Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.8K photos
5.33K videos
48 files
21.4K links
Download Telegram
​​#Олмалиқ #имтиҳон

Имтиҳонлар бошланди. Илк тест синовлари бугун МТТУ “МИСиС” Олмалиқ филиалида бўлиб ўтади

⚡️Хабарингиз бор, Ўзбекистонда тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар рўйхати тасдиқланди. Унга кўра, тест синовлари 40 та стадион ва хиёбонлар (65 та сектор)да ўтказилади.

Бу борада Тошкент вилоятида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

📌Маълумот ўрнида айтиш жоиз, жорий йилда Тошкент вилоятидаги умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллежларини 52 мингдан зиёд битирувчилар тамомлаган, шундан 40 мингга яқин ўқувчи-ёшлар олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган.

❗️Шунингдек, бу йил хотин-қизлар учун ҳам алоҳида грантлар ажратилди. Шунга асосан вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасига вилоят бўйича жами 1 714 нафар хотин-қиз ҳужжат топширган бўлиб, комиссия томонидан ҳужжатлар Низом асосида ўрганилган ва уларнинг 1 142 нафарига тавсиялар берилди.

📝Кириш имтиҳонлари эса ёзма равишда “Математика”, “Физика”, “Информатика” ва “Рус тили” фанлари бўйича уч кун давомида 20-22 август кунлари соат 17:00 да “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖга қарашли “Металлург” спорт мажмуасининг стадионида ўтказилади.

▶️Батафсил: ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#имтиҳон
#Олмалиқ

Олмалиқда абитуриентлар дастлабки имтиҳонни топширишди

🔰Россия Федерациясининг Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ филиалига ҳужжат топширган абитуриентлар учун бугун илк имтиҳон бўлиб ўтди.

✔️1309 нафар ҳужжат топширган абитуриентлардан 1146 нафари бугун математика фанидан биринчи синовдан ўтишди.

🔷Маълумот ўрнида айтиш жоизки, кончилик иши, металлургия ҳамда технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш йўналишлари бўйича математика, физика, информатика фанларидан ёзма, рус тилидан тест синовлари топширилади.

🔎Очиқ ҳавода ўтказилган имтиҳонни шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида, 4 та секторга бўлинган гуруҳларга 130 дан ортиқ кузатувчилар бириктирилган.

😷Имтиҳонлар карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ташкил этилди. Стадионга кириш йўлаклари дезинфекция тунеллари, зарур жиҳозлар, видеокузатув ускуналари ва ёритиш мосламалари билан таъминланган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|
#Янгийўл #имтиҳон

⚡️Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2020 йил 9 июндаги “2020-2021 ўқув йилида футбол маҳорат мактабларига ўқувчиларни қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан Тошкент вилояти футбол маҳорат мактабига 2020-2021 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш жараёнлари жорий йилнинг 20-21 август кунлари Янгийўл тумани Халқобод қўрғонидаги вилоят футбол маҳорати мактаб интернатида бўлиб ўтмоқда.

❗️Имтиҳон жараёнларида шаффофлигини таъминлаш мақсадида Олий спорт маҳорат мактаби директори ўринбосари Улуғбек Ибрагимов, Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Миллий олимпия қўмитаси вилоят бўлими ҳамда вилоят футбол ассоциацияси ишчи гуруҳи вакиллари ҳам кузатиб бормоқда.

📌Эслатиб ўтамиз, футбол маҳорат мактабига 2020-2021 ўқув йили учун жами 83 нафар ёшлар ҳужжат топширган бўлса, улардан 22 нафари имтиҳон жараёнлари натижасига кўра саралаб олинади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Имтиҳон

Тошкент вилоятида имтиҳон кунлари қайси кўчалар ёпилади?

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#имтиҳон
#Оҳангарон

⚡️Оҳангарон-Қоракўл мактабига саралаш имтиҳонлари бошланди

🤝Қоракўл халқаро математика мактаби директори Темур Рўзиев Оҳангарон-Қоракўл мактабининг бўлажак ўқувчиларига омад тиламоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Оҳангарон_шаҳри
#профессионал_таълим
#имтиҳон

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг тақсимот режасига мувофиқ, айни кунларда вилоят ҳудудларида профессионал таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

❇️Бугун Оҳангарон шаҳридаги касб-ҳунар мактаби биносида Оҳангарон туман педагогика коллежига қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказилди. Икки сменада ташкил этилган имтиҳонларда жами 224 нафар абитуриентлар иштирок этишди.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram