Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Янгийўл_тумани
#меҳнат_ярмаркаси

Янгийўл туманида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман маркази томонидан қатор чора-тадбирлар кўриляпти.

📝 Вақтинча ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида бугун туман марказидаги "Эко боғ”да бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

♻️ Ярмаркага 280 нафардан ортиқ вақтинчалик ишсиз фуқаролар келиб, мавжуд бўш иш ўринлари билан танишишди.

🎗45 нафар фуқаролар ўзларига маъқул келган иш жойларига йўлланмалар олишди. Шу билан бирга, 15 нафар йигит-қизларни касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш учун Аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман маркази томонидан махсус ўқув курсларига йўлланмалар берилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#меҳнат_ярмаркаси
#Олмалиқ_шаҳар

🔖Бугун Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлгида бўш иш ўринлари бўйича "меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.

📍Ярмаркада 49 та турли корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 1 524 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

📂Таклиф этилган иш ўринларининг 559 тасидан ташқари, барчаси ўрта маълумот талаб этадиган ўринлар эканлиги аксарият фуқаролар учун айни муддао бўлди.

🗃Ярмарка давомида 300дан зиёд фуқаро иштирок этиб, 213 нафар фуқаро иш билан таъминланиш бўйича йўлланмаларга эга бўлишди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_тумани
#меҳнат_ярмаркаси

📌Оҳангарон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда 2-сектор раҳбари ташаббуси билан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

⚡️Ярмаркада тумандаги 32 та корхона, ташкилот ва муассасалар 205 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Тадбирда 96 нафар ишсиз фуқаролар (шундан 72 нафари аёллар, 46 нафари ёшлар) қатнашди.

🔖Ярмарка жараёнида 19 нафар фуқарога турли бўш иш ўринлари учун йўлланмалар берилди, 25 нафари эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. 2 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун субсидия ажратилди. 50 нафар фуқарога эса турли маслаҳатлар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оққўрғон
#меҳнат_ярмаркаси

📌Оққўрғон туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

⚡️Карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилган тадбирда тумандаги 49 та корхона, ташкилот ва муассасалар 593 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ярмаркада 134 нафар ишсиз фуқаролар қатнашди.

🔖Тадбир жараёнида 64 нафар фуқарога турли бўш иш ўринлари учун йўлланмалар берилди, 29 нафари эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, 28 нафарига маслаҳатлар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#меҳнат_ярмаркаси

Янгийўлдаги ярмаркада 38 нафар фуқаро ишли бўлди

🔰Янгийўл туман
ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими ҳамкорлигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

📌 Тадбирда Маҳ
алла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Б.Парпиев қатнашиб, тумандаги 4 та сектор раҳбарлари иштирокида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.

🏙 Меҳнат ярмаркасида туманда фаолият юритаётган 38 та корхона ва ташкилот бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

📊 Ярмаркада 125 нафар ишсиз фуқаро қатнашиб, уларнинг 38 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 18 нафар фуқарога эса "Тиллақош" ҳамда "Шоирабегим" ўқув марказларига касб ўрганиш учун йўлланмалар берилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ
#меҳнат_ярмаркаси

Ўрта Чирчиқ туманида 150 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Шундан 77 минг нафари меҳнатга лаёқатли ҳисобланади.

🏢Туман маъмурий марказида ёшларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш, хорижий давлатлардан қайтиб келган ва кета олмаган фуқароларга муносиб иш ўринларини таклиф этиш мақсадида "ИШГА МАРҲАМАТ" лойиҳаси ташкиллаштирилди.

🔹 Жараёнда 50 дан ортиқ корхоналар бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

📹Батафсил видеолавҳада👆

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#бандлик #меҳнат_ярмаркаси
#Пискент

Мусиқа ва санъат мактабида Пискент туман ҳокимлиги, туман прокуратураси ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида тумандаги ишсиз аҳоли вакиллари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

📌
Ярмаркада 80 та корхона ва ташкилот томонидан 850 та бўш иш ўрни таклиф этилди.

️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_тумани
#Меҳнат_ярмаркаси

32 нафар фуқарога ишга, 121 нафарга касбга ўқишга йўлланма берилди

🔰Оҳангарон тумани прокурори, 2-сектор раҳбари ташаббуси билан “Телов” МФЙдаги туман Маданият марказида меҳнат ярмаркаси ва ишга жойлаштириш куни тадбири ўтказилди.

❇️Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, ёшлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш қидираётган, меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган ишсиз фуқаролар, жумладан, ҳарбий хизматдан қайтган ва жазо муддатини ўтаган 153 нафар фуқаро иштирок этди. Ишсизларнинг 112 нафари аёллар, 48 нафари эса ёшлардан иборат.

✳️Ярмаркада 45 та корхона, ташкилот ва муассасалар 335 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. 32 нафар фуқарога ишга йўлланма берилди, 121 нафар фуқарога касбга ўқитиш, субсидия ажратиш, квотали иш ўринлари бўйича маслаҳатлар берилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#Меҳнат_ярмаркаси

Фуқароларга 195 та иш ўрни тақдим этилди

📖 Янгийўл туман ҳокимлиги ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

📝 Меҳнат ярмаркасида 7 та йирик ва кичик корхоналар жумладан, “Парасту канди”, “Лидер қурилиш”, "Қувасойцемент", "Plasteks", "Барака текстиль экспорт", “Умид”, “Мирисмоил тех” корхоналари ўзларининг жами 195 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

🔰“Ал-Азиз”, “Интер скулл стадий”, "Албион эдукеишин" ўқув марказлари касб-ҳунарга ўқитиш бўйича қатнашди.

📌 Ярмаркага туманнинг турли ҳудудларидан 60 нафар ишсиз фуқаролар ташриф буюришди. Улардан 11 нафари касбга ўқиш истагини билдирган бўлса, 29 нафари "Барака текстиль экспорт” корхонасида ишлаш истагини билдиришди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube