Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.8K photos
5.32K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
#антикоронавирус
#Бекобод_шаҳар

📈Вилоятдаги мавжуд деҳқон бозорларида нархларнинг сунъий ошиб кетишини олдини олиш мақсадида мутасаддилар томонидан мунтазам мониторинг ишлари ўтказиляпти.

👥Хусусан, Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан шу кунга қадар 50 дан ортиқ тадбиркорлар ва фуқаролар билан суҳбат ўтказилди.

🏥Шунингдек, шаҳарда фаолият кўрсатаётган 24 та дорихона дори-дармон ва тиббий воситаларни белгиланган нарҳдан қиммат сотмаслиги ҳақида огоҳлантирилди.

😷Маълумот ўрнида айтиш керакки, ҳозирда шаҳар марказий дорихонасига тиббий ниқоблар етказиб берилиб, 1200 сўмдан сотилиши йўлга қўйилган ҳамда яна қўшимча тиббий ниқоблар тайёрланмоқда.

🍞Шунингдек, шаҳардаги бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида бугун 19 март куни 100 дона қолипли нон, 120 ўрам чеснок, 145 ўрам исириқ, 110 дона тиббий ниқоб ва 500 кг қизил ва сариқ сабзи маҳсулотлари аҳолига беминнат тарқатилди.

🔽каналга уланиш
@toshvilpressа
#антикоронавирус
#Бекобод_шаҳар

💥Айни кунларда вилоят ҳокими ташаббуси билан кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Қувонарлиси, бундай саҳоватли тадбирларга кўплаб юртдошларимиз ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

😷 Хусусан, депутат Сайёра Эргашева томонидан Сирдарё маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга бепул озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий ниқоблар бепул тарқатилди.

📌Шунингдек, шаҳар Қизил ярим ой жамияти ҳам шаҳримизнинг тозалиги ва ободлиги учун меҳнат қилаётган ободонлаштириш ходимларига тиббий ва гигеник ниқобларни тақдим этди.

***
😷Депутатом Сайёрой Юлдашевой были бесплатно розданы нуждающимся семьям, проживающим в СГМ “Сирдарё” города Бекабад, продуктовые наборы и медицинские маски.

📌Городское отделение “Красного полумесяца” обеспечило работников отдела благоустройства города медицинскими и гигиеническими масками.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#саховат
#Бекобод_шаҳар

ЎЗ
:⚡️“Саховат ва кўмак” шиори остида 2020 йил 17 апрел куни Тошкент вилояти Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 16-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ташаббус кўрсатиб, ўз фуқаролик бурчлари ва виждон амри билан хайрия ёрдамига бел боғладилар. Бекобод шаҳрида эҳтиёжманд, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Ҳомийлик ва хайрия ишларини мувофиқлаштириш маркази” га беғараз ёрдам сифатида 7 млн сўмдан ортиқ маблағ эвазига 8 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди.

2020 йил 21 апрел куни Бекобод шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактаби тўгарак раҳбарлари ташаббус кўрсатиб, мазкур марказга умумий қиймати 500 минг сўм миқдоридаги 8 хил турдаги озиқ – овқат маҳсулотларини етказиб беришди.

️БАТАФСИЛ

___________________________________

РУ:⚡️ Руководствуясь принципом «Саховат ва кўмак» («Щедрость и помощь»»), 17 апреля коллектив средней общеобразовательной школы №16 при Бекабадском городском отделе народного образования решили проявить инициативу, чтобы внести свою лепту в дело помощи нуждающимся. Педагогический состав и работники школы собрали более 7 миллионов сумов, на эти средства были закуплены продукты питания восьми наименований, которые переданы в Бекабадский городской Центр координации пожертвований и спонсорской помощи.

А 21 апреля руководители кружков детской школы «Баркамол авлод» города Бекабад передали в этот Центр продуктовые наборы из 8 наименований на общую сумму в 500 тысяч сумов.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Бекобод_шаҳар
#ваҳимасизкарантин
#уйдақолинг

❗️Диққат, эълон!

👥Ҳурматли тадбиркорлар ва фуқаролар, жорий йилнинг 1-июнь куни Бекобод шаҳар Дехқон бозори МЧЖда санитария куни муносабати билан бозор бир кунга ёпилади. Ушбу кун ҳудудда тозалаш ва дезинфекция ишлари амалга оширилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Бекобод_шаҳар
#тиббиёт
#суд

Бекабод шаҳар тиббиёт бирлашмасидан 80 миллион маънавий зарар ундирилди

🏥2017 йилнинг 20 декабрь куни Бекобод шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси травматология бўлими навбатчи травматолог шифокори Ш.Содиков ва реаниматолог Г.Хусанбаевлар вояга етмаган З.Турғунбоевни кўрикдан ўтказишган.

📎Кўрик жараёнида, шифокорлар беморда чап тос сон бўлимида рентгенологик текшируви натижаларига кўра, травматологик касалликлар аломатлари аниқланмаганлигини асос қилишган.

‼️Бироқ, шифокорлар беморнинг тана ҳароратини (40 С0) ва унинг ёшини ҳисобга олишмаган ҳолда ўз хизмат вазифаларига беписандлик билан муносабатда бўлишлари, беморнинг ҳаётини сақлаб қолишни имконияти мавжуд бўлсада, барча керакли мутахассисларни жалб этиш чораларини кўрмаганликлари оқибатида, бемор З.Турғунбоевда сепсис ривожланиб, йирингли зотилжам миокардитга олиб келиб 23.12.2017 йил куни вафот этган.

⚡️Судга оид тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, вояга етмаган ўсмирнинг ўлими йирингли зотилжам, миокардит натижасида юзага келган мия ва ўпка шишидан келиб чиққан.

🔴Бу эса ўз ўрнида,Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси маъмурияти томонидан шифокорларнинг фаолияти назорат қилинмагани, шифокорлар эса ўз хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашмаганлари оқибатида фожиага олиб келган.

Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судининг 03.04.2019 йилдаги ҳукмига кўра, айбланувчилар Ш.Содиков ва Г.Хусанбоевлар ЖКнинг 116-моддаси, 3-қисми билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 3 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 21.10.2019 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан, даъвогар Р.Исакованинг жавобгар Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасига нисбатан жиноят оқибатида етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасидан даъвогар Р.Исакованинг фойдасига 80 млн. сўм маънавий зарар ундириш белгиланган.

🔰Мажбурий ижро бюроси Бекобод шаҳар бўлими томонидан 25.11.2019 йилда, фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 21.11.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасидан ундирувчи Р.Исакованинг фойдасига етказилган 80 миллион сўм маънавий зарар ундириш ҳақида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

❇️Бўлим томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, жорий йилнинг 3 июнь куни ундирувчи фойдасига жиноят оқибатида етказилган 80 миллион сўм миқдоридаги маънавий зарар тўлиқ ундирилиб берилди ва ижро иши тамомланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ПРОФИЛАКТИК_ТАДБИРЛАР
#Бекобод_шаҳар

📌Бугун Бекобод шаҳар прокуратураси томонидан коронавирус эпидемиясини олдини олиш ва уни тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳар ҳудудидаги асосий автомобиль йўллари ҳамда блок постларда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

✔️Шунингдек, карантинга олинган ҳар бир хонадонларда зарарсизлантириш ишлари олиб борилди.

📣Аҳоли гавжум жойларда, кўп қаватли уйлар атрофида овоз кучайтиргич ёрдамида, фуқароларни карантин қоидаларига қатъий амал қилишга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари давом эттирилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_шаҳар
#брифинг

⚡️Бекобод шаҳар ҳокими Зафар Файзуллаев ҳамда сектор раҳбарлари иштирокидаги брифингда пандемия даврида ҳудудда олиб борилаётган барча зарурий чора-тадбирлар хусусида сўз борди.

Шаҳарда 66 нафар фуқарода вирус аниқланган, шундан 37 нафари буткул соғайган. 20 нафар фуқаро уй шароитида, 8 нафари стационар шароитда даволанмоқда.

✔️ Жорий йилнинг май-июль ойлари ҳолатларига кўра, 1398 та оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳайрия маблағи ҳисобидан 523 миллион сўмдан зиёд маблағлар эвазига 11 хил турдаги озиқ-овқат махсулотлари хонадонларга етказиб берилди.

📞Аҳоли мурожаатлари куну-тун ишлаётган 12-79 қисқа рақамли “Call center” орқали қабул қилинмоқда.

🎥Батафсил юқоридаги интервьюда👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_шаҳар

Замонавий кинотеатр фойдаланишга топширилди

🤝Бекобод шаҳрида "Наврўз" кинотеатри фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда шаҳар ҳокими ўринбосари А.Дадабоев иштирок этиб, йиғилганларни санъат маскани билан табриклади.

📌Кинотеатр иккита залдан иборат бўлиб, иккаласи ҳам замонавий овоз етказиш ускуналари, проекторлар ва зарур воситлар ҳамда юмшоқ ўриндиқлар билан жиҳозланган.

📍Кинотеатр репертуаридан болалар ва катталар учун турли жанрдаги миллий ҳамда хориж фильмлари, мультфильмлар ўрин олган. Санъат масканида яратилган шароит каттаю кичик томошабинда илиқ таассурот қолдириши табиий.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бекобод_шаҳар

Конституция – истиқболли келажак гарови

📚Бекобод шаҳар касб-ҳунар мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишлаб "Конституция – истиқболли келажак гарови" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Шунингдек, сайёр суди мажлиси ҳам бўлиб ўтди.

⚖️Тадбирда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник А.Расулов, Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар суди раиси Б.Қориев, шаҳар прокурори катта ёрдамчиси О.Холматов ва Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши раиси Ш.Жумаев, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими ходими А.Рустамов, педагоглар ва ўқувчилар иштирок этдилар.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бекобод_шаҳар #депутат

Депутат эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олди

📝Мамлакатимизда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиш, ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, ҳозирги пандемия даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни назардан қочирмай, уларга мадад бериш муҳим аҳамиятга эга.

🖇Хусусан, Тошкент вилоятида ҳам “Савоб ишни ҳар ким қилиши керак, ҳар куни қилиши керак” шиори остида ташрифлар давом этмоқда. Халқ депутатлари Бекобод шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, депутат Макар Яковлев томонидан Бекобод шаҳридаги “Бирдамлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ва “Саҳоват уйи”да хайрия тадбирларини ўтказилди.

📌Унда депутат томонидан 10 га яқин оилаларга 10 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатилди.

▶️Батафсил

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Бекобод_шаҳар

Ёшларнинг ҳарбий соҳага қизиқиши ортмоқда

⚡️Бекобод шаҳридаги ҳарбий қисмда очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди. Унда шаҳардаги 2, 9, 10 ва 19-умумтаълим мактаблари ўқувчилари қатнашди. Ўқувчилар ҳарбий қисмда мавжуд қурол-аслаҳа ва техникалар билан яқиндан танишиш билан бирга, ўзларини қизиқтирган саволларига ҳам жавоб олдилар.

‼️Болаларнинг Ватанни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш нақадар машаққатли ҳамда шарафли вазифа эканлигини ҳис этаётганликлари кўзларида акс этган фахр ва масъулиятда намоён бўлди.

Дарҳақиқат, ҳарбий қисмларда маънавий-маърифий тадбирларнинг кўплаб ўтказилиши ва уларда ёшларнинг иштирок этиши, ўсиб келаётган ёш авлодни Ватан ҳимоясига бўлган қизиқиши ортишига, комил инсонлар бўлиб етишишига ҳисса қўшиши шубҳасиз.

🤝Биз шу манзилдамиз, қадрдон👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrQUzC8XDuW05g
#Бекобод_шаҳар

“Металлург” ёшлар жамоаси эътироф этилди

⚡️Мамлакатимиз миллий чемпионатларида 1998 йилдан буён қатнашиб келаётган Бекобод шаҳридаги “Металлург” профессионал футбол клуби моддий техника базасини мустаҳкамлаш, шарт- шароитларни замонавий даражага олиб чиқиш, футболчиларнинг янги авлодини тарбиялашда асосий омил саналувчи футбол академиясини барпо этиш юзасидан бир қатор ишларни амалга оширди.

🏆Ўтган икки йилда энг яхши натижаларга эришилди. Суперлига жамоалари ўртасида кучли бешликка кирди. Андрей Шипилов бошчилигидаги мураббийлар истеъдодларни кашф этиш, барча ёш тоифадагиларни бирлаштириш борасида катта ишларни амалга оширди.

⚡️Натижада мамлакатимизнинг барча ёш тоифасидаги терма жамоаларида бекободлик футболчилар пайдо бўлди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ҳудудлардан хабарлар

Бекобод тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 40-умумтаълим мактабида юқори синфлар ўртасида "Жаҳолатга қарши маърифат" номли иншолар танлови ва бошланғич синфлар ўртасида “Бувижоним айтиб берган эртак” номли тадбир ташкил этилди.

***
Бекобод шаҳар халқ таълими тасарруфидаги барча умумтаълим мактаблари амалиётчи психологлари ҳамкорлигида “Таълим муассасаларида амалиётчи психологларнинг меъёрий ҳужжатларини юритиш юзасидан тавсиялар”, “Ўқувчи-ёшларнинг ижтимоий –психологик муаммолари ва ечимлари”, "Ҳаёт гўзал, яшаш бахт", "Касб танлаш ойлигини ўтказилиш тартиби" мавзуларида семинар-тренинглар ўтказилди.

***
Юқори Чирчиқ туманининг 2-сонли мактабгача таълим ташкилотида спорт мусобақаси ўтказилди. Шунингдек, 4-умумтаълим мактаби спорт залида ўсмирлар ўртасида мини- футбол бўйича мусобақаси ташкил этилди.

***
Бекобод тумани мудофаа ишлари бўлимида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида "Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!" шиори остида "Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлур" мавзусида уюшмаган ёшлар билан давра суҳбати уюштирилди.

***
Юқори Чирчиқ туманининг 3-умумтаълим мактабида вилоят Халқ таълими бошқармаси ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи М.Дадахўжаева, туман халқ таълими бўлими мудири Г.Айтекова ва мактаб директорлари иштирокида тизимга оид масалалар ва мурожаатларни ҳал этишга қаратилган сайёр қабул бўлиб ўтди.

#Бекобод_шаҳар
#Бекобод_туман
#Юқори_Чирчиқ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube