Toshkent viloyati hokimligi
14.5K subscribers
38.5K photos
5.29K videos
48 files
21.3K links
Download Telegram
“Соғлиқ учун 5000 қадам” акцияси

📌Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига кўра, аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда – юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол, “Workоut” (маҳалла ва кўча фитнеси) спортнинг устувор турлари этиб белгиланган.

🏃🏻Оққўрғон туманида ҳам аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида "Соғлиқ учун 5000 қадам" акцияси ўтказилди. Тадбирда барча сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот ходимлари, кўнгиллилар иштирок этишди.

#Оққўрғон_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ўрганишлар натижаси: хонадон газ тармоғига уланди

👉Оққўрғон тумани 4-сектор ҳудудидаги "Қуштамғали" маҳалла фуқаролар йиғинида сектор раҳбари Б.Шомирзаев, ҳудуд раиси М.Абубакиров, депутат Ш.Имоновлар иштирокида аҳоли муаммолари ва таклифлари ўрганиляпти.

“Ойтамғали” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Абдураззоқ Алибоевнинг хонадонида 7 йилдан буён табиий газ мавжуд эмаслиги, қарздорлик сабаб газ тармоғидан узилганлиги маълум бўлди. Депутат сўрови ва 4-сектор раҳбари Б.Шомирзаевнинг ташаббуси билан ҳомийлар ёрдамида қарздорлик бартараф этилди ва хонадон газ тармоғига қайта уланди.

📌 Шунингдек, ҳуқуқий ва амалий ёрдамга муҳтож 4 та оила муаммосини ҳал қилиш учун тезкор чора- тадбирлар кўрилмокда. Бу ишларда сектор раҳбари, тумангаз идораси, маҳалла фуқаролар йиғини вакилларининг ҳамкорлиги самара бермоқда.

#Оққўрғон_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ўқувчилар ўртасида "Темурбеклар" мусобақаси ўтказилди

🔰Ёшлар иттифоқи Оққўрғон туман Кенгаши, туман мудофаа ишлари ва халқ таълими бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамкорлигида "Темурбеклар" тадбири ўтказилди.

⚜️"Ватанпарварлик ойлиги" доирасида ҳарбийлаштирилган спорт мусобақасининг саралаш босқичи 44, 9, 18, 35, 23, 30- умумтаълим мактаблари жамоалари иштирокида ташкил этилди.

🟢Мусобақа финал босқичи ва "Ёшлар паради" 12 январь куни 19 умумтаълим мактабда уюштирилиши кўда тутилган.

#Оққўрғон_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Адабиётимизнинг забардаст вакилларига эҳтиром

📚Республика Маънавият ва маърифат маркази Оққўрғон туман бўлинмаси ташаббуси билан туман халқ таьлими бўлими ва "Баркамол авлод" болалар маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов ва Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан "Хотирангиз биз учун абадий" номли шеърият ва китобхонлик кечаси бўлиб ўтди.

Ўзбек адабиётининг забардаст вакиллари Абдулла Орипов ва Ўткир Ҳошимов ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишлари, бадиий чиқишлари, шеърий тўпламдан парчалар ҳамда шоир шеърларига басталанган куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларига тақдим этилди.

📝 Бундай кенг кўламли ва мазмунли тадбирлар ёшлар ҳаётида муҳим аҳамиятга молик бўлиши, уларни тарбиялашда керакли халқа бўлиши шубҳасиз.

#Оққўрғон_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ўқувчиларнинг билим даражаси синовдан ўтказилмоқда

👉Оққўрғон тумани халқ таълими бўлими томонидан жорий ўқув йилида 11-синф битирувчиларини олий таълимга тайёргарлик даражасини ўрганиш мақсадида она тили, инглиз тили, тарих, биология, кимё, физика, математика, информатика фанларидан тест саволлари орқали билим даражасини синовдан ўтказилди.

👨💻Бундан мақсад ўқувчиларни жорий йилда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига тайёрлаш ва битирувчиларни олий таълимга кўпроқ жалб этишдан иборатдир.

🏢Туманда ўтган йили жами 1353 нафар ўқувчи мактабни битирган бўлиб, улардан 368 нафари, яъни 27 фоизи олий таълим муассасаларига ўқишга кирган.

Жорий йилда эса битирувчилар сони жами 1427 нафарни ташкил этади, уларнинг 35 фоизи олий таълимга кириши режалаштирилган.

#Оққўрғон_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг муаммолари ҳал этилмоқда

👉Ёшлар дафтари”га киритилган қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагини билдирган ишсиз ёшларга экин ер майдони ажратиб бериш орқали уларнинг бандлигини таъминланмоқда. Юртбошимиз топшириғига асосан сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

🧑‍🔧Ҳозирги кунда туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган жами йигит-қизлар 2112 нафарни ташкил этади. Шуларнинг ичидан ер олиб, деҳқончилик қилиш истагини билдирган ёшлар рўйхати шакллантирилди.

Бугун 1-сектор ҳудуди “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшларга ўзларининг яшаш ҳудудларига яқин жойлардан деҳқончилик қилиб даромад олишлари учун 60 нафар ёшларга 30 сотихдан ер майдонлари тақсимлаб берилди.

#Оққўрғон_тумани
#Ёшлар_бандлиги

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашга киришилди

📑Оққўрғон туманида "Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

⚡️2-сектор раҳбари, туман прокурори Д.Файзиев ташаббуси ва туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ўтказилган меҳнат ярмаркасида 86 та корхона ва ташкилотлар 357 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

📌Ҳудуддаги банд бўлмаган 250 нафар фуқаролардан 16 нафари корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилди.

27 нафар фуқаро тикувчилик соҳасида касбга ўргатиш бўйича ўқишга қабул қилинди. Тўрт нафар фуқарога енгил типдаги иссиқхона қуриб бериш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди ва 68 нафар фуқароларга маслаҳатлар берилди.

#Оққўрғон_тумани
#Бандлик_масаласи

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Болага китоб беринг

📚 Китоб, аввало, ёш авлод онгу шуурида она тилига ҳурмат ва эҳтиром, ўзликни англаш, Ватанга муҳаббат, унинг тақдири учун дахлдорлик, фидойилик туйғуларини мустаҳкам қарор топтиришнинг асосий омилларидан биридир.

⚡️Оққўрғон туманига Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари Дилноза Каттахонова ва Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Зуҳра Мирғозиева бошчилигида 1000 дан ортиқ китоблар жамланган ва 5 та моноблог билан бойитилган “Маърифат карвони” етиб келди.

Туманда бунёд этилган Ахборот-кутубхона маркази фонди янги адабиётлар билан янада бойиди.

📌 Тадбирда иштирок этган китобхон ёшлар бу эътибордан мамнун эканлигини изҳор этишди.

#Оққўрғон_тумани
#Маърифат_карвони

👉
Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ишсиз аёлларга эътибор кучайтирилмоқда

📌Оққўрғон туман ИИБ ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими ҳамкорликда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида "Аёллар дафтари"га киритилган ишсиз хотин-қизлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

👉Тадбирда вилоят ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Шаҳноза Содиқова, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Н.Ботиров, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи А.Парпиев, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Г. Умарова, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Ф.Пўлатов ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Шу куни ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аёллар муаммолари бўйича қабул ҳам ўтказилди.

#Оққўрғон_тумани

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
"Тарих ва ўлкашунослик" музейига саёҳат уюштирилди

⚡️Оққўрғон туманидаги корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг туман марказида яқинда бунёд этилган "Тарих ва ўлкашунослик" музейига саёҳати ташкил этилди.

📚Саёҳат давомида ташриф буюрувчилар ўзгача меъморий ечимда қад ростлаган музейдаги 100 ўринга мўлжалланган замонавий кутубхона, ФҲДЁ янги биноси, "Хотира майдони", кўргазмалар зали, ёзги айвон, "Мангулик қўрғони" мажмуалари билан танишдилар.

📌Иштирокчилар амалга оширилган бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, катта таассурот олишди.

#Оққўрғон_тумани

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube