Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Мурожаат_ва_натижа

“Назарбекда электр энергияси билан боғлиқ узилишларга кимдир жавоб берадими?...”

🖇Мурожаат ва натижа / каналига бот орқали Зангиота тумани “Назарбек” МФЙда яшовчи фуқаро Умида Ғофуровадан қуйидаги мурожаат келиб тушди:

📌“Электр таъминоти тизимидаги узилишлар боис, хонадонлар ҳарорати совуб кетяпти. Фарзандларимиз онлайн дарс қилишида жудаям қийналяпти. Шу масалада амалий ёрдам беришингизни сўрайман?"

Саволга “Зангиота ТЭТК” томонидан жавоб берилди:

🔹Об-ҳавонинг кескин ўзгариши, қор ёғиши оқибатида ҳудудни электр энергия билан таъминловчи қурилмаларда автоматик тарзда узилиш юзага келган. Мурожаатда айтиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш бўйича “Зангиота ТЭТК” томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

👉 Каналга уланиш: @murojaat_va_natija
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент_тумани
#мурожаат_ва_натижа

⚡️Давлат идоралари раҳбарларининг аҳоли билан мулоқотини ривожлантириш, мурожаатларига ижобий ечим топишда Пискент тумани Халқ қабулхонаси ва 4 та сектор раҳбарлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

📌Жорий йилда туман Халқ қабулхонасига фуқаролардан 500 дан зиёд мурожаат қабул қилинган. Уларнинг 60 фоизи туман раҳбарияти иштирокида ижобий ҳал этилган. Қолган мурожаатларни сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

🛣“Новкент” маҳалласи аҳолисининг кўчаларни таъмирлаш тўғрисидаги мурожаатидан сўнг Бахт кўчаси 750 метр қисмига шағал тўкилди.

🛠“Мустақиллик” МФЙ дан ўтган “Бўка – Пискент – Олмалиқ” йўлининг 6 км қисми инвестиция дастури асосида тўлиқ таъмирланди.

💧Шунингдек, 545 хонадонли маҳаллага давлат божхона қўмитасининг 1,9 млрд сўм ҳомийлик маблағи эвазига 11 км ли ичимлик суви тармоқлари тортилди.

🎥Батафсил “O‘zbekiston 24” телеканали лавҳасида

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пискент
#ёшлар_дастури_амалда
#мурожаат_ва_натижа

Юзма-юз мулоқотлар ўз самарасини бермоқда

Пискент туманидаги 30-сонли Мусиқа ва санъат мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларидан ёшлар иштирок этган тадбирда туман раҳбари юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

📌 Шундан сўнг, туман ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришиб, уларнинг саволлари ва таклифларини эшитди.

🔰Учрашувда 100 нафарга яқин ёшлар иштирок этиб, 25 та мурожаат тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти бандлик масаласи бўлганлиги боис, йигит-қизларга муносиб иш топиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва кредит олиш орқали бандлигини таъминлашга кўмак берилиши тушунтирилди.

📌Ёшлар билан бундай жонли мулоқотлар барча секторда ўтказиляпти.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Пискент
#анжумандан_сўнг
#мурожаат_ва_натижа

Аҳоли мурожаатлари бартараф этиляпти

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube