Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#таҳлил
#Юқори_Чирчиқ

Эътибор жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилди

Юқори Чирчиқ туманида ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, товламачилик, ўғрилик, тан жароҳати етказиш каби содир этилган жиноятчиликнинг барча турлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Рўй берган жиноятлар таҳлил этилиши билан бирга, асосий эътибор уларнинг олдини олишга қаратилди.

⚡️Йиғилишда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник И.Ибрагимов, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси А.Ўлмасов, туман ҳокими У.Атемов ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этишди.

📍Жорий йилнинг ўтган 10 ой давомида содир этилган ва аниқланган барча жиноятлар сектор ҳамда маҳаллалар кесимида туман ҳокимлиги масъуллари билан ўрганиб чиқилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#экспорт
#таҳлил

Тошкент вилоятининг экспорт салоҳияти ортиб бормоқда

📣Тошкент вилоятида экспорт бўйича олиб борилган амалий ишлар натижасида жорий йилда 273 та янги корхоналар экспортга жалб этилган.

👥Жумладан, уларнинг 161 таси саноат, 112 таси эса қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритади.

🔰Ҳозирга келиб вилоятда экспорт фаолияти билан шуғулланувчи экспортёр корхоналар сони 578 тага етди.

🔎Шунингдек, 2019 йилда вилоят экспортёр корхоналари томонидан 307 турдаги 731 хил маҳсулотлар хорижга экспорт қилинган бўлса, жорий йилда 411 турдаги 1 минг 48 хил маҳсулотлар экспортга йўналтирилган. Бу эса ўтган йилга нисбатан қўшимча яна 104 турдаги 317 хил маҳсулотлар экспортга йўналтирилди демакдир.

Буларга мисол қилиб маиший рўзғор буюмлари, қурилиш материаллари, болалар ва катталар трикотаж маҳсулотлари, пластик маҳсулотлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, импорт ўрнини босувчи автомобиль эҳтиёт қисмлари, этил спирти, декоратив мебель маҳсулотлари, паррандачилик инкубаторлари, янги турдаги қандолат маҳсулотлари, тиббий гигиеник маҳсулотлар, металл маҳсулотлари, турли хилдаги юмшоқ гиламлар, гўшт маҳсулотлари, аёллар ва эркаклар пойабзаллари, бир неча турдаги қурилиш материалларини келтириб ўтиш мумкин.

🔸 Аҳамиятлиси, ўтган йилларда вилоятда импорт бўлиб келган газоблок маҳсулотлари 2020 йилда катта ҳажмларда ишлаб чиқарилиши натижасида экспортга ҳам йўналтирилди.

🔎Ўтган йилда вилоятнинг экспорт географияси 56 та давлатни қамраб олган бўлса, 2020 йилда ушбу рўйхатга Эстония, Бангладеш, Замбия, Швейцария, Таиланд, Саудия Арабистони, Канада, Қатар, Австралия каби давлатлар қўшилди. Ҳозирда вилоят экспорт географиясидаги давлатлар сони 67 тани ташкил этмоқда. Демак, бунда давлатлар сони 11 тага ортган.

✏️Экспорт кўрсаткичларини давлатлар кесимида оладиган бўлсак, вилоят ҳудудида

🇷🇺Россия Федерацияси (189,8 млн. АҚШ доллари),
🇰🇿Қозоғистон (100,9 млн. АҚШ доллари)
🇨🇳Хитой (42,5 млн. АҚШ доллари),
🇹🇷Туркия (31,9 млн. АҚШ доллари)
🇦🇫Афғонистон (23,2 млн. АҚШ доллари) каби давлатлар етакчи ҳисобланади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
2021 йил - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили

Тошкент вилоятида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этишга киришилди.Дастур барча соҳаларни қамраб олганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Хусусан, жорий йилнинг 11 январигача бўлган маълумотларни таҳлил қилсак, вазият ойдинлашади.

🔸Ҳозиргача “Энг яхши ҳарбий-ватанпарварлик тадбирини ўтказган туман (шаҳар)” деб Чиноз тумани, “Энг яхши спорт тадбири ўтказган туман (шаҳар)” сифатида Ангрен шаҳри, “Энг яхши маънавий-маърифий тадбир ўтказган туман (шаҳар)” этиб Бекобод тумани, ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўйича “Энг яхши тадбир ўтказган туман (шаҳар)” деб Ўрта Чирчиқ тумани, “Энг яхши маданий тадбир ўтказган туман (шаҳар)” сифатида Тошкент тумани топилди.

🔹Ўтган муддат ичида 27 нафар йигит-қизларнинг бандлиги таъминланди.

🔸Мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига ёшларнинг қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида 13 та тадбир ташкил этилиб, 935 нафар ёшлар жалб этилди.

🔹 Йигит-қизларни жисмоний чиниқтириш, спортдаги қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш бўйича 143 марта тадбир уюштирилиб, жараёнда 4872 нафар ёшлар иштирок этишди.

🔸Ёшлар билан 67 маротаба мусобақалар ташкил этилиб, 2288 нафар ёшлар иштироки таъминланди. Бундан ташқари, маҳаллалардаги ёшлар билан ўтказилган машғулотларда 2584 нафар йигит-қизлар иштирок этди.

🔹Ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича 30 марта ташкил этилган тадбирларда 1844 нафар ёшлар қатнашди.

🔸 Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни олдини олиш бўйича 26 марта тадбир ташкил этилиб, 910 нафар йигит-қизнинг иштироки таъминланди.

#янги_тизим
#таҳлил

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#таҳлил

Якун: инвестиция маблағларида ўсиш кўзга ташланмоқда

♻️Ўтган йили Тошкент вилоятида 56 та лойиҳа доирасида 309,2 млн. АҚШ доллари, шундан 270,5 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган эди.

🔢Агар рақамларни таҳлил қиладиган бўлсак, пандемия шароитига қарамай, белгиланган топшириқ 329,6 млн. АҚШ долларига, яъни 122 фоизга бажарилганлигини кўриш мумкин.

📶Жорий йилда эса вилоятда умумий қиймати 1 095,5 млн. АҚШ долларига тенг 107 та лойиҳа доирасида 371,8 млн. долларга тенг, ўтган йилга нисбатан 114 фоиз ўсиш суръати билан инвестицияларни ўзлаштириш кўзда тутилган.

🔰Ўтган йилда 22 та ҳудудда 56 та хорижий инвестициялар иштирокида лойиҳалар амалга оширилган. Бу йил эса барча ҳудудларда 107 та тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар амалга оширилади.

🔍2020 йилда вилоятда жалб этилган жами инвестицияларнинг 40 фоизи Хитой, 14 фоизи Корея, 9 фоизи Россия, 8 фоизи Туркия, 6 фоизи Англия ва 23 фоизи эса бошқа давлатлар инвенсторлари ҳиссасига тўғри келади.

🖇Ҳозирги кунда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича 48 та давлатлар билан ҳамкорлик алоқалари олиб борилмоқда. 2020 йилда вилоятда 4 069 млрд. сўм миқдордаги 293 та лойиҳа ишга туширилиб, 10 953 та янги иш ўринлари яратилди.

Хусусан, инвестиция лойиҳалари асосида яратилаётган иш ўринларига биринчи навбатда “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган оила аъзолари, меҳнат билан банд бўлмаган хотин-қизлар ва ишсиз ёшлар жалб этилди.

Тошкент вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#таҳлил
#таққос

🔎Йўллар обод — кўнгиллар шод

📌Жорий йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан вилоятдаги ички йўлларни таъмирлашга 25,5 млрд. сўм йўналтирилган. Бу орқали 77 км узунликдаги ички кўчаларни таъмирлаш режа қилинган. Айни пайтгача амалда бу режа 136,5 фоизга уддаланди.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#таҳлил
#эътироф

⚡️Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг дастлабки таҳлили: ташаббус ва ибрат кўрсатаётганларнинг 44 нафари вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик соғалар билан тақдирланди

➡️Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#таҳлил

📌Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш — бугуннинг муҳим талаби

🔹
Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб- қувватлаш бўйича вилоят ишчи гуруҳининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

🔹“Аёллар дафтари”ни юритиш орқали вилоятимизда хотин-қизлар бандлиги таъминлаш, аёлларга тадбиркорлигини бошлаш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, боқувчиси бўлмаган хотин-қизларга моддий ёрдам пуллари бериш каби масалаларда олиб борилаётган ишлар туман ва шаҳарлар кесимида танқидий таҳлил қилинди.

🔹Мулоқотда вилоят ҳокимининг ўринбосари Зуҳра Миргазиева, шунингдек, “Аёллар дафтари”ни юритишда масъул бўлган ташкилот рахбарлари ва секторларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари оила ва хотин-қизлар бўлимининг бошлиқлари иштирок этишди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok