Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Йўл_ҳаракати_хавфсизлиги

Тарғибот тадбирлари йўлларда хавфсизликни таъминламоқда

❇️Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарори билан ҳар ҳафта жума куни йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни этиб белгиланган.

🔷Карантин талаблари юмшатилиши билан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан мазкур йўналишдаги ишлар яна кучайтирилди.

📌Вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар беришича, бу галги тарғибот тадбирлари содир этилган қоидабузарликларни маҳаллаларда, фуқаролар ўртасида муҳокама қилишга қаратилди.

♻️Сабаби, сентябрь ойининг ўтган 10 кунлигида вилоят ҳудудида 184 нафар маст ҳолатдаги ҳамда 298 нафар тегишли ҳужжатларсиз автомобиль бошқарган ҳайдовчилар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

▶️Батафсил Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бўстонлиқ_тумани
#инвестиция

Бўстонлиқда тайёрланган маҳсулотлар экспортга жўнатиляпти

🔎Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳарчасида жойлашган “SALIM TEKS XIMVOLOKNO” масъулияти чекланган жамиятида сифатли ва рақобатбардош синтетик ип маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

🇰🇿🇰🇬Бугунги кунда корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда.

🌎Корхонанинг йиллик маҳсулот экспорт қилиш ҳажми 10 тоннани ташкил этади.

Енгил саноат соҳаси ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган корхонага Жанубий Корея ва Хитой давлатларидан замонавий асбоб-ускуналар келтирилган.

🔸Улар ёрдамида жамиятда юқори технологиялар асосида пишиқ ип-калава маҳсулотлари ва турли хил рангдаги бўялган иплар ишлаб чиқарилади.

💰Айтиш жоизки, умумий қиймати 1 миллиард 629 миллион сўмни ташкил этадиган янги лойиҳа фойдаланишга топширилгач, яна 15 та иш ўрни яратилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Жисмоний_тарбия_ва_спорт_бошқармаси

Тошкент вилоятида “Спорт мактаблари футбол лигаси” мусобақасининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

❇️2020 йилнинг 2-10 сентябрь кунлари оралиғида Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят футбол ассоциацияси ҳамкорлигида вилоятдаги барча БЎСМлар, вилоят спорт ўйинлари тури ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг 6 та ёш тоифаси, яъни 2003-2008 туғилган ёш футболчилар ўртасида “Спорт мактаблари футбол лигаси” мусобақасининг ҳудудий ва финал босқичлари бўлиб ўтди.

👥Унда 85 та жамоа, яъни 1530 та спортчилар иштирок этди.

🎯Кескин ва муросасиз ўтган баҳсларда умумжамоа ҳисобида ғолиб гуруҳлар танлаб олинди.

❇️Янгийўл туманида ўтказилган финал босқичи якунида вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акмал Умаралиев ҳамда вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Комил Адиловлар иштирок этиб, ёш спортчилар билан самимий суҳбатлашди.

🏆🥇Ғолиб ва совриндорлар Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси Сервер Жепаров қўлидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғаларни олишди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расмий

Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими:

ЁШЛАР КЕЛАЖАГИ УЧУН БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ!

Ҳурматли ота-оналар!

⚡️Авваламбор, сизларни азиз фарзандингиз ўрта таълим масканини битириб, ёруғ орзу-умидлар билан катта ҳаёт остонасига қадам қўяётгани билан чин дилимдан табриклайман.

❗️Бугун юртимизда Ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуслари ва топшириқлари билан ёшларимизни чуқар билим ва малакага эга бўлган, етук ва баркамол шахс этиб тарбиялашга давлат сиёсати даражасида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ана шундай эзгу мақсад йўлида таълим тизимининг барча бўғинларида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

📍Сизнинг жондан азиз ўғил-қизларингиз ҳам ўзининг эзгу орзу-мақсадларига эришиб, жамиятда муносиб ўрин топишига ишончимиз комил. Албатта, бу йўлда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиз ҳисобланади.

🎓Агар фарзандингиз олий ўқув юртида таълим олишини мақсад қилиб, талабалик бахтига муяссар бўлса, унинг юқори малакали мутахассис бўлиб етишиши учун давлатимиз томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилган.

❗️Олий ўқув юртларига ҳужжат топширмаган ёки тест синовларида етарли балл тўплай олмаган ёшларимизни иш билан таъминлаш кафолатини шахсан мен ҳудуд раҳбари сифатида ўз зиммамга оламан. Шу мақсадда “Ёшлар дафтари” асосида ҳар бир ёшнинг меҳнат фаолиятини назоратимга оламан.

Шу билан бирга, фарзандларимизнинг хоҳиш ва истакларига қараб, улар профессионал таълим муассасаларида талаб юқори бўлган касб ва мутахассисликларга эга бўлишлари учун барча имкониятларни сафарбар этамиз.

📖Агар фарзандингиз хорижий мамлакатларда ишлаш ниятида бўлса, давлатимиз томонидан Мудофаа вазирлиги тизимида йўлга қўйилаётган янги тартибга кўра, улар учун қисқа муддатларда замонавий касб-ҳунар эгаллаш ва хорижий тилларни ўрганиш имконияти яратилади.

Бундан кўзланган асосий мақсад – фуқароларимизни чет давлатлардаги компанияларга махсус тайёрловдан ўтган ва марказлашган ҳолда ишга юбориш, уларнинг ўз меҳнатига яраша муносиб ҳақ олиши ҳамда ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашдан иборатдир.

Хорижда ҳалол меҳнат қилиб, даромад орттирган ёш мутахассисларимиз ва уларнинг оилаларига юртимизда имтиёзли ипотека кредитлари асосида замонавий уй-жойлар қуриб берилди.

Азиз ота-оналар!

⚡️Сизларни жонажон Ўзбекистонимиз тараққиётига ҳисса қўшадиган соғлом ва билимли фарзандни тарбиялаб камолга етказганингиз билан табриклаб, ўғил-қизларимизнинг жамиятда мустаҳкам ўрин эгаллаши учун маҳаллий ижро органи раҳбари сифатида мен ҳам масъул ва жавобгар эканимни яна бир бора таъкидлайман.

🤝Сизларни ишонтириб айтаманки, ёшларимизнинг билим олиши, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, ишга жойлаштириш ва уй-жой билан таъминлаш ҳамда ўз бизнесларини йўлга қўйиши борасида биргаликда ҳаракат қилиб, бамаслаҳат иш олиб борамиз. Шу тариқа келажагимиз эгалари бўлган ёшларимизни, уларнинг ҳурматли ота-оналарини рози қилган бўламиз. Ана шу эзгу мақсад йўлида барчангизни ҳамкорликка чақираман.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бунёдкорлик

🕌 Тумандаги «Ҳазрати Билол» жоме масжиди қайтадан қурилиб, илк жума намози адо этилди

🏗 Бугун юртимизнинг кўпгина масканларида мўмин мусулмонлар учун кўркам ва замонавий, барча шароитларга эга бўлган масжидлар қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Хусусан, бугун 11 сентябрь куни туманимиздаги «Ҳазрати Билол» жоме масжиди ҳам қайтадан қурилиб фойдаланишга топширилди. Бугун ушбу масжидда мўмин мусулмонларимиз илк жума намозини жамоат билан адо қилишди.

Батафсил ➡️ ушбу ҳаволада ўқинг

Telegram | Facebook | Instagram
#cессия

⚡️ Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг XVI сессияси бўлиб ўтди.

📝Сессия кун тартибида бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

📍Хусусан, биринчи бўлиб шаҳардаги умумтаълим мактабларининг 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлиги юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳамда ўқув фаолиятини бошлашга рухсат бериш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

📑Иккинчи масала бўйича Оҳангарон шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудирининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлари юзасидан ахбороти эшитилди.

📌Шу билан бирга, бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Сессияда барча умумтаълим мактаблари фаолиятини 14 сентябрдан бошлаш масаласи юзасидан тайёрланган қарор лойиҳаси депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Наврўза Яҳёева - "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони соҳибаси, филолог

"Мне 29 лет"
Навруза Яхъёева - обладательница нагрудного знака "Узбекистон белгиси", филолог

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#Тошкент_тумани

🏫Мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?

📊Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган сўровномада ота-оналарнинг аксарият қисми анъанавий таълим шаклини танлаган бўлишларига қарамай, бугун айрим ота-оналарда фарзандини мактабга юбориш бўйича хавотир бор.

Аммо ота-оналарга хавотирга ўрин йўқ, деб айта оламизми? Мактаблар пандемия шароитида дарсларнинг қайта тикланишига тайёрми?

Шу ва бошқа саволларга Тошкент туманидаги 26-умумий таълим мактабидан тайёрланган видеолавҳада жавоб олишингиз мумкин.

👩🏫Мактаб раҳбари Саида Хашимова 2020-2021 ўқув йили олдидан ота-оналарга мурожаат қилиб, фарзандларининг пандемия даврида таълимнинг анъанавий шаклида ўқишлари учун мактабда зарур шароитлар яратилиб, барча тегишли чоралар кўрилганини билдирди.

📹 Батафсил видеолавҳада👆

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment
#Жараён

⚡️Тошкент туманида Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшгача бўлган фарзандларига ҳамда ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими томонидан Халқ банки Келес филиали ходимлари иштирокида 500 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Ўрта_Чирчиқ
#мавсумга_тайёргарлик

📝Айни кунларда мактабгача таълим ташкилотларининг пандемия шароитида босқичма-босқич фаолиятини қайта тиклаш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

🏫Жумладан, Ўрта Чирчиқ туманида “Пандемия даврида мактабгача таълим ташкилотларида иш жараёнларини юритилиши” мавзусида амалий семинар ўтказилди. Тадбирда Тошкент вилояти ҳокимлиги котибият мудири Зуҳра Миргазиева, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Сайёра Баратова, Ўрта Чирчиқ туман Мактабгача таълим бўлим мудири Хайрулла Дўсматов, туман Тиббиёт бирлашмаси ходими Нилуфар Деҳқонбаева, Санитария-эпидемиологик маркази ходими Маҳмуд Ўлмасов, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Абдухамид Ермекбаев ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, хўжалик ишлари бўйича ўринбосарлари, хамширалар қатнашишди.

📌 Амалий семинарда иштирокчилар мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнини ташкил этиш учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш билан бирга нималарга алоҳида эътибор қаратилиши юзасидан фикр алмашишди.

Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, Ўрта Чирчиқ туманида жами 35 та мактабгача таълим ташкилоти бўлиб, уларнинг 22 таси давлат ва 13 таси оилавий таълим ташкилоти ҳисобланади. Жами 3-7 ёшли болалар сони 9 844 нафарни ташкил этади, шундан 4 410 нафари боқчаларга қамраб олинган бўлиб, қамров ҳажми 44,8 фоиздан иборат. 14 сентябрдан бошлаб, тумандаги 3 та (1-, 25- ва 31-) мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнлари бошланади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон

📌Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги барча таълим муассасаларида фаолият юритувчи ходимлардан "COVID-19" вирусига таҳлиллар (анализ) олинмоқда.

Бундан мақсад янги ўқув йилида таълим муассасаларидаги ўқувчи ёшларнинг хавфсизлигини таъминлашдир.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram