ амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталди.

✔️Ярмаркада шаҳардаги 39 та корхона ва ташкилот 246 та бўш иш ўрни билан қатнашди. Тадбирда 22 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, 17 нафар фуқарога йулланма берилди.

📌Тадбирда 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Д.Валиев иштирок этди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Ангрен_шаҳри
#Халқаро_ногиронлар_куни

"Менинг тасаввуримда Ўзбекистон" номли ижодий танлов

🔰Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги қарори ва “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга асосан ҳар йили мамлакатимизда 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни сифатида кенг нишонланади.

🔹Шу сана муносабати билан Ангрен шаҳрида уйда таълим олувчи имконияти чекланган ўқувчилар учун "Менинг тасаввуримда Ўзбекистон" деб номланган тадбир ўтказилди. Тадбирни ўтказишдан мақсад уйда таълим олувчи имконияти чекланган ўқувчилар ўртасида ижодий ишлар бўйича ўтказилган кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш ҳамда болажонларга қувонч улашиш этиб белгиланди.

📌Тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов ва халқ таълими бўлими мудири Р.Абдукадировалар ғолиб ўқувчиларни табриклаб, эсдалик совғалар топширишди. Шунингдек, ўқувчиларнинг устозларига ҳам шаҳар ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларни тақдим этишди.

❇️Маросимда шаҳар Маданият маркази қошидаги "Ниҳол" болалар вокал ва "Ангрен юлдузлари" рақс жамоалари ҳамда "Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчилари томонидан ижро этилган жозибали рақслар ҳамда куй-қўшиқлар барчага манзур бўлди. Хонанда Ферузбек Мадраимов ижросидаги шўх қўшиқлар эса иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен_шаҳри #расмий #тезкор_маълумот

‼️Бугун Ангрен шаҳар ҳокими, Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Ш.Маҳмудов бошчилигида тезкорлик билан “Ангрен Ленд” фуқароларни қабул қилиш штабига йиғин эълон қилинди.

⚠️Зудлик билан фуқароларни вақтинчалик эвакуация қилиш пунктларига 26 нафар ФВБ ходими ва 3 та ёнғин қутқарув ва махсус хизмат автомобили, ИИБдан 4 та махсус автомобиль ва 24 нафар ходим бириктирилди.

📌Ангрен Ленд” мажмуасида ташкил этилган фуқароларни қабул қилиш штабига Тошкент вилояти ФВБ, Ангрен шаҳар ҳокимлиги, шаҳар эвакуация комиссияси, Ангрен ШЭТК, "Ангреншаҳаргаз", “Иссиқлик энергияси” ДУК, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Ангрен филиали, Тез тиббий ёрдам бўлими, “Ўзтелеком” АК томонидан жами 16 та автомобиль ва 87 нафар ходим жалб этилди.

🎥
Тафсилотлар юқоридаги видеолавҳада👆

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ангрен_шаҳри

Мутасаддилар тоғ қишлоғида бўлишди

⚡️Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов, 3-сектор раҳбари Д.Валиевларнинг галдаги ташрифи Қурама тоғ чўққилари этагида жойлашган Лашкерак қишлоғи бўлди.

🔎Мутасаддилар қишлоқ аҳлининг турмуш тарзи ҳамда ҳудудда жойлашган 31-умумтаълим мактабининг бугунги ҳолати билан яқиндан танишдилар.

▪️Мактабга 75 тонна кўмир ёқилғиси етказилган. Иссиқлик етказиш учун имкониятлар мавжуд.

📍Лашкерак Тошкент вилоятининг энг мусаффо ва мафтункор гўшаларидан саналади. Бугунги кунда ҳудудда минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Юздан зиёд ўғил-қиз 31-умумтаълим мактабида таълим-тарбия олмоқда.

🔹Шаҳар ҳокими мактабнинг ҳолати, синф хоналариинг ҳар бирини кўздан кечирди. Иситиш тизими билан боғлиқ жараённи ўрганди.

📌Ҳудуд тоғли бўлганлигини ҳисобга олган ҳолда, мактаб синф хоналарига иссиқликни узлуксиз узатиш, қишлоқда қиш мавсуми беталофат ўтиши юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#спорт #Ангрен_шаҳри

Бокс бўйича вилоят чемпионати ғолиблари маълум бўлди

🥊Ангрен шаҳридаги Бокс саройида бокс бўйича Тошкент вилояти чемпионати якунланди.

📌Муросасиз кечган баҳсларда вилоят туман-шаҳарларидан жами 295 нафар ёш спортчи иштирок этиб, 2005-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўз вазн тоифаларида рингда ўзаро куч синашдилар.

🔹Бугун мусобақалар якунига етиб, тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда 15 та олтин, 15 та кумуш медаль ва 30 та диплом ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

✔️Тақдирлаш маросимида шаҳар ҳокимининг ўринбосари С. Анарбоев қатнашди.

📜Мусобақада ғолиб бўлган 15 нафар олтин медаль соҳиби республика чемпионатида Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қилиш учун йўлланмаларни қўлга киритишди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram