Toshkent viloyati hokimligi
14.4K subscribers
38.4K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
#Транспорт_бошқармаси
#рейд

🔶Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси томонидан 830 та рейд тадбирлари ўтказилиб, 2408 та қоидабузарликлар аниқланди.

❇️Тошкент вилояти ИИББ билан олиб борилган рейдлар давомида йўловчиларга хизмат кўрсатаётган транспорт воситаларининг фаолиятини қонунийлигини назорат қилиш ҳамда карантин талабларидан келиб чиқиб, 613 та юк ташувчи, 1768 та йўловчи ташувчи транспортларда ноқонуний ҳолат аниқланган.

📎Натижада, қоидабузарлардан қарийиб 390 млн. сўм давлат божи ундирилган. 1190 та автотранспорт воситаси эгаларига лицензия варақалари тақдим этилди.

🔖Шунингдек, ташувчининг ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 27 та ҳолатда мажбуриятни бажармаслик бўйича қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган.

Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси Ахборот хизмати

Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#Транспорт_бошқармаси

📌Тошкент вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи Садриддин Шоқосимов иштирокида брифинг ташкил этилиб, унда пандемия даврида транспорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

🚌Айни пайтда бошқарма тасарруфидаги транспортлар ватандошларимизни чегара ҳудудларидан карантин зоналарига ташиш ишларига жалб қилинган.

🚚Шунингдек, вилоят ИИББ ЙҲХ бошқармаси билан ҳамкорликда 830 марта рейд-тадбирлари ташкил этилиб, вилоят ҳудудида юк ва йўловчи ташувчиларнинг фаолияти ўрганилди. 2408 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

🎥Батафсил юқоридаги интервьюда👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#масофасақланг #транспорт_бошқармаси

❗️Кеча вилоятда рўйхатдан ўтиб Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳар ва шаҳар атрофи, шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошираётган ташувчилар ҳамда Тошкент вилояти транспорт бошқармаси ҳамкорлигида қўшма брифинг мажлиси бўлиб ўтди.

📌Йиғилишда кун тартибида белгиланган масалалар хусусида шу жумладан, пандемия даврида олиб борилган ишлар юзасидан ҳамда қатновларни амалга ошириш вақтида санитар-сифатли транспорт хизматлари кўрсатиш тўғрисида ва бошқа бир қатор масалалар хусусида сўз юритилди.

✔️Йиғилишни Тошкент вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи С.Шоқосимов ҳамда Тошкент вилоятининг ИИББ ЙҲХБ бошқармаси Техника назорати бўлими катта инспектори И.Абдураимов олиб борди.

▶️Батафсил: ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Транспорт_бошқармаси
#Чирчиқ #Паркент

Чирчиқ шаҳри ва Паркент туманида сайёр қабуллар

⚡️Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг худудларда транспорт тизими фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда хизматларни янада ривожлантириш ва сайёр қабул ўтказиш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашга доир амалий ишлар бошлаб юборилди.

👥Соҳадаги муаммо ва шикоятларни ўрганиш мақсадидаги дастлабки сайёр қабуллар Чирчиқ шаҳар халқ қабулхонасида ҳамда Паркент тумани ҳокимлигида ташкил этилди. Чирчиқ шаҳрига Кибрай ҳамда Бўстонлиқ туманлари аҳолиси таклиф этилди. Паркентда бўлиб ўтган сайёр қабулда эса Юқори Чирчиқ тумани вакиллари ҳам иштирок этишди.

📍Унда “Чирчиқ АШБ–Қўйлиқ бозори–Нурафшон АШБ”, “Сўқоқ–Паркент” йўналишларини қайта тиклаш масаласи кўтарилди. Мутасаддилар томонидан аксарият мурожаатларга жойида ечим изланди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Транспорт_бошқармаси

Сайёр қабулларда муаммолар ўрганилди

⚡️Транспорт вазирлигининг ҳудудларда транспорт тизими фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда хизматларни янада ривожлантириш мақсадида Тошкент вилоятининг 22 та туман ва шаҳрини қамраб олган ҳолда сайёр қабуллар бўлиб ўтди.

📌Бундай қабуллар Олмалиқ, Чирчиқ, Нурафшон, Янгийўл шаҳарлари, Бекобод Паркент, Зангиота туманларидаги Халқ қабулхоналарида ўтказилди.

‼️Соҳадаги муаммо ва шикоятларни ўрганишга қаратилган мазкур тадбирларда вилоятда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, МЧЖ раҳбарлари, хусусан 70 га яқин фуқаролар иштирок этишди.

📍Транспорт вазирлиги масъуллари ҳамда Тошкент вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Садриддин Шоқосимов корхона раҳбарлари ва тадбиркорлар билан учрашиб, соҳага доир саволларга жавоб қайтарди.

▶️Батафсил

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#транспорт_бошқармаси

Тил – миллат кўзгуси

⚡️Тошкент вилояти транспорт бошқармасида “Маънавиятимиз кўзгуси” деб номланган тадбир Ўзбек тили байрами кунига бағишланди.

Тошкент давлат транспорт университети доценти, филология фанлари номзоди Ойбиби Искандарова, университет ўқитувчиси Малика Абдуллаевалар иштирок этган тадбирни бошқарма бошлиғи С.Шоқосимов олиб борди.

📌– Ўзбек тили байрами бутун халқимиз байрами. Тилга қанча эътиборли бўлсак, маънавият шунчалик юксалади. Вилоятимизда 600 га яқин йўналишлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида ёзувлар мавжуд. Автобуслар, микроавтобуслар, барча турдаги транспорт воситалари пештоқидаги ёзувларнинг чиройли ва хатосиз бўлиши бизнинг юзимиз.

📚Сўзга чиққан тилшунос олималар тилнинг софлиги, гўзаллиги учун курашда транспорт соҳасида ҳам амалга ошириладиган ишлар кўплигини таъкидлашди.

✍️Тошкент вилояти транспорт бошқармаси Ахборот хизмати.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Янгийўл_тумани
#транспорт_бошқармаси

Янгийўлликлар учун янги йўналиш

❇️Янгийўл тумани ва шаҳри бир қарашда кичкина ҳудуд ҳисоблансада, бугунги кунда бу ерда 300 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Энг муҳими, Янгийўл шаҳрида йирик корхоналар, завод ва фабрикалар фаолият кўрсатади. 13 ноябрдан бошлаб янги қатнов жорий қилиниб, фуқароларнинг иш, ўқиш, қолаверса, бозорга бориб-келишлари учун қулайлик яратилди.

🚍“СИЛВЕР ТРАНС” МЧЖнинг “Исузи” русумли автобуслари “Саховат маҳалласи – Паррандачилик фабрикаси – Дам олиш уйи” йўналиши бўйича ҳаракатни амалга оширади.

Энг муҳими, йўл кира ҳақи бор-йўғи 1 минг сўм этиб белгиланган, – дейди тадбиркор Д.Раҳимов, – Йўналиш масофаси 14 кмни ташкил қилади. Янгийўл тумани ва шаҳрининг марказий кўчаларида жойлашган барча давлат ташкилотлари ва йирик корхоналар орқали ҳаракатланади. Биз фуқароларнинг узоғини яқин қилиш билан бирга, уларнинг йўлкирадан қийалмасликларини ҳам ҳисобга олдик.

– Шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро (вилоят ичида) йўналишларда йўловчилар ташишни ташкил этиш вилоят комиссиясининг 2020 йил 2 ноябрдаги йиғилиши қарорига асосан “ШИ-1-сонли “Паррандачилик фабрикаси – Дам олиш уйи” шаҳар ичи автобус йўналиши фаолиятини қайта тикладик, – дейди вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи С.Шоқосимов. – Мазкур йўналиш Паррандачилик фабрикаси бекатидан “Саховат” маҳалласигача узайтирилди. Ҳозирда 4 та автобус қатновга қўйилган бўлиб, ҳаракат оралиғи 20 дақиқани ташкил этмоқда. Бу эса янгийўлликлар учун катта қулайликдир.

🔰Эндиликда мазкур йўналиш Янгийўлда жойлашган 3 та мактаб, коллеж, марказий поликлиника, босмахона, паррандачилик фабрикаси, “Эски қовунчи” маҳалласи, энг асосийси Янгийўл бозори ҳудудларида ҳаракатланади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram