Toshkent viloyati hokimligi
14.3K subscribers
38.6K photos
5.32K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Оққўрғон
#Пахта_2020

Оққўрғон туманининг “Оққўрғон” массиви, 2-сектор ҳудудида жойлашган "Хатирчилик Абдулла" фермер хўжалигида жорий йилнинг 11 сентябрида пахта ҳосилини йиғиб-териш юмушлари биринчилар қаторида бошланди.

✳️Шу муносабат билан сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ҳамда қишлоқ хўжалик ходимлари пахтазорда бўлиб, мавсум иштирокчиларига яратилган шарт-шароитлар билан қизиқиб, теримчиларнинг ишига муваффақият тилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

📌Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акмал Умаралиев иштирокида брифинг ташкил этилди.

❇️Унда таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари хусусида сўз юритилди.

💠Шунингдек, ёшлар бандлиги билан боғлиқ масалаларга ҳам тўхталиб, вилоятда жами 18-30 ёшгача бўлган 640 минг 754 нафар ёшлардан 8234 нафари тадбиркорлик билан шуғулланаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

"Ҳар бир ёшга – бир гектар" лойиҳаси асосида 2792 нафар йигит-қизга ер ажратилиб, уларни банд қилиш чоралари кўрилди.

🔰"Темир дафтар"га киритилган 32 минг 394 нафар ишсиз ёшлардан 24 минг 628 нафарининг бугунги кунда бандлиги таъминланган.

🎥Батафсил юқоридаги лавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чирчиқ
#брифинг

🔰Чирчиқ шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Дониёр Йўлдошев брифингда таъкидладики, “темир дафтар”га киритилган оилалардаги меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини доимий иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида уларга “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ҳунармандчиликни ривожлантириш” ҳамда “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастурлари асосида янги иш ўринлари яратилади.

📌Бундай оилалар моддий фаровонлигини ошириш мақсадида 1 августга қадар жами 75 та лойиҳа бўйича 3,5 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилган ва 100 та янги иш ўринлари яратилган.

❇️Жорий йилнинг якунигача 4 миллиард сўм қийматидаги 70 дан ортик лойиҳалар амалга оширилади ҳамда 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

🎥Батафсил юқоридаги лавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз
#Брифинг

📌Чиноз туманида жорий йилда иқтисодий кўрсаткичларни ошириш мақсадида 37 та лойиҳаларни ишга тушириш кўзда тутилган эди.

🔰Бунинг учун 1 триллион 191 миллиард 641 миллион сўм маблағлар (жумладан 17 та саноат, 8 та савдо ва хизмат кўрсатиш, шунингдек, 12 та қишлоқ хўжалиги соҳалари) йўналтирилди.

👨‍👩‍👧‍👦Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган. 155 та оилага 4 миллиард сўмдан зиёд имтиёзли кредитлар ажратилди.

⚜️Ҳунармандчилик соҳасига эса 195 миллион сўм йўналтирилди.

Шунингдек "темир дафтар"га бугунги кунда туман аҳолсининг 1351 та оиласи киритилган бўлиб, уларга бугунги кунда 1 миллиард 580 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

✳️Бу ҳақда Чиноз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шерзод Мамажонов брифингда батафсил маълумот берди.

🎥Батафсил юқоридаги лавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгийўл_тумани
#Брифинг

✔️Бюджет даромадлари контингент кўрсаткичлари бўйича жорий йилнинг ўтган 8 ойлиги учун белгиланган прогноз кўрсаткичлари 106,4 фоизга ҳамда маҳаллий бюджетга белгиланган прогноз кўрсаткичлари 118,7 фоизга бажарилди.

♻️Тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда фаолиятини кенгайтириш мақсадида, Янгийўл туманида Е-ижро аукцион орқали 80 та бино-иншоoт ва бўш ер майдони савдога чиқарилган. Бугунги кун ҳолатига кўра улардан 24 таси тадбиркорларга 8 миллиард 200 миллион сўм инвестиция киритиш ва 66 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан сотилган.

🔷Шунингдек, туманда жами 96 та (шундан 57 та саноат, 17 та хизмат ва 22 та қишлоқ хўжалиги) умумий қиймати 1 триллион 970 миллиард сўм қийматидаги инвестиция лойиҳалари тасдиқланган.

🎥Бу ҳақда батафсил Янгийўл туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Эрали Абдурасулов брифингда маълумот берди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#Брифинг

✳️Ҳудудимиздаги 68 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 54 мингта оила истиқомат қилади. 1669 та оила "темир дафтар"га киритилган,– дейди Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Файзулла Маманов брифингда.

⚡️Мавжуд 7985 нафар ишсиз фуқаролар учун доимий даромад манбаларини яратиш чоралари кўрилмоқда.

❇️Томорқа хўжаликларини ривожлантириш, 42 та эҳтиёжманд оилаларни банд қилиш мақсадида субсидиялар ажратиляпти.

❗️Кичик саноат зоналарида белгиланган лойиҳаларни ишга тушиши натижасида 547 та янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган.

Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш ҳажми 9 ой якунига кўра, 104 фоизга ўсди. Экспорт прогнози 35 миллион АҚШ доллари қийматида бажарилди.

Йил якунига қадар 17 миллион АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилади.

🎥Батафсил юқоридаги лавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ўрта_Чирчиқ
#чорвачилик

Ўрта Чирчиқлик тадбиркор наслли туяларни кўпайтирмоқчи

🐂Ўрта Чирчиқ туманида “MILKY PLANET” чорвачилик ва наслчиликка ихтисослашган хусусий агрофирманинг фаолият кўрсатаётганлигига тўрт йилдан ошди. Ўтган даврда жамоа бир қатор ютуқларни қўлга киритганлиги туман ва вилоят миқёсида эътироф этилди.

🐎Агрофирма “Оқ ота” ҳудудида жойлашган бўлиб, жамият раҳбари Ғуломжон Содиқовнинг саъй-ҳаракатлари билан Германиядан келтирилган 800 бош гольштейн ва сементал наслли қорамоллар, 15 бош зотдор ахалтекин ва қорабайир отлари, 6 бош икки ўркачли туялар парваришланмоқда.

🐫Беозор, майин тукли, халқимиз тилида “чўл кемаси”, деб ном олган туяларга қатъий тартиб асосида озуқа берилади. – Туя сутининг инсон организмига фойдаси ва турли хасталикларга даволигини ҳисобга олиб, келгусида уларнинг сонини кўпайтиришга ҳаракат қилаяпмиз, – дейди иш бошқарувчи Д. Абдиев.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон

Эҳтиёжманд оила кредит эвазига иссиқхона қурди

🔹Оққўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари туман Халқ қабулхонаси вакиллари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари билан биргаликда маҳаллалардаги ҳар бир оиланинг аҳволини ўрганиб, эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантирди. Натижада 377 та оилага ёрдам кўрсатилиб, 379 миллион 800 минг сўмлик маҳсулотлар тарқатилди.

Оққўрғон тумани яшовчи фуқаро Гулхумор Худойқулова туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Жасур Сайфиевга кредит олишга ёрдам беришини сўраб мурожаат қилди. Фуқаронинг мурожаати ўрганиб чиқилиб, йиллик ставкаси 7 фоиз миқдорида имтиёзли кредит ажратилишига кўмаклашилди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Сессия
#Чиноз

🇺🇿Халқ депутатлари Чиноз туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XII сессияси бўлиб ўтди.

🔹Туман ҳокими А.Мадиев раислик қилган сессияда бешта масала кўриб чиқилди. Хусусан, 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ишлари ҳамда жорий йилнинг 14 сентябрь санасидан мактабларни очишга рухсат бериш масаласи юзасидан туман ХТБ мудири М.Алимова маъруза қилди.

🔰Эҳтиёжманд оилаларни "темир дафтар"га киритиш ҳамда иқтисодий аҳволи ижобий томонга ўзгараётганларни рўйхатдан чиқариш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Мамажонов, "Давлат тили тўғрисида"ги қонунни амалга ошириш ва топономик обьектларга ном бериш бўйича туман комиссиясининг айрим маҳаллалар ва кўчаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш, чегараларини аниқлаш ва ўзгартириш юзасидан туман ҳокими ўринбосари Н.Муҳамадиеваларнинг ҳисоботлари тингланди.

✳️Шунингдек, туман Адлия бўлими бошлиғи А.Алияровнинг жорий йилнинг
биринчи ярмида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.

💠Кун тартибидаги масалалар юзасидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар ҳисобга олиниб, қарор қабул қилинди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юқори_Чирчиқ
#Брифинг

💠Жорий йилнинг биринчи ярмида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 105 фоизга, инвестициялар ҳажми 106,5 фоизга бажарилди,– дейди Юқори Чирчиқ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдулла Тастенбеков иштирокида ташкил этилган брифингда.

✔️Йил якунига қадар режалаштирилган 60 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 4567 та янги иш ўринлари яратилади.

⚡️Туман қишлоқ хўжалигидаги фойдаланилмаётган ерлар хатловдан ўтказилиб, 31 та бўш турган ер участкалари Е-аукционига қўйилди. 7 та объект сотилди. Қолганлари аукцион савдосида турибди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Қибрай_тумани
#Инвестиция

Қибрай тумани ҳокими хорижлик инвестор билан учрашди

🌐Қибрай тумани ҳокими М. Миркасимов "AKSA ENERJI TASHKENT" МЧЖ хусусий корхонаси (Туркия Республикаси) лойиҳа раҳбари Алган Сарачоглу билан учрашди.

♻️Учрашувда хорижлик инвестор томонидан қурилиши режалаштирилган, қуввати 240 МВт бўлган буғ-газ электр станцияси инвестиция лойиҳаси тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 августдаги ПҚ-4807-сонли қарорига асосан "AKSA ENERJI TASHKENT" МЧЖ ХКга Қибрай туманидаги Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтига қарашли тажриба участкасидан 7 гектар ер майдони ажратилиши белгиланган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуйи_Чирчиқ

“Кўҳинур” санаторийси жозибаси кишини тортади

🔸Мазкур санаторий қурилганлиги халқимизга ҳар томонлама қулайлик бўлди. Аввало, аҳоли саломатлигини тиклашга ёрдам берса, қолаверса, маҳаллий аҳоли ишсиз қисмининг бандлиги таъминланиб, оилаларига даромад олиб келишига ёрдам берди. Бу ҳам Президентимизнинг 5 та ташаббуси асосида амалга оширилган ишларнинг бир қисмидир.

🏥Дам олиш маскани юрак-қон томир, асаб тизими ва таянч ҳаракат тизими касалликларини даволашга мўлжалланган. Замонавий ташхис қўйиш ва даволаш ускуналари ёрдамида физиотерапия, сув, шифобахш балчиқ, парафин билан даволаш ва физиотерапия муолажалари мавжуд.

✔️Санаторий 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, йилига 4000 нафар киши ўз соғлигини тиклаши мумкин. Сиҳатгоҳда 100 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган. 2,5 кмдан газ тортиб келиниб, автоматлаштирилган сув иситиш ускуналари, чиқинди сувларни тозалаш станцияси ўрнатилди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook|
​​#Бекобод_тумани
#сессия

🇺🇿Халқ депутатлари Бекобод туман Кенгашининг олтинчи чақириқ XX сессияси бўлиб ўтди

🔰Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Сайфиддин Низомов, тумандаги сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва депутатлар иштирок этди.

🔹Сессияда умумтаълим мактабларини янги ўқув йилига тайёргарлиги юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва 14 сентябрдан мактаблар фаолиятини бошлаш тўғрисида ҳамда 2020-2021 йили учун куз-қиш мавсумига тайёргарлик юмушлари юзасидан маълумотлар берилди. Ечимини кутаётган муаммолар бўйича мутасадди раҳбарларга, соҳа мутахассисларига топшириқлар берилди.

✳️Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Сайфиддин Низомов сўзга чиқиб, тадбир баҳс-мунозараларга бой, қизғин ўтганлиги, депутатлар фаоллигини эътироф этиб, кўтарилган фикр, муаммолар юзасидан ўз муносабатини билдирди. Шу билан бирга, мутасадди раҳбарларга ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришга ва ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини таъкидлаб, депутатларни янада фаолроқ бўлишга чақирди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тайинлов
#Бекобод_тумани
#Расмий

🔰Ёшлар ишлари агентлигининг Бекобод тумани бўлими бошлиғи лавозимига Каримов Aбдумутал Aбдуфаттаевич тайинланди.

A. Каримов 1987 йилда Бекобод туманида туғилган. Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиалини битирган. Оилали. 2 нафар фарзанди бор.

🔷Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бекобод тумани Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

🔷Вилоят Халқ таълим бошқармаси бошлиғи в.в.б Абдукамол Мамадалиев иштирокида брифинг ташкил этилди.

📌Унда вилоятдаги умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлиги хусусида сўз юритилди.

🔰Қайд этилишича, вилоятда жами 889 та мактаб мавжуд бўлиб, ҳозирда 746 таси (83,9 %) янги ўқув йилига тайёр ҳолга келтирилган. Ўқувчиларни таълим жараёнига жалб қилиш борасида синф раҳбарлари томонидан бугунги кунга қадар 100 фоиз ота-оналар билан мулоқот қилинди.

💠Шундан 389 минг 762 нафар ота-оналар анъанавий таълим шаклини, 107 минг 378 нафари эса масофавий таълим шаклини танлашди.

❇️Бугунги кун ҳолатига вилоятдаги 734 та (82,5 %) мактабларда дарс жараёнларини ташкил этиш ҳамда кириш-чиқиш схемалари ишлаб чиқилди.

🎯Вилоятдаги 411 та (46,2 %) мактабларга туман СЭО марказлари томонидан фаолиятини бошлашга тайёрлиги тўғрисида ижобий хулосалар берилди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Тошкент вилоятида мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?

🎙Нурафшон шаҳрида ана шу масалага бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

🔰Тадбирда, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган савол ва мурожаатларга масъулларнинг изоҳи, реал ҳолат ҳақидаги асосли мулоҳазалари эшитилди.

🎥Бу ҳақда "Ўзбекистон24" телеканалининг истеъдодли журналисти Ирода Бакирова лавҳасида сўз боради.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram